2021, №1 issn 2010-7498 kasb-hunar ta’limi ilmiy-uslubiy, amaliy, ma’rifiy jurnal №1
Download 5.03 Mb. Pdf ko'rish
|
1-son 2021
ХАСАНОВ АБДУШОҲИД АБДУРАШИДОВИЧ
ТДПУ Ахборот технологиялари кафедраси мудири PhD 10 Kasb-hunar ta’limi №1, 2021 ПЕДАГОГИКА ўқитиш эса пассив хусусиятга эга бўлади, ваҳолонки, бугунги кунларда таълим олув- чиларни аксинча тарзда, яъни, фаолиятли хусусиятда ўқитиш кун тартибига қўйилган. Ўқитишда ЭТРлардан фойдаланиш борасидаги бундай вазият таълим нати- жаларини ошириш учун ЭТРларнинг катта аҳамиятини кўрсатиб ўтадиган кўплаб пси- хологик-педагогик ишларда ўртага ташлан- ган қарашларга зид ҳолда юзага келган [2]. Бундай вазиятларни бартараф этиш, ЭТР ларнинг самарадорлигини ва маҳсулдорли- гини ошириш учун ахборот технологиялари жуда улкан имкониятларга эга саналади. Жумладан, ЭТР таълим жараёни иштирок- чиларининг ўзаро ишонч асосидаги муно- сабатларини шакллантиришга ҳам қодир саналади. ЭТРлардан фойдаланишдаги сама- радорлик пастлигини кўрсатувчи камчи- ликлари орасида ЭТРларни ўқитишнинг анъанавий мақсадлари, мазмуни, шакли ва методларини ўз ичига олувчи анъанавий таълим муҳитига мослаб тузишга уриниш, ЭТРларнинг энг яққол кўриниб турадиган потенциал имкониятларидан фойдала- нишгагина интилиш ва айниқса, ўқитувчи- ларнинг ЭТРларни ишлаб чиқишда техник вазифаларни тўғри шакллантира олишдаги уқувсизликлари кабиларни таъкидлаб ўтиш лозимдир. Булар эса қуйидаги сабаблар орқали юзага келади: - ўқитиш жараёнига ЭТРларни жорий қилиш билан шуғулланаётган педагог-ўқи- тувчиларнинг бу борадаги касбий тайёргар- лик даражаси етарли эмаслиги; - маълум бир ўқув фани бўйича мавзу- лар, бўлимлар ва бунинг устига ягона ўқув фани чегараларида ЭТРлар изчиллигининг мавжуд эмаслиги; - мавжуд ЭТР ларни педагогик экспер- тизадан ўтказишнинг очиқ-равшан илмий асосланган тадбирлари йўқлиги; - педагог-ўқитувчиларни кўп функция- ли ЭТРларни мустақил ишлаб чиқишга ва ярим функцияли ЭТРларни ишлаб чиқиш бўйича техник вазифаларни шаклланти- ришга тайёрлаш тизимининг етарлича ри- вожланмаганлиги. Шуларни эътиборга олган ҳолда, таъ- лим жараёнида ЭТРларни ишлаб чиқиш ва жорий қилишда таълимнинг янги мақсадла- рини ҳисобга олиш зарур бўлади. Бугунги кунларда бундай мақсадлар ахборот тех- нологияларининг кенг тарқалиб бораётган имкониятларидан келиб чиққан ҳолда шахс, оила, жамият ва давлатнинг таълим тизи- ми олдига қўяётган талаблари доирасида ишлаб чиқилган. Бундай мақсадларга эри- шиш учун жамиятни, шу жумладан, таълим тизимини ҳам ахборотлаштириш кун тарти- бига қўйилиб, бу борада ахборот технологи- ялари ютуқларини ўзида жамлай оладиган ЭТРлари таълим жараёнига кенг жалб қи- лиш кўзда тутилган. Деярли барча замонавий илмий тадқиқотларда таъкидлаб ўтилганидек, ўқув фанларини ўқитиш даражасида ахборот технологиялари воситалари (жумладан, ЭТРларни)ни қўллаш ва улар ёрдамида долзарб касбий масалаларни ҳал қилиш- нинг уддасидан чиқа оладиган педагог-ўқи- тувчиларни тайёрлаш зарур бўлади. Бун- да алоҳида эътибор режалаштирилаётган таълим натижаларига эришишни кўзда ту- тадиган фанли индивидуал ўқитиш тизим- ларига мос ҳолдаги сифатли контентга ва функцияга эга бўлувчи, замонавий таълим эҳтиёжларини қондира оладиган ЭТР ларни яратишга қаратилади. Бунинг натижасида педагог-ўқитувчиларда мос ҳолдаги касбий сифатларни ҳосил қилиш, шунингдек, замо- навий таълим тизимининг ахборот-таълим муҳитини яратиш муаммоси долзарб маса- лага айланади. Бўлажак педагог-ўқитувчиларнинг ўз касбий фаолиятида ахборот технология- лари воситаларидан фойдаланишга ва ин- дивидуаллаштирилган таълим муҳитида ишлашга тайёрлаш жараёни қоидага кўра иккита босқичда амалга оширилади: 1. Олий таълим муассасасидаги касбий тайёргарлик жараёнида; 2. Малака ошириш босқичида ва қў- шимча касбий тайёргарлик доирасида. Олий таълим муассасасидаги касбий тайёргарлик жараёнида бўлажак мутахас- сисларнинг тайёргарлигидаги асосий ёнда- шув бўлиб компетентли ёндашув саналади. Бу ёндашувга кўра олий таълим муассасаси- |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling