24-мавзу: Бюджет солиқ сиёсати


Download 124.48 Kb.
bet1/8
Sana07.05.2023
Hajmi124.48 Kb.
#1438403
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
24-мавзу. Бюджет-солиқ сиёсати

24-мавзу: Бюджет - солиқ сиёсати

  • Бюджет – солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари.
  • Давлат харажатлари, солиқ ва баланслашган бюджет мультипликаторлари.
  • Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат.
  • Солиқ юки ва Лаффер эгри чизиғи

1. Давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби

Давлат ўз иқтисодий функцияларини бажаришда молиявий манба сифатида давлат бюджетига таянади.

Давлат бюджети молиявий баланс сифатида икки қисмдан иборат бўлиб, бу қисмларни содда қилиб даромадлар ва харажатлар деб аташ мумкин.

1. Давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби

Давлат бюджети даромадлари солиқ ва солиқ бўлмаган тушумлар ҳисобига шаклланади, макроиқтисодий таҳлилда у солиқлар ҳисобигагина шаклланади деб қаралади.

1. Давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби.

Давлат бюджети харажатлари таркибида иқтисодиётга харажатлар, марказлашган инвестицияларни молиялаштириш, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий соҳа, давлат бошқарув ва суд идораларини молиялаштириш моддалари мавжуд.

1. Давлат бюджетининг моҳияти ва таркиби.

Бозор иқтисодиёти шароитида кўп қиррали солиқлар тизимидан фойдаланилади. Солиқ турларидан оқилона ва илмий асосда фойдаланиш орқали давлат солиқ сиёсатини, солиқ ставкалари миқдорларини ва имтиёзлари турларини аниқлайди ва шу билан бутун макроиқтисодий вазиятга таъсир кўрсатади.

Солиқларни ўзгартириш орқали инвестициялар ва жамғармалар рағбатлантирилади.

Давлат бюджети маблағлари ҳукуматнинг даромадларни ва ресурсларни қайта тақсимлаш функциясин бажариши учун имконият яратади.

1. Бюджет –солиқ сиёсатининг моҳияти ва усуллари.

Давлатнинг муҳим вазифаларидан бири иқтисодиётни барқарорлаштириш ҳисобланади. Бундай барқарор-лаштиришга бюджет-солиқ сиёсат ва пул-кредит сиёсат воситалари орқали эришилади.

Ғарб илмий адабиётларида бюджет-солиқ сиёсат жумладан фискал сиёсати деб ҳам номланади.


Download 124.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling