3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Иқтисодиётнинг ўрнатилган барқарорлиги даражаси даврий бюджет тақчиллиги ва профицити миқдорларига боғлиқ. Даврий тақчиллик (ортиқчалик) иқтисодий фаоллик пасайиши (ошиши) шароитида солиқ тушумларининг автоматик камайиши (ошиши) ва давлат харажатларининг автоматик ошиши (камайиши) натижасида юзага келадиган давлат бюджети тақчиллиги (профицити)дир. Даврий пасайиш босқичида солиқлар автоматик пасайиши, давлат трансфертларининг ошиши натижасида бюджет тақчиллиги келиб чиқади. Даврий юксалиш босқичида солиқлар автоматик кўпайиши ва давлат харажатларининг камайиши натижасида бюджет профицити пайдо бўлади. 3. Дискрет ва нодискрет фискаль сиёсат. Тўлиқ бандликни таъминлаган дискрет фискаль сиёсат юритилиши натижасида давлат бюджетининг таркибий тақчиллиги (профицити), яъни тўлиқ бандлик шароитида бюджет харажатлари (даромадлари) ва даромадлари (харажатлари) ўртасидаги фарқ юзага келади. Даврий тақчиллик кўпинча давлат бюджетининг ҳақиқий тақчиллиги ва таркибий тақчиллик фарқи сифатида баҳоланади. Давлат бюдждети камомадини молиялаштириш усуллари: 2. Давлат заёмларини чиқариш; 3. Давлат бюджетига солиқ тушумларини кўпайтириш. 4. Солиқ юки ва Лаффер эгри чизиғи Иқтисодиётда солиқ юкининг пасайтирилиши корхоналарнинг молиявий ресурсларининг кўпайишига олиб келди. Бу ўз навбатида инвестицияларниг кўпайиши, корхоналарнинг айланма маблағларини тўлдириш, ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи ва даромадларини ошириш учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилади. 4. Солиқ юки ва Лаффер эгри чизиғи Солиқ сиёсатини амалга оширида солиқ ставкасининг оптимал даражасини қўллашга ҳаракат қилинади. Солиқ ставкасининг оптимал даражаси солиқ тушумларининг максимал даражасини таъминлайдиган солиқ меъёридир. 4. Солиқ юки ва Лаффер эгри чизиғи Солиқ ставкаси ва солиқ тушумлари ўртасидаги боғлиқлиқ америкалик иқтисодчи Артур Лаффер томонидан тадқиқ этилган. А.Лаффер концепциясига биноан давлат бюджет даромадларини кўпайтириш мақсадида ҳукумат томонидан солиқ ставкаларини кўпайтирилиши яширин иқтисодиётни ривожланишига ва солиқ тушумларини камайишига олиб келиши мумкин. 4. Солиқ юки ва Лаффер эгри чизиғи
t
70
50
30
0
100
T
to
Бу ерда: t – солиқ ставкаси
T- солиқ тушуми
to – оптимал солиқ ставка
Do'stlaringiz bilan baham: |