2–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси режа


Санкхья таълим берадики, дунѐнинг биринчи моддий сабаби бўлган –пракрити


Download 372.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana30.04.2023
Hajmi372.91 Kb.
#1416005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-мавзу. Маъруза матни

Санкхья таълим берадики, дунѐнинг биринчи моддий сабаби бўлган –пракрити 
мавжуддир. Ҳис-туйғу орқали қабул қилинадиган пракритининг дунѐвий мавжудотларга 
айланганлиги қуйидаги уч сифатий унсурлар таъсири остида рўй беради: ражас 
(интилиш), тамас (қоронғулик) ва саттва (ойдинлик). Ҳар бир ашѐда, унинг хусусиятига 
кўра, ушбу уч унсурлардан бири устунлик қилади. Гўзаллик, донишмандлик ва хақиқатга 
мойиллиги бор ашѐларда саттва устунлик қилса, тамас барча бўш, чегараланган, ноаниқ 
нарсаларда ҳал қилувчи унсурдир. Ражас эса, барча фаол, ғайратли, тажовузкор 
нарсаларда устунликка эга. Пракрити билан бир қаторда Санкхьяда дунѐнинг моддий 
асосидан мустақил бўлган пуруши (мутлақ руҳ) нинг мавжудлиги тан олинади. Уни барча 
ашѐларда иштирок этиши ва у туфайли мавжуд бўлган тирик жонзотларда мавжудлигига 
қарамасдан, кузатиш ва топиш мумкин эмас. Пракрити билан пурушининг қўшилиши 
чоғида 25 таянч негиз келиб чиқадики, улар орасида моддий (сув, тупроқ ва шунга 
ўхшаш) нарсалар билан бир қаторда маънавий (ўз моҳиятини англаш, ақл) нарсалар ҳам 
мавжуд бўлади. Бу фалсафий мактаб ҳақида буюк бобокалонимиз Абу Райҳон Беруний 
“Ҳиндистон” асарида атрофлича фикр юритган. 
Йога руҳий тушунчаларни тадқиқ қилиш ва амалий руҳий таълимга урғу беради; 
кўпинча илгари мавжуд бўлган турли тизимларнинг медитация (карахтлик) ҳолати 
ҳақидаги қоидалардан келиб чиқади. 
Вайшешика доимий ўзгаришлар, абадий ва даврий пайдо бўлиш ва завол топиш 
жараѐнлари мавжудлигига асосланади. Бироқ, бу жараѐнда турғун унсур бўлган атом ҳам 
бор. Атомлар абадий бўлиб, завол топмайдилар, улар ҳеч ким томонидан яратилган 
эмаслар. Атомларнинг вақтинчалик қўшилишларидан бизнинг ҳис-туйғуларимизга етиб 
келиши мумкин бўлган жонли ва жонсиз ашѐлар пайдо бўладилар. Бундай ҳолатда 
бошқачага айланиш атомларнинг доимий равишда бўлиниши ва қўшилиши натижасида 
келиб чиқади. Руҳ номоддий, абадий ва беинтиҳо бўлиб икки шаклда мавжуд бўлади: 


мутлақ, мукаммал ва ҳамма жойда ҳозир ва алоҳида. У ҳаѐтнинг чексиз чархипалагида 
сарсон-саргардонликда юради. 
Ньяя мактаби Вайшешика билан чамбарчас боғланган бўлиб, унда асосий эътибор 
мантиқ ва билиш назарияси масалаларига қаратилади, жумладан, ҳис-туйғу ишончли, 
ҳақиқий билим воситаси бўлиб, хулосага олиб келади. Хулоса эса қиѐс воситасида 
чиқарилади. 
Миманса Ведаларга қайтишни эълон қилади. Бу таълимотга биноан сансара 
йўлидан қутилишнинг ягона чораси Ведалар нимадан таълим берган бўлса, ўшаларни 
изчил бажаришдир. Миманса Ведалар матнини олий нуфузли нарса сифатида қабул 
қилибгина қолмай, балки уларда абадий мавжуд бўлиб, мутлақликка дахлдор бўлган, 
сезиб бўлмайдиган умумий жавҳарни кўради. 
Ведантанинг фалсафий мазмуни унинг ўз номида ифодаланган («Веданта» айнан 
«Ведалар хотимаси» деган маънони англатади). Веданта дунѐ барча нарсалар ундан келиб 
чиқадиган ягона воқейлик билан моддий кучларнинг ўзаро таъсирининг маҳсулидир, деб 
билувчи қоидани рад этади. У брахмани тан олиб, уни дунѐнинг мутлақ руҳий моҳияти 
сифатида тушунади. 
Чорвака – локаята, буддизм ва жайнизм-настика гуруҳига киради. 

Download 372.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling