2–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси режа


Download 372.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana30.04.2023
Hajmi372.91 Kb.
#1416005
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-мавзу. Маъруза матни

Наср ибн Муҳаммад Форобий (873-950) буюк файласуф эди. Форобий 873 йилда Фороб 
шаҳрида (Арис дарѐсининг Сирдарѐга қуйиладиган жойи) туғилди. Фанларни ўзлаштира 
бориб, Форобий Шошда (Тошкент), Самарқанд, Бухоро, Бағдодда бўлди, Эронга сафар 
қилди. Ўз ҳаѐтининг охирги йилларини Форобий Ҳалаб ва Дамашқда ўтказди ва ўша ерда 
950 йили вафот этди. Унинг 160 жилддан кўпроқ асарларининг барчасини икки гуруҳга 
бўлиш мумкин: қадимги юнон олимлари рисолаларига шарҳ шаклида ѐзилган асарлар, ва 
асл нусхадаги тадқиқотлар. 
Форобий фикрича, ягона борлиқ олти босқичдан иборат бўлиб, улар айни бир 
вақтда барча мавжуд нарсаларнинг ибтидоси сифатида бир-бирлари билан сабабий 
боғланишдадирлар. Биринчи босқич – биринчи сабаб (Худо); иккинчиси – самовий 
жисмлар борлиғи; учинчиси – фаол ақл, тўртинчиси – руҳ; бешинчиси – шакл; олтинчиси 
– модда. Шундай қилиб, худо ва модда, ягона бир бутунни ташкил этиб, бир қатор 
босқичлар орқали бир-бирлари билан сабабий боғланишдадирлар. Ўзларининг сабабий 
боғланишлари туфайли ушбу ибтидолар икки кўринишга ажратиладилар: «вожибул 
вужуд» - шундай нарсаки, мавжудлиги ўзидан келиб чиқади; «мумкинул вужуд» - шундай 
нарсаки, унинг мавжудлиги бошқа нарсадан келиб чиқади. «Мумкинул вужуд» ўзининг 
1
Материалы по истории прогрессивной общественно-философской мысли в Узбекстиане. –Т., 1976, 97-б. 
3
Ўша жойда. 


бор бўлиши учун сабабга эҳтиѐж сезади, ва қачонки у пайдо бўлса, бошқа нарса туфайли, 
«вожибул вужуд» га айланади.
Биринчи сабаб (вожибул вужуд) абадийлик хусусиятига эга бўлганлигидан, модда 
ҳам, унинг оқибати сифатида абадийликка дахлдор бўлади. Ердаги ва осмондаги 
доираларнинг барчаси жисмийлик (моддийлик) хусусиятига эгадирлар. Барча нарсалар 
олти кўринишга бўлинадилар: самовий жисмлар, ақлли ҳайвон (инсон), ақлга эга 
бўлмаган ҳайвонлар, ўсимликлар, минераллар, тўрт унсур-олов, ҳаво, тупроқ ва сув. 
Охиргилари моддийликнинг асоси бўлиб, модданинг энг оддий кўринишини 
ифодалайдилар. Қолган беш турдагиси мураккаб бўлиб, ушбу бирламчи унсурларнинг 
турли даражадаги қўшилишлари натижасида пайдо бўладилар. Форобий фикрича, «барча 
ашѐлларнинг умумий тури дунѐ» бўлиб, оддий жисмлардан ташкил топган ва «дунѐдан 
ташқарида ҳеч нарса йўқ»
4
.
Ҳар қандай жисм, аввало имкониятда мавжуд бўлади ва ундан кейингина 
воқейликка айланади. Имкониятдан воқейликка ўтиш модданинг муайян шакл билан 
қўшилиши натижасида содир бўлади. Форобийнинг қарама-қаршиликлар ва уларнинг 
қарама-қарши шаклларининг бир-бирлари билан тўқнашиши ҳақидаги фикрлари, 
табиатдаги ўзгаришларни тушуниш манбаи сифатидаги уринишга қаратилган 
бўлганлигидан, жуда ҳам қимматлидир.
Билимни Форобий амалий (касб-ҳунар) ва назарий (фан)га бўлади. Назарий 
билимлар доирасида бош ўринни фалсафа эгаллайдики, Форобий уни борлиқнинг умумий 
хусусиятлари ва қонунлари ҳақидаги фан деб ифодалайди ва унинг муайян фанларга 
бўлган нисбатини умумнинг хусусийга бўлган муносабати сифатида белгилайди. Форобий 
тизимида фалсафа ҳақидаги «фанлар фани» деган қоида ўз ифодасини топган. Форобий 
ўрта асрлар даврида биринчи бўлиб фанлар таснифини вужудга келтирдики, у ўша 
вақтдаги илмий билимларнинг энциклопедияси ҳисобланар эди. Барча фанларни Форобий 
беш гуруҳга бўлади: 
1. Етти бўлимдан иборат тил ҳақидаги фан. 
2. Мантиқ. 
3. Етти мустақил фанга бўлинадиган риѐзиѐт, яъни арифметика, геометрия, оптика, 
юлдузлар ҳақидаги фан, мусиқа ҳақидаги фан, оғирликлар ҳақидаги фан ва механика. 
4. Табиий ва илоҳий фанлар, ѐки метафизика. 
5. Шаҳарни бошқариш ҳақидаги фан (ѐки сиѐсий фан), ҳуқукшунослик ва калом. 
Форобийнинг фанлар таснифи Шарқда ҳам, Европада ҳам, келгусидаги фанлар 
таснифига кучли таъсир ўтказиб, улар тараққиѐтида катта ўрин тутди. 
Табиат қабул қилувчидан (субъект) олдин келади, «ҳис-туйғу орқали қабул 
қилинадиган нарса, уни идрок қилишдан олдин келганидек, билиб олинадиган нарса, унга 
тааллуқли билимдан олдин мавжуд бўлади»
5
. Форобий табиатни билиш жараѐнининг 
чексизлигини қайд этиб, уни билмасликдан билиш томон кўтарилиши, оқибатдан сабабга, 
ҳодисадан моҳиятга, ораздан (акциденция) жавҳар (субстанция) томон боради, деб 
ҳисоблайди. Форобий билишнинг икки босқичини – ҳиссий ва фикрийни бир-биридан 
фарқлаб кўрсатади. Ҳиссий билимнинг ўрнига тўхталиб, Форобий инсонни ташқи дунѐ 
билан боғлайдиган беш хил сезгининг ҳар бирига алоҳида эътибор қаратади. Форобий 
сезгининг ҳар бир турини уни муайян ҳис қилувчи бадан аъзоси билан боғлиқ равишда 
кўриб чиқади. Форобий фикрича, ҳар қандай сезги баданнинг ҳис қилувчи аъзоларига ҳеч 
кимга боғлиқ бўлмаган (объектив) ҳолда мавжуд бўлган нарсаларнинг муайян 
хусусиятларининг ташқи жисмоний таъсири натижасидир. Форобий хотира, тасаввур ва 
хаѐлга ҳис қилиш ва фикрлаш орасидаги ўрталик жойни ажратиб, уларни билишнинг 
ҳиссий босқичлари билан боғлайди. Унинг фикрича, уларнинг жисмоний аъзолари 
4
Фараби. Существо вопросов// Вкн.: Избранные произведения мыслителей стран Ближнего и Среднего 
Востока. 172-б. 
5
Фараби. Комментариии к «Категориям» Аристотеля// В кн.: Избранные произведения мыслителей стран 
Бижнего и Среднего Востока. 191-б. 


миянинг олдинги қисмида жойлашган. Аммо инсон учун хос хусусият айрим олинган 
алоҳида ҳайвонларда ҳам учрайдиган сезги ва зеҳн эмас, балки ақлдир. Ҳайвонлардан 
фарқли ўлароқ, «инсон ақл ва сезгилар орқали билим касб этади»
6
. «Ақлий куч» ташқи 
буюмларнинг фикрий қиѐфасини беради. Ҳис-туйғудан фарқли ўлароқ, тафаккур 
ашѐларни фикрлаш жараѐнида билиб боради, яъни нарсаларнинг ҳиссий сифатларидан 
чалғиб, ундаги энг умумий ва моҳият жиҳатдан муҳимларини топиб боради. Бундан 
ташқари, ақлга, ҳис-туйғудан фарқли ўлароқ, тушуниш хосдир
7
. Мавҳум илмий 
тушунчалар, жумладан, риѐзиѐтга доирлари ҳам, қанчалик ташқи дунѐдан ажралган бўлиб 
кўринишларидан қатъий назар, муайян мавжуд бўлган жисмларнинг хусусиятларини акс 
эттирадилар. Билимнинг икки шаклининг усул ва хусусияти – ҳиссий ва ақлий – уларни 
икки хилда баѐн қилишни белгилайди: сезиш сифатларидан фикрий моҳиятларга, яъни 
муайянликдан мажҳулликка ва жисмларнинг фикрий томонларидан уларнинг ҳиссий 
сифатларига, яъни мажҳулликдан муайянликка. 
Форобий ақлий билишда бир қатор босқичларни фарқлайдики, бу нарса унинг 
билинаѐтган нарсаларнинг моҳиятига чуқур кириб борганлигидан гувоҳлик беради. Бу – 
муайян нарсадан четлашиб, ундаги умумий нарсани ажратиб олиш, сўнгра эса ана шу 
умумий нарса ѐрдамида – муайян нарсанинг моҳиятига чуқурроқ кириб боришида намоѐн 
бўлади. Охир оқибатда ақл, барча ердаги моддий нарсаларни билиб олгандан кейин, 
осмоний жисмларни билишга ўтади ва дунѐвий, коинотдагилар билан қўшилиб ва 
қоришиб кетиб, ушбу дунѐвий ақлнинг таъсирида ақлий билим амалга ошади. 
Инсонни дунѐни билиб олишида фаол ақл (ал-ақл ал-фаол) иштирок этади. У ҳис-
туйғу маълумотларини тафаккур учун етказади. Тафаккур чуқур ва ҳар томонлама 
билимга олиб боради. Пировардида, у дунѐ тўғрисидаги барча билимлар билан бойиб
абадийликка олиб келади. Фаол ақл инсон билан биринчи сабаб ўртасида воситачи 
сифатида хизмат қилади. Биринчи сабаб унинг ўзига ҳам тааллуқлидир. Фаол ақл баданда 
жойлашган руҳ билан боғланган, ва шундай қилиб, илоҳий ҳаѐтнинг хусусияти инсонга 
ўтадики, унинг билимлари ақлий куч тимсолида абадийликка қадам қўяди. 
Форобий мантиқий тизим куллиѐтнинг асосчиси бўлиб, у туфайли алоҳида унвон 
бўлган «ал-Мантиқий» лақабини олган. У Арастунинг мантик соҳасидаги барча 
асарларига шарҳлар ѐзган. Бундан ташқари, унинг ўзи ҳам мантиқ бўйича кўплаб 
асарларнинг муаллифидир. «Мантиқ, - деб ѐзади Форобий, - қачонки фалсафанинг у ѐки 
бу қисмларида қўлланилса, моҳият жиҳатидан қурол бўлиб, унинг ѐрдамида назарий 
санъат нимани қамраб олган бўлса, ўшаларнинг барчаси ҳақида ишончли билимларга 
эриштиради»
8
. Форобий мантиқий истилоҳларни (атамаларни) ишлаб чиқишга ҳам катта 
ҳисса қўшди. У мантик билан грамматика, мантиқий фикр ва унинг нутқий ифодаси 
ўртасида алоқа топишга ҳаракат қилди. Масалан, мантиқ объектини белгилаб, у 
қуйидагиларни кўрсатади: 1) Истеъдодга эга бўлиш ва унинг ѐрдамида инсон тушунчалар 
орқали фикрлайди, фан ва санъатни эгаллайди; 2) инсон руҳида пайдо бўлган ва ички нутқ 
деб аталувчи категориялар; 3) ақлда пайдо бўлган ифода – буни ташқи нутқ деб 
атайдилар. Форобийнинг мантиқ билан грамматиканинг ўзаро алоқаси ҳақидаги талқини 
ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолган. 
Форобий ўрта аср мутафаккирларидан биринчи бўлиб жамият ҳақидаги бир бутун 
таълимотни ишлаб чиқди. Унинг бу хизмати жаҳон илмий адабиѐтида ҳамма томонидан 
қабул қилинган. Форобий ўз асарларида сезиларли даражада бир қатор масалаларни 
ѐритиб берган: 
1. Ижтимоий фанларнинг мавзу ва вазифалари. 
2. Ижтимоий бирлашмаларнинг келиб чиқиши, таркиби ва кўринишлари. 
6
Фаробий. Таълиқот// «Мажму ат-расоиле ал-ҳукама» («Ћакимлар рисолаларининг мажмуаси» тўпламида). 
Тошкент, 1963. 255-б. 
7
Қаранг: Фаробий. Ал-масойил ал-фалсафийа ва ала жавоб анха// «Мажму ал-Форобий» тўпламида. 94, 105-
106-б. 
8
Al-Farabis intraductoty risolah on logic. The Islamic Quarterly, vol III, 3-4, 1957, h/ 227. 


3. Шаҳар-давлат, унинг вазифалари ва бошқарув шакллари. 
4. Жамиятда инсоннинг ўрни ва мажбурияти, таълим-тарбия масалалари. 
5. Давлат уюшмасининг вазифалари ва пировард мақсади, умумий бахт-саодатга 
эришишнинг йўллари ва воситалари. 
Ижтимоий ҳаѐт ҳақидаги фанлар жумласига Форобий шаҳар-давлат ѐки сиѐсий 
фанни (ал-маданийя), ҳуқуқшунослик (фиқҳ) ва мусулмон илоҳиѐтини (калом) киритди. 
Ахлоқ ва таълим-тарбия ҳақидаги фан (педагогика) сиѐсий фанларнинг бир қисмини 
ташкил этиб, умумий бахт-саодатга эришиш йўлларини кўрсатиб бериши лозим. Ахлоқ 
фани (этика) – бу жамият аъзоларининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги билим бўлса, сиѐсий 
фан – умуман барча жамият аъзоларининг феъл-атвори ва ҳатти-ҳаракатларини бошқариш 
ҳақидаги билимдир. Форобий фикрича, давлатни бошқариш икки хил бўлади: давлат 
аҳолисини ҳақиқий ѐки хаѐлий бахт-саодатга етаклаб олиб борувчи. Бошқариш санъати 
идора қилишнинг назариясини ҳам, амалиѐтини ҳам назарда тутади. Уларни бирга қўшиб 
олиб бориш, айрим олинган ҳар бир муайян ҳолатда, давлатни тўғри бошқариш 
имкониятини беради. 
Кишиларнинг жамиятга бирлашиши урушлар ва куч ишлатиш натижасида ҳамда 
одамларнинг ўз эҳтиѐжларини қондиришга бўлган интилишлари туфайли келиб чиқади. У 
кишиларнинг мавжудлиги ва камолот топиши учун зарурдир
9
. Жамият турли халқлардан 
ташкил топади. Халқларнинг ўзига хос феъл-атворлари ва хислатларини Форобий у ѐки бу 
халқ яшаѐтган жўғрофий шароит хусусиятлари билан боғлиқ равишда тушунтиради. 
Форобий шаҳар-давлатларни фозил ѐки орзудаги ва жоҳилга бўлади. Орзудагиси – бу 
шундай шаҳарки, у аҳолисининг ўзаро ҳамкорлиги асосида мавжуддир. Шаҳар-
давлатнинг ички ва ташқи вазифалари бор. Ташқи вазифаси – бу шаҳар мудофаасини 
ташкил қилиш ва уни ташқи ҳужумлардан сақлаш. Ички вазифаси – унинг аҳолисининг 
бахт-саодатини таъминлаш. Форобий бошқарувнинг уч шаклини кўрсатиб ўтади: якка 
ҳокимлик, оз сонли кишилар гуруҳининг бошқаруви, халқ томонидан сайланган энг лойиқ 
шахснинг ҳокимияти
10
. Бунда Форобий учун ҳал қилувчи нарса, бошқарув шаклларининг 
ўзигина эмас, балки унинг соғлом ақлга тўғри келиши ѐки келмаслигидир. 
Камолотнинг юқори чўққисига эришган жамиятларда касб-ҳунарни озодона 
танлаш имконияти бор. Бу ерда яккаҳокимлик йўқ бўлиб, ҳақиқий озодлик ва 
тенгҳуқуқлик ҳукмронлик қилади. Бундай шаҳарларнинг аҳолиси ўз бошлиғини сайлайди, 
аммо уни ҳар қачон ҳокимиятдан маҳрум қилиши ҳам мумкин. Бундай шаҳарларнинг 
бошлиқлари ўз фаолиятларида адолатлилик, тенг ҳуқуқлик ва умумий фаровонлик 
қоидасидан келиб чиқадилар
11
. Бошлиқ – бу ўзига хос муаллим бўлиб, ўз ўқувчиларини 
билим олишга ва бахт-саодатга эришиш йўлларини ўзлаштиришга ўргатади. Аммо барча 
талабларни бир кишида мужассамлаштириш қийин, шунинг учун гуруҳ томонидан 
бўладиган бошқарувни ташкил этиш мумкин. Бундай ҳолатда жамиятнинг ҳар бир аъзоси 
ушбу хусусиятлардан бирортасини мужассамлаштирмоғи лозим бўлади. 
Давлат ва жамиятнинг пировард мақсади бўлган умумий бахт-саодатга эришиш 
муаммоси Форобий таълимотида муҳим ўрин тутади. Бунга йўл – илм-фан ва таълим-
тарбиядир. Ҳақиқий бахт-саодатга билимларни эгаллаш йўли воситасида эришилади. 
Ҳақиқий бахтга шундагина эришиладики, қачонки, ҳар кандай ѐмонлик бартараф 
қилиниб, кишининг руҳи ва ақли ўзининг моҳиятларини ва барча хайрли, эзгу ишларни 
билишда энг юқори савияга эришиб-абадийликка даҳлдор бўлган дунѐвий ақл билан 
қўшилиб кетса. Инсон ўлади, аммо унинг ҳаѐти давомида эришган бахти маънавий 
кўтаринки ҳодиса бўлиб, завол топмайди, балки ундан кейин сақланиб қолиб, инсониятга 
хизмат қилиши мумкин.
9
Форобий. Фозил шаҳар аҳолси қарашлари ҳақида рисола// В кн.: С.Н.Григорян. Из истории Средней и 
Ирана VII-XII веков. –М., 1960. 136-б. 
10
Қаранг: Форобий. Ас-сиѐсат ал-маданийа. 40-41-б. 
11
Қаранг: Форобий. Мажму ат-расаил ал-ҳукума. Ўз ФА Абу Райҳон Беруний номидаги шарқшунослик 
институтида араб тилида сақланаѐтган 2385 рақамли остидаги қўлѐзма 250-а саҳифаси.


Форобий фалсафасининг инкор этиб бўлмайдиган жойи шундаки, у назарий 
фалсафани ҳақиқий ва асосий илм, деб билиб, қолган барча фанларни унга тобе бўлган 
иккинчи даражали соҳалар мақомига қўйди. Фалсафалар ўртасидаги умумий 
дунѐқарашлар билан кифояланмай, дин билан фалсафани ҳам айрим бир қисмга жойлади. 
Унинг фикрича, фалсафадаги масалалар исботини пайғамбарлар рамзлар шаклида баѐн 
қилганлар, зеро, моҳият жиҳатидан фалсафа билан дин ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқ. 
Бундай қараш ўз даврида ниҳоят даражада муваффақият қозониб, исломий фалсафанинг 
асоси ва усулини белгилаб берувчи фикрлаш тарзига айланди. 
Форобийнинг таълимоти Шарқда ва Европада ижтимоий-фалсафий фикрларнинг 
бундан кейинги ривожида муҳим ўрин тутди. У Басрадан чиққан фалсафий тўгарак бўлган 
«Ихвон ас-сафо» («Соф биродарлар») аъзолари ва Абу Сулаймон Мантиқий, Ибн 
Мискавейҳ, Ибн Бажжа, Ибн Туфайл, Маймонид қарашларига катта таъсир кўрсатди. 
Буюк олим Ибн Сино уни ўзининг устози деб ҳисоблар эди. 

Download 372.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling