2–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси режа


Download 372.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/12
Sana30.04.2023
Hajmi372.91 Kb.
#1416005
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
2-мавзу. Маъруза матни

Абу Юсуф ибн Исҳоқ ал-Киндий (800-879) йирик файласуф бўлиб, Шарқ 
арастучилиги деб аталган оқимнинг бошлаб берувчиси эди. Ал-Киндий турли билим 
соҳаларига –геометрия, астрономия, оптика, метеорология, табобат, мусиқа ва 
философияга бағишланган 150га яқин асар ѐзган. У фалсафа мавзусини бошқа хусусий 
фанлар мавзусидан фарқ қилар эди. «Хусусий нарса, - деб ѐзган эди Киндий, - фалсафа 
мавзусини ташкил этмайди. У ўзининг мавзуси сифатида фақат умумий ва асосий, туб 
масалаларнигина қамраб олади»
2

Киндий ақидасича, ҳар қандай ашѐ бир-бири билан ўзаро боғланган беш қисмни, 
яъни модда, шакл, ҳаракат, макон ва замоннинг мавжудлигини тақозо қилади. 
Мутакаллимларга қарши ўлароқ, Киндий табиатда сабабий боғланишларнинг 
мустаҳкамлигини қайд этади, Худо билан дунѐнинг ўзаро муносабатини эса, сабаб ва 
оқибат сифатида қараб чиқади. Калом илмига қарши у ўзининг илмий билишнинг уч 
босқичи ҳақидаги таълимотини кўндаланг қўядики, унга биноан биринчи босқич бўлган 
мантиқ ва риѐзиѐтдан, иккинчи босқич бўлган табиатшунослик орқали учинчи босқич 
бўлган фалсафий муаммоларга чиқиб борилади. Ал-Киндий Арасту фалсафасига алоҳида 
эътибор қаратиб, қадимги давр тафаккури меросига катта ҳурмат билан муносбатда 
бўлди. У «Арасту рисолаларининг миқдори ва фалсафани ўзлаштириш учун нималар 
зарурлиги ҳақида китоб» ѐзиб, унда кимки, ўзини фалсафага бағишлаган бўлса, Стагирит 
(Арасту) фалсафасини ўрганмоғи зарурлигини исботлаб берди. У Қуръонга 
ишонмовчилик билан қараб, уни танқид қилди. Илк мусулмончилик эътиқодидагилар 
назарида у бидъатчи эди. Жаҳолатпарастлик даврида унинг китоблари йўқ қилинди. 
Абу Абдуллаҳ Муҳаммад Хоразмий (997 в.э.) X асрнинг энг йирик энциклопедик 
олимларидан бири эди. У Хоразмда таваллуд топган бўлиб, кейинчалик Яқин Шарқ 
мамлакатларида яшади. У Яқин ва Ўрта Шарқда яратилган энциклопедиялардан бири 
бўлган «Мафотиҳ ал-улум» («Илмларнинг калитлари») асарининг муаллифи сифатида 
шуҳрат топди. Бу китоб ўша даврдаги илм-фаннинг ҳолати ҳақида тўла тасаввур беради. 
Асарда ҳуқуқ, фалсафа, мантиқ, шеърият, астрономия, риѐзиѐт, табобат, мусиқа асослари 
ва бошқа фанлар таснифини ҳам берган. Барча фанларни Хоразмий «шариат» ва «арабча 
бўлмаган» ларга бўлади. «Шариат» фанлари устун даражада дин билан ҳамда араб тилида 
гаплашувчи жамиятнинг тил муаммолари билан боғлиқ бўлса, «арабча бўлмаган» лар 
(Хоразмий бу ерда «Юнон ва бошқа халқлар» ни назарда тутади) эса, ўша замоннинг 
барча билимлар мажмуасини ўз ичига олади. Дунѐвий фанлар унинг томонидан динга 
тобеликдан ташқарида қараб чиқилади. 
Хоразмий фикрича, фанлар таснифи қуйидаги кўринишга эга: 
I. «Шариат» фанлари ва улар билан боғланган «арабча» фанлар: 
1. Фиқҳ, яъни мусулмон ҳуқуқшунослиги. 
2. Калом. 
3. Сарф ва наҳв (грамматика). 
4. Шеърият. 
5. Воқеанома (хронология) ҳақидаги фан. 
II. «Арабча бўлмаган фанлар» («юнон» ва «бошқа халқлар»): 
1. Назарий фалсафа. 
1
Қаранг: У.И. Каримов. Неизвестное сочинение ар-Рози «Книга тайны татн» Ташкент, 1956. –С. 33-35. 
П.Г.Шад. Рази – выдающийся материалист // «Вопросы философии». 1998, №6. 
2
Избранные произведения мыслителец стран Ближнего и Среднего Востока. –М., 1961. 57-75-б. 


2. Амалий фалсафа: ахлоқшунослик, уй хўжалиги (уй-рўзғорни бошқариш), сиѐсат 
(шаҳарни, давлатни бошқариш).
3. Метафизика. 
4. Риѐзиѐт фанлари (арифметика, геометрия (ҳандаса), астрономия, мусиқа ҳақида 
илм). 
5. Табиатшунослик фанлари (табобат, метеорология, минералогия, алхимия, 
механика). 
6. Мантиқ. 
Умуман Хоразмийнинг фалсафасини машоиюн (перипатетизм), яъни Арасту 
фалсафасига тамойили бор, деб таърифлаш мумкин. Хоразмий фалсафани ўзини «ашѐлар 
ҳақикати ҳақидаги фан» сифатида ифодалайди. Ҳар бир ашѐ – модда ва шаклнинг 
бирлигидир. «Бошланғич модда – ҳар бир жисмнинг ўзи бўлиб, у шаклнинг 
намояндасидир. Шакл – бу ашѐнинг тузилиши ва унинг кўриниши бўлиб, унинг 
бошланғич моддадан шаклланганлиги натижасидир»
1
. Ўша вақтдаги долзарб 
муаммолардан бири жисмнинг бўлиниши ѐки бўлинмаслиги эди. Хоразмий жисмларнинг 
чексиз равишда «қоидавий бўлиниши» имконияти борлигини, яъни тасаввур қилиш 
мумкинлигини қайтд этдики, кейинчалик Ибн Сино уни «имкониятдаги бўлиниш» деб 
атади. Бироқ «моддий бўлиниш ўзининг охирги ҳудудига эга, негаки, бўлинаѐтган жисм 
шундай зарур кичикликка етиб борадики, ўзининг табиатига кўра у энг кичик бўлади. 
Ҳиссий қабул килиш учун у жуда ҳам ингичкадир». 
Ўша замон муаммоларига эргашиб, Хоразмий руҳ тушунчасини ҳам кўриб чиқади. 
«Табиий», «ҳайвоний» ва «шахсий руҳ» ни ажратиб кўрсатиб, у тирик жисмларда 
кечадиган моддий жараѐнлар билан уларни мустаҳкам боғлайди. Ўзининг «руҳлар» ни 
тушуниши орқали Хоразмий Афлотунча ақидаларни танқид қилади, айниқса, умумий 
моҳиятлар дунѐсининг мавжудлиги тўғрисидаги нуқтаи-назари билан. У қуйидагиларни 
қайд этади: «Умумий руҳ умумий одамга (тушунчасига) ўхшайди ва у масалан, Зейд, 
Умар ва барча алоҳида олинган инсонларга нисбатан турдир. Умумий руҳ ўшадирки, унда 
Зейд, Умар ва ҳар бир ҳайвонлардан биттасининг руҳи қамраб олинади. У фақат 
хаѐлдагина «умумий одам» ҳамда «умумий ақл» га ўхшайди». Фалсафий 
фикрловчиларнинг кўплари таъкидлаганларидек, «умумий руҳ мустақил борлиққа эга», 
деган масалага келсак, шуни айтиш керакки, бу шундай эмас
3
.
Ўзининг энциклопедик (ҳамма томонлама) билимлари шарофати билан «Шарқ 
Арастуси» ва «Иккинчи муаллим» (Арастудан кейин) унвонларига сазовор бўлган Абу 

Download 372.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling