2–мавзу: фалсафий тафаккур тарақҚиёт босқичлари: шарқ фалсафаси режа


 Фалсафий фикрлар, яхлит ѐки системали бир дунѐқараш сифатида кейинчалик,  милоддан аввалги II асрнинг охири ва I асрнинг бошларида Қадимги Ҳиндистон


Download 372.91 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana30.04.2023
Hajmi372.91 Kb.
#1416005
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
2-мавзу. Маъруза матни

2. Фалсафий фикрлар, яхлит ѐки системали бир дунѐқараш сифатида кейинчалик, 
милоддан аввалги II асрнинг охири ва I асрнинг бошларида Қадимги Ҳиндистон 
мамлакатларида юзага келди. Бу вақтларда Ҳиндистон маданий маънавий жиҳатдан 
ниҳоятда ривожланган мамлакат эди. Бу даврда Ҳиндистонда қишлоқ хўжалиги 
тармоқлари юксалган бўлиб, шулар қатори ҳунармандчилик ва савдо муносабатлари ҳам 
анчагина ривожланган эди. Қадимги Ҳинд жамияти ҳам қуллар меҳнатидан фойдаланиш 
асосига қурилган бўлса-да, бирок Ҳиндистонда ўзига хос патриархал - оилавий 
муносабатлар таркиб топган эди. Ҳиндистондаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг ўзига хос 
хусусиятлари, шунингдек, хусусий мулкчилик муносабатларининг ва ижтимоий қарама-
қаршиликларнинг кучайиши ғоявий соҳада ҳамда фалсафий манбаларда ўз ифодасини 
топган эди. Қулдорлик тузуми янги ўсиб келаѐтган илғор табақаларининг фалсафий 
қарашлари ўша даврларда анчагина кенг тарқалган брахманизм диний мифологик 
ақидаларга қарши курашлар жараѐнида тобланди ва бу ҳол аста секин материалистик 
руҳдаги турли мактабларнинг келиб чиқиши учун замин ҳозирлади. 
Ҳиндистоннинг қадимий дини, фалсафий мероси, маданияти равнақи унинг ѐзма 
ѐдгорликларида, асосан ведаларда (билимлар диний гимнлар, қўшиқлар тўпламида) ўз 
ифодасини топган. Ведалар (самхитлар)нинг энг муҳими Ригведа (худоларга мадҳия) 
бўлиб, у милоддан аввалги VI – асда яратилган қолганлари эса Яжурведа (қурбонлик 
қилиш пайтида айтиладиган ифодалар ва ҳикматли сўзлар), Самаведа (куйлар, ашулалар, 
ҳамду сано) ва Атхарваведалардан (афсунлар) иборат. Мазкур қисмлар тахминан минг йил 
давомида қайта ишланиб борган ва уларнинг энг охирги нусхаси бизнинг эрамизга яқин 
даврда ѐзилган. Ведалар орий қабилаларининг ибтидоий дунѐқарашлари, диний-
афсонавий мажмуа ва жодугарликни акс эттирганлар. 
Маълумки, ведалар турли тоифалар, гуруҳлар вакиллари томонидан тузилган
изоҳланган ва ривожлантирилган. Хусусан брахманлар тузган ведалар асосида 
брахманизм динининг назарий асослари яратилди. Бу оқим вакиллари бирдан бир реаллик 
- дунѐвий руҳ, яъни брахмандир, моддий дунѐ эса унинг ижодий маҳсулидир, дейдилар. 


Ведалар адабиѐтининг иккинчи қатлам Брахманлар бўлиб, уларда дунѐнинг келиб 
чиқиши ва пайдо бўлиши, биринчи жавҳар сифатидаги сув ҳақидаги қоидалар 
тўғрисидаги фикрилар ва бошқалар учрайди. Брахманларнинг асосий ритуаллар бўйича 
амалий қўлланмадир. Бархманларда биз ҳали ҳеч қандай мукаммал ва тўла-тўкис диний-
фалсафий тизимни кўрмаймиз. Брахманларнинг афсонавий мажмуаси билан энг кейинги 
вақтда пайдо бўлган ҳиндувийлик дини кўп жиҳатдан боғлиқдир.
Ведалар адабиѐтининг учинчи қатлами Араньяклар, ѐки «Ўрмонлар китоби» 
бўлиб, ўрмонларда яшовчи тарки дунѐ қилган кишилар учун мўлжалланган. Уй соҳиби 
ҳолатидан тарки дунѐчиликка ўтиш «фаолият йўли»дан «билимлар йўли»га ўтиш 
сифатида қабул қилинди.
Тўртинчи қатлам – Упанишадлар ведалар адабиѐтини якунлайди. “Упанишадалар” 
сирли билим деган маънони англатиб, “Веда” ларнинг фалсафий қисмини ташкил этади. 
“Упанишадалар” яхлит китоб ѐки фалсафий рисола бўлмай, балки турли вақтда турли 
мавзуда ижод этган номаълум муаллифларнинг матнларидан иборатдир. Уларнинг 
мазмуни ва услуби ҳар хил ва турлича фалсафий қарашлар маҳсулидир. Упанишадларнинг 
энг муҳим қисми ҳаѐт чархи (сансара) ҳақидаги қоида ва қилмишига яраша мукофот 
қонуни (карма)дир. Инсон ҳаѐти чексиз қайта туғилиш занжирида муайян шакл сифатида 
қабул қилинади. Ҳаѐт чархи абадий бўлиб, дунѐдаги барча нарсалар унга бўйсунади. 
Худолар шахслар сифатида мавжуд эмаслар, шуниси ҳам борки, макон ва замонда 
чегараланган инсон ҳам мавжуд эмас. Мана шундай фалсафий муаммолар асосан диний 
мифологик нуқтаи назардан баѐн этилган. Упанишадлар Ҳиндистонда кейинги тафаккур 
ривожига катта таъсир кўрсатдилар. 
Қадимги 
Ҳинд 
фалсафий 
мактаблари 
икки 
гуруҳга 
бўлинади.
Ҳиндистонлик файласуфлар бу гуруҳларни астика ва настика деб атайди. Веданта, 
санкхья, йога, вайшешика, нъяя ва миманса-астика гуруҳига кирувчи фалсафий 
мактаблар. Ушбу мактабларнинг тарафдорлари “Веда” нинг муқаддаслигини тан олиб, 
бирдан-бир хақиқат ундагина ифодаланган, дейишади.

Download 372.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling