3-боб. Ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш ва бошқариш йўллари §
Download 379.23 Kb. Pdf ko'rish
|
Tashqi savdoni davlat tomonidan tartibga solish va boshqarish yoʼllari
Лицензиялаш Квоталаш жараѐни (бошқача қилиб айтганда, контингентлаш), одатда, лицензиялаш, яъни махсус рўйхатга киритилган ресурслар ва маҳсулотлар билан ташқи савдо операцияларини амалга оширишга ваколатга эга бўлган давлат ташкилотлари (вазирликлар ва маҳкамалар) томонидан рухсат бериш билан биргаликда кузатилади. Кўпчилик давлатларда ташқи иқтисодий фаолиятни лицензиялашни жорий қилиш халқаро ҳуқуқий актларга асосланади, уларнинг ичида энг асосийси 1947 йилда имзоланган Савдо ва тарифлар бўйича Бош битим (ГАТТ) ҳисобланади. Кейинчалик ГАТТ доирасида баъзи бир бошқа шартномалар имзоланган. Ташқи савдони лицензиялаш турли кўринишларни олиши мумкин: бош лицензия, бир марталик лицензия ва автоматик лицензия. Бош лицензиялар унинг эгасининг маълум товар гуруҳи билан маълум вақт оралиғида (одатда бир йилдан уч йилгача) экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини билдиради. Бир марталик лицензия компанияларга хорижий ҳамкор билан аниқ бир битимни амалга ошириш учун берилади. Автоматик лицензия давлат томонидан харидни, яъни харид ҳажмини ҳам, товар оқимларининг жуғрофий йўналишини ҳам доимий равишда назорат қилишни назарда тутади. Лицензияларни жойлаштиришнинг асосий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин: Очиқ конкурс — бунда максимал нарх таклиф қилган фирма лицензияга эга бўлади; яққол афзаллик тизими - бунда давлат ана шу соҳадаги энг обрўли компанияларга лицензия беради; харажатлар усули - бу рақобатчиларига нисбатан каттароқ ишлаб чиқариш қувватларига ва бошқа ресурсларга эга корхоналарга лицензия беришни англатади. Ўз-ўзидан тушунарлики, келтирилган усуллар ичида энг афзали коррупция ва ошна-оғайнигарчиликдан холи бўлган очиқ конкурс усулидир. Европа Иттифоқига аъзо-мамлакатлар орасида экспорт-импорт операцияларини лицензиялаш товар айланмаси умумий ҳажмининг 5-6 фоизи даражасига етади (квоталаш ва лицензиялаш бўйича ўзига хос «лидер» Франция ҳисобланади). Лицензиялашни талаб этадиган товарлар рўйхатига биринчи навбатда экспортга мўлжалланган квоталанадиган маҳсулотлар, шунингдек, баъзи бир 58 махсус гуруҳдаги товарлар: стратегик аҳамиятга эга товар ва ресурслар, дори- дармонлар, болалар ассортименти ва бошқалар киради. Download 379.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling