33-мавзу қурилишнинг меҳнат ресурслари


Ташкилий-иқтисодий омиллар


Download 344.78 Kb.
bet3/10
Sana12.03.2023
Hajmi344.78 Kb.
#1264065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
33-МАВЗУ

Ташкилий-иқтисодий омиллар

  • меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чиқариш ва бошқариш мавқеи билан аниқланади. Унга ишлаб чиқариш бошқарувини ташкил этишни такомиллаштириш: бошқарув аппарати тузилмаси, ишлаб чиқаришни бошқариш тизими, ишлаб чиқаришни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини тадбиқ этиш ва ривожлантириш киради.

Ижтимоий-психологик омиллар

  • меҳнат жамоалари аҳиллиги, уларнинг ижтимоий – демографик таркиби, тайёргарлик даражаси, меҳнат фаоллиги, бўлимлар ва бутун корхона бўйича маънавий-руҳий муҳитни шакллантирадиган раҳбарлик қилиш усули билан аниқланади.

Табиий-иқлимий омиллар

  • қурилишнинг боришига катта таъсир кўрсадади, чунки қурилиш ишларининг аксарият қисми очиқ осмон остида бажарилади. Бу омилларни қурилиш жараёнини лойиҳалашнинг бошланғич босқичларидаёқ ҳисобга олиш тақоза этилади.

Сиёсий ва қонуний омиллар

  • солиққа тортиш, инвестициялаш, лизензиялаш, божхона ва шу каби жараёнларни тартиблаштиради: халқ хўжалиги ҳамма тармоқларини, жумладан қурилиш соҳасини ҳам ривожлантириш йўналишини аниқлаб беради.

Хусусий омил

  • Мамлакат иқтисодий механизмида ишлаб чиқариш воситалари ва меҳнат натижаларига бўлган мулкчилик шакллари ўзгариши рўй бераётган ҳозирги замон шароитларида қурилиш иқтисодиётида ҳам жиддий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бундай ўзгаришлар тадбиркорлик ва рақобат базасида янги иқтисодий муносабатлар юзага келишига олиб келади, инсонни ишлаб чиқариш воситалари билан билвосита мулоқатда бўлишдан озод этиш (яъни дастгоҳларни, механизмларни масофадан бошқаришни йўлга қўйиш) учун шароитлар яратиляпти.
  • Юқорида санаб ўтилган барча омиллар бири-бири билан ўзаро боғлиқлика эга бўлганлиги туфайли уларни комплекс ҳолда ўрганиш тақоза этилади. Бундай ўрганиш шунинг учун зарурки, бунда ҳар бир омилнинг кўрсатадиган таъсири аниқ баҳоланади, чунки уларнинг таъсирлари ҳеч қачон бир хил бўлмайди. Улардан баъзилари меҳнат унумдорлигининг устивор ўсишини таъминлайди, бошқа омиллар таъсири эса ўзгарувчан бўлади.
  • Корхона меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари деганда ишлатилмаётган ишлаб чиқариш ресурслари тушунилади. Одатда Ўзбекистон корхоналарида меҳнат унумдорлигини ўстириш резервлари ички ишлаб чиқариш резервлари, меҳнат сиғимини пасайтириш, иш вақтидан унумли фойдаланиш, моддий ресурсларни тежаш ва меҳнат қуролларини асраб–авайлаб ишлатиш резервларига бўлинади.
  • Вақт бўйича фойдаланишга кўра меҳнат унумдорлиги резервлари жорий ва перспектив резервларга бўлинади.

Download 344.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling