33-мавзу қурилишнинг меҳнат ресурслари


Download 344.78 Kb.
bet4/10
Sana12.03.2023
Hajmi344.78 Kb.
#1264065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
33-МАВЗУ

Жорий резервлар

  • яқин келажакда амалга оширилиши мумкин, қоидага кўра улар аҳамиятли тарздаги ягона вақтли маблағларни талаб этмайди. Уларга яхши жиҳозлардан фойдаланиш, яроқсиз жиҳозларни ишлаб чиқариш тизимидан олиб ташлаш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг рациональ ва самарадор (эффектив) тизимларини қўллаш, корхоналарда меҳнатни ташкил этишни такомиллаштириш ва уни меъёрлаштириш киради.

Перспектив резервлар

  • одатда ишлаб чиқаришни қайта қуришни, янги технологияларни тадбиқ этишни ва ш.ў. ларни талаб этади, бунинг учун қўшимча капитал маблағлар ва ишларни амалга ошириш учун аҳамиятли тарздаги муддатлар зарур бўлади.

Унумдорликни моҳият жиҳатдан аниқлаш, айнан маҳсулот ҳажмининг уни ишлаб чиқаришга сарфланган маблағларга бўлган нисбатидан келиб чиққан ҳолда унумдорлик тўртта ҳолатда ошиши мумкин:

  • маҳсулот ҳажмининг ошиши, сарф-харажатларнинг эса пасайиши (классик ҳолат);
  • маҳсулот ҳажмининг сарф-харажатларга қараганда тез ўсиши;
  • маҳсулотнинг ҳажми ўзгаришсиз қолади, сарф-харажатлар эса пасаяди;
  • сарф-харажатларнинг пасайишига нисбатан маҳсулот ҳажмининг кам
  • суратлар билан пасайиши.
  • Меҳнат унумдорлигини ўстиришни таъминлаш бўйича бошқариш стратегияси танлаш ушбу ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

3. Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари

  • Турли ташкилотлардаги мавжуд резервларни баҳолаш, меҳнат унумдорлигининг даражасини ўлчаш, ўтган бир қатор йиллар давомида меҳнат унумдорлигининг динамикасини юзага чиқариш учун қурилишда меҳнат унумдорлигини тўғри (объектив) ўлчаш муҳим аҳамият касб этади.
  • Қурилишда меҳнат унумдорлигининг даражасини иккита асосий кўрсаткич билан аниқлаш мумкин: вақт бирлигида ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори (унумдорлик), ва маҳсулот бирлигини тайёрлашга сарфланадиган вақт (меҳнат сиғими).
  • Меҳнат унумдорлиги маҳсулот ҳажми ва сарфланган меҳнат қандай бирликларда ўлчанишига боғлиқ равишда турли усуллар билан аниқланади.

Download 344.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling