33-мавзу қурилишнинг меҳнат ресурслари


Download 344.78 Kb.
bet5/10
Sana12.03.2023
Hajmi344.78 Kb.
#1264065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
33-МАВЗУ

Ўлчаш методлари:

  • маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ҳажми;
    • натуравий;
    • меъёрий;
    • нархли: жамланма (валовой), товарли, шартли тоза, соф маҳсулотли.
  • Сарфланган меҳнат (меҳнат сарфи):
    • киши-соатлар;
    • киши-кунлар;
    • персоналнинг ўртача рўйхатли сони.

Натуравий метод

  • Ишлаб чиқаришнинг натуравий методи иш турлари бўйича ишчининг касби бўйича иш унумини натураль кўрсаткичларда аниқлаб беради (терилган ғиштнинг кубометрдаги ҳажми, конструкцияларнинг кубометри, юзаларнинг кватрат метрлари) ёки якуний маҳсулотни битта ишчига тўғрикеладиган ҳажмда умумий ўлчам бирликларида ўлчаш (яшаш майдонинг квадрат метрлари, қувур ўтказгичларнинг километри ва ҳ.к.).
  • Иш турлари бўйича натуравий кўрсаткичини (ишчининг натуравий кўрсаткичлардаги иш унуми ни) натурал кўрсаткичларда (кубометрлар, погонометрлар, кватрат метрлар) да ўлчанган алоҳида иш тури ҳажмининг ушбу иш турини бажарган ишчилар сонига (киши) нисбати орқали аниқлаш мумкин.
  • Натурал кўрсаткич (ишалб чиқарилган натуравий миқдор) меҳнат унумдорлигининг энг объектив ва ишончли кўрсаткичи деб ҳисобланади.
  • Ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдорининг натуравий ўлчамлардаги кўрсаткичлари алоҳида биргадалар ва ишчиларнинг меҳнат унумдорлигини аниқлаш ҳамда таққослаш, уларнинг сонини режалаштириш, профессиональ ва савиявий (кваликацион) таркибини, турли ташкилотларда бир хил типли объектларни қуришда бир жинсли ишларни бажаришдаги меҳнат унумдорлигини қиёслаш имконини беради. Бироқ унумдорликнинг бундай кўрсаткичлари ҳам камчиликлардан ҳоли эмас. Масалан улар қурилиш ҳар хил жинсли ишларнинг бир нечта турларининг бажарилишида ташкилоти бўйича меҳнат унумдорлигининг умумлашган кўрсаткичини аниқлаш имкониятини бера олмайди, тугатилмаган ишлаб чиқариш қолдиқларининг ўзгаришини ҳисобга олмайди.

Меъёрий метод

  • Меҳнат унумдорлигини ўлчашнинг меъёрий методи меъёрларда кўсатилган меҳнат сарфи асосида фактли меҳнат сарфининг аниқ иш ҳажмига нисбатини кўрсатади, яъни ишчилар томонидан ишалб чиқариш меъёрларининг бажарилиш даражасини тавсифлайди. Меъёрий кўрсаткич ишлар меҳнат сиғимининг меъёр бўйича (киши-кунлар) нисбатини 100% га кўпайтириш орқали ифодалаб беради. Меъёрий метод ёхуд меъёрий вақтнинг қисқариш даржасини, ёки ишлаб чиқариш меъёрининг бажарилиш даражаси (миқдори)ни аниқлаш имконини беради.

Download 344.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling