33-мавзу қурилишнинг меҳнат ресурслари


Download 344.78 Kb.
bet1/10
Sana12.03.2023
Hajmi344.78 Kb.
#1264065
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
33-МАВЗУ

33-МАВЗУ

ҚУРИЛИШНИНГ МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ


Қурилиш иқтисодиёти

Режа:

  • Меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги моҳияти
  • Меҳнат унумдорлигини ўстириш омиллари ва резервлари
  • Меҳнат унумдорлигини ўлчаш методлари
  • Меҳнат унумдорлигини баҳолаш

1.Меҳнат ресурслари ва меҳнат унумдорлиги моҳияти

  • Ҳозирги замон шароитларида меҳнатни ташкил этиш ва унинг унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор ажратмоқ зарур, чунки улар иқтисодий ўсиш ва тараққиётнинг ягона манбаи деб ҳисобланади. Бироқ кейинги йилларда саноат – ишлаб чиқариш салоҳияти, жумладан иш ўринларининг компенсациялашмаган ҳолда йўқолиш жараёни кескин кучайди.
  • Инқироз даврида қурилишда биринчи навбатда саноат қурилишининг камайиши эвазига айниқса жисмоний иш ўринлари сони жадал қисқармоқда, яъни мантиқ жуда оддий: маҳсулотлар сотилишининг чегараланиши машғуллик сони камашийига олиб келади, бунинг оқибатида эса жисмоний иш ўринлари уларнинг зарур бўлмай қолганлиги туфайли қисқаради.
  • Шуни таъкидлаш жоизки, юзага келган иқтисодий вазиятда меҳнат самарадорлигини ўстириш муаммоси энг мураккаб масалалардан бири бўлиб қолаверади, лекин уни ечиш билан ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини қуришга муваффақиятли эришиш мумкин.

Муаммони ечишнинг мумкин бўлган механизми шундан иборатки, бунда

  • миллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга йўналтирилган молия-кредит ва экспорт-импорт сиёсатини олиб бориш,
  • жамғарма ва инвестициялашга бўлган реал манфаатларнинг ҳаракатланиши учун шарт-шароитлар яратиш,
  • имкониятлар ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда мулкни давлат тасарруфидан чиқаришни амалга ошириш,
  • мамлакатда тўпланган интеллектуал ва меҳнат салоҳиятига оқилона ёндашиш
  • зарур бўлади.

  • Юзага келган вазият корхона ишчи-ходимлари сингари давлат органлари томонидан ҳам меҳнат унумдорлигини оширишга йўналтирилган кардиналь чора – тадбирларни амалга оширишни талаб этади. Шу сабабли меҳнат унумдорлиги, унинг ўсиши ҳамма тармоқлар ва айниқса қурилиш учун жуда долзарбдир.
  • Меҳнат унумдорлигининг алоҳида корхоналар ва бутун жамият ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этиши меҳнат унумдорлиги даражасини кўтариш ва униинг ўсишига ёрдам берадиган резервларни юзага келтиришга таъсир кўрсатадиган асосий омилларни ўрганиш нақадар зарур эканлигидан дарак беради.

Download 344.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling