33-мавзу қурилишнинг меҳнат ресурслари


Соф маҳсулот кўрсаткичи –


Download 344.78 Kb.
bet7/10
Sana12.03.2023
Hajmi344.78 Kb.
#1264065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
33-МАВЗУ

Соф маҳсулот кўрсаткичи

  • янгидан яратилган нарх корхонанинг маҳсулот яратишдаги ҳиссаси тўғрисида тўлиқ таасуротни беради, чунки унинг қийматига хом-ашё, материаллар, сотиб олинган яримфабрикатлар ва узелларга срафланган маблағлар таъсир кўрсатмайди, у амортизация чегирмаларидан озоддир.
  • P = З + Пр,

    бу ерда З – корхона ишчиларининг (чегирмаларсиз) тўлиқ маоши; Пр – корхонанинг фойдаси.

  • Соф маҳсулот янгидан яратилган нархни аниқ тавсифлайди, агар қачонки, маҳсулот бозор нархларида айрибошланса (сотилса). Лекин бизнинг шароитда мономол нархларнинг таъсири катта бўлиб, улар янги нархлар қўйилишида корхонанинг реал ҳиссасини аниқ кўрсатмайди ва соф маҳсулот учун нархнинг ўрнатилиши муаммоли ҳолатга айланиб қолади.

Шартли – соф маҳсулот кўрсаткичи

  • ўзига тўлиқ иш ҳақини ва фойдани, шунингдек, асосий воситаларнинг амортизацион чегирмаларининг йиғиндисини, яъни қилинган меҳнат қисмини ҳам киритади:
  • P = З + Пр + А,

    бу ерда З – корхона ҳамма ишчиларининг (чегирмаларсиз) тўлиқ маоши (иш ҳақи); Пркорхонанинг фойдаси; А – амортизация чегирмаларининг йиғиндиси.

  • Бу кўрсаткичнинг ижобий томони шундаки, янгидан яратиладиган нархни тавсифлаш билан у таққослаш имконини беради.
  • Бу кўрсаткич ишлаб чиқаришнинг материалли сиғимига боғлиқ эмас, бунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг «қулай» ва «ноқулай» маҳсулотга ажратилиши инкор этилади. Бундан ташқари кооператив етказиб бериш ҳажмининг ҳамда маҳсулотни қайтадан ҳисобга олишнинг меҳнат унумдорлиги кўрсаткичига кўрсатадиган таъсири бартараф этилади.
  • Улардан охиргиси ишлаб чиқаришни комбиназиялаштиришда ва ишлаб чиқариш ҳамда саноат бирлашмаларини яратишда (тузишда) кам бўлмаган муҳим аҳамиятга эгадир. Лекин ишлаб чиқариш ҳажмини ўлчашнинг бундай ўлчамидан фойдаланиш амалиёти турли буюмларнинг анча аҳамиятли тарздаги рентабеллиги ва кўтара нарх орқали олинадиган фойдадаги корхона улушларининг катта фарқлари маҳсулот ишлаб чиқаришда корхонанинг реал ҳиссасини таққослашда ва фойдани тегишли миқдорлардаги кўринишда акс эттиришда ишончли натижаларни бермади.

Download 344.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling