4-амалий иш мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш
Download 87.69 Kb.
|
4-amaliy
4-АМАЛИЙ ИШ Мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш. Таснифлаш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш. Гравитация усули дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш. Тегирмоннинг турини танлаш биринчи навбатда пўлат янчиш воситали тегирмонларни ёки ўзида-ўзини янчувчи тегирмонларни ишлатиш масаласини ҳал этиш керак. Бу масала майдалаш ва янчиш схемалари вариантларини техник иқтисодий таққослаш орқали ечилади. Бойитиш фабрикаларида пулат янчувчи воситали тегирмонлардан асосан, стерженли, марказий бўшатилувчи шарли тегирмонлар ишлатилади. Стерженли тегирмонлар маҳсулотни 1-3 мм гача янчишда шарли тегирмонларга нисбатан юқорироқ ишлаб чиқариш унумдорлигини беради, лекин улар майдароқ маҳсулот олиш талаб қилинганда самарали ишлай олмайди. Бу тегирмонлар гравитация ва магнит усулида бойитилувчи рудаларни (масалан, камёб ва қора металлар рудаларини) дағал (0,5-3 мм) туйишда, шунингдек, икки босқичли янчиш схемаларининг биринчи босқичида ишлатилади. Бошка ҳолларда шарли тегирмонлар самаралироқ ишлайди. Шарли тегирмонлардан панжара орқали бўшатилувчи тегирмонлар кенгроқ таркалган. Уларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги юқорироқ ва янчилган маҳсулотда шламларнинг миқдори марказий бўшатилувчи тегирмонлардагидан камроқ . Панжара орқали бўшатилувчи тегирмонларнинг солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги марказий бўшатилувчи тегирмонларга нисбатан 10-15% ортиқ. Панжара орқали бўшатилувчи тегирмонларнинг камчилиги улар тузилишининг нисбатан мураккаблиги ва бунинг натижасида нархининг баландлиги, ҳамда уларни эксплуатация қилишнинг мураккаблигидир. Марказий бўшатилувчи тегирмонларнинг камчилиги солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлигининг пастлиги ва янчилган маҳсулотнинг камроқ шламланиши. Марказий бўшатилувчи тегирмонлар маҳсулотнинг ўта янчилиши кейинги қайта ишлаш учун фойдали бўлганда қўлланилади. Кейинги йилларда марказий бўшатилувчи тегирмонлар кенгрок ишлатила бошланди, бунга сабаб спиралли классификаторларни гидроциклонларга алмаштирилишидир. Марказий бўшатилувчи тегирмонлар бўтанаси таркибида панжара орқали бўшатилувчи тегирмонлардагига нисбатан йирик синф миқдори кам бўлгани учун тегирмонлар билан ёпик циклда ишловчи насос ва гидроциклонларнинг ишдан чиқиши камаяди. Пўлат янчувчи воситали тегирмонлар турини ва ўлчамини танлашда қуйидагиларни эътиборга олиш керак. Амалдаги стандартларга асосан шарли ва стерженли тегирмонларни 4,5 м гача диаметрда тайёрланади. Келажакда ундан ҳам каттароқ тегирмонларни ишлаб чикиш кўзда тутилмоқда. Катта ўлчамдаги тегирмонларни ўрнатиш капитал харажатларни сезиларли иқтисод қилади, шу билан бир вақтда улар ишлатилганда энергия ва пўлат сарфидан иқтисод қилиниши кутилмайди. Эксплуатация харажатларидан битта ишчига тегирмонга хизмат кўрсатиш бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги ортиши ҳисобига иш ҳақи қисқаради. Катта диаметрли тегирмонлар ўртача диаметрли тегирмонларга нисбатан қопламани алмаштириш учун тез-тез тўхтатиб турилади. Бу эса тегирмонларнинг ишлатилиш коэффициентининг пасайишига олиб келади. Тадқиқотлар натижасида шарли тегирмонларга тушувчи маҳсулотнинг оптимал йириклиги 10 мм эканлиги аниқланган. Бундай йириклик рудани флотацион йирикликкача бир босқичда диаметри 4-6 м ли катта тегирмонларда 50-80 мм ли шарлар билан янчиш орқали эришилади. Потенциал ишлаб чиқариш унумдорлигини белгиловчи тегирмоннинг истеъмол қиладиган қуввати шарларнинг ўлчамига боғлиқ. Агар тегирмондаги шарларнинг диаметри тегирмон диаметридан 0,012 0,01 кичик бўлса, тегирмон истеъмол қиладиган қувват тегишли ишлаб чиқариш унумдорлигини пасайтириб камаяди. Кичик шарлар ишлатилганда тегирмонда шарларнинг бир нечта қатламлари ҳосил бўлади ва бу қатламнинг катлам устида сирпаниши натижасида ички қатламлар тегирмон барабанини узатмасидан берилган айланма моментни қабул қилмайди ва янчувчи восита ичида тегирмонда ишламайдиган қўзғалмас шарларнинг ядроси ҳосил бўлади. Агар катта ўлчамдаги тегирмонларни дастлабки руданинг йириклигига мос келмайдиган йирик шарлар билан юкланса, янчиш самарадорлиги пасайиб кетади. Агар рудани тегирмон қабул қиладиган 10 мм гача ўлчамда тайёрлаш мумкин бўлмаса (лойли нам рудада майдалагич тиқилиб қолади, элак тўрлари бекилиб қолади), стерженли ва шарли тегирмонларда икки босқичда янчишни қўллашни кўриб чикиш керак. Стерженли тегирмонларга маҳсулотни 20 мм дан кичик ўлчамда бериш максадга мувофик. Стерженли тегирмонда янчилган маҳсулот янчишни давом эттириш учун шарли тегирмонга тушади. Download 87.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling