4-амалий иш мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш
Download 87.69 Kb.
|
4-amaliy
Пурковчи ва конусли сепараторлар
Бу сепараторларнинг ишлаш принципи бир хил–бўтананинг тораювчи оқимда қаватланиши. Ишлатилиш соҳалари-заррачаларининг ўлчами 2,5-0,04 мм ли рудаларни ҳўл гравитация усулида бойитиш. Кўпинча пурковчи ва конусли сепараторлар сочма кон рудаларини бойитишда ишлатилади, лекин улар туб конлар рудалари учун ҳам ишлатилиши мумкин. Уларни бирламчи бойитиш операцияларида, шунингдек чиқиндиларнинг назорат операцияларида қўллаш афзалрок. Конусли ва пурковчи сепараторларнинг концентрацион стол ва винтли сепараторларга нисбатан афзалликлари: тузилишининг соддалиги, нархининг сезиларли арзонлиги, аппаратнинг ишчи майдонининг бирлигига тўғри келадиган солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлигининг юқорилиги. Конусли ва пурковчи сепараторлар учун талаб қилинадиган ишлаб чиқариш майдони концентрацион столга нисбатан 5-10 марта, винтли сепараторларга нисбатан 1,5-2 марта кичик, сув сарфи эса тахминан 4 марта кам. Пурковчи ва конусли сепараторларнинг концентрацион стол ва винтли сепараторларга нисбатан камчилиги. битта операция учун бойитиш даражасининг пастлиги; дастлабки маҳсулотни яхшилаб шламсизлантириш зарурлиги; бўтанани зичлик бўйича бир текис бериш зарурлиги; жараённинг бир текис бориши учун 120-150% гача етувчи катта айланувчи юк (асосий операция оралиқ маҳсулоти, назорат операция бойитмаси, тозалаш операцияси чиқиндиси), айланувчи юкни жараён бошига қайтариш учун насоснинг кераклиги. Келтирилган камчиликларга қарамай конусли ва пурковчи сепараторларни сочма ва туб кон рудаларини гравитация усулида бойитишда қўллаш мумкин. Конусли сепараторларда асосан шламсизланган маҳсулотни бойитиш мумкин. Лекин тозалаш операциялари учун винтли сепаратор ёки концентрацион стол ишлатиш керак. Бу катта айланувчи юк ва уни насос ёрдамида хайдашдан қутулишга имкон беради. Конусли сепараторлар майин заррачали маҳсулотни бойитишда тўғри келмайди, чунки уни яхшилаб шламсизлантиришга тўғри келади. Конусли ва пурковчи сепараторларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги маҳсулотнинг йириклиги ва ажратилувчи минералларнинг зичлигидаги фарқ ортиши билан ошиб боради. Ишлаб чиқариш унумдорлиги, шунингдек, бойитилувчи маҳсулот заррачаларининг шаклига ҳам боғлиқ. Ҳар қандай руда учун технологик жиҳатдан оптимал ҳисобланадиган солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлиги мавжуд бўлиб, у қуйидаги эмпирик формуладан аниқланади. бу ерда:
дўр-дастлабки маҳсулотдаги заррачаларнинг ўртача ўлчами, мм. δ1 ва δ2 -қимматбаҳо минерал ва пуч тоғ жинсларининг зичлиги, т/см3 . Download 87.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling