4-амалий иш мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш


Гравитация усули дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш


Download 87.69 Kb.
bet6/10
Sana06.02.2023
Hajmi87.69 Kb.
#1169190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-amaliy

Гравитация усули дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш.


Чўктириш машиналари
Кейинги йилларда чўктиришнинг оғир суспензияларда ва винтли сепараторларда бойитиш билан сиқиб чикарилаётгани учун чўктириш машиналарининг ишлатиш соҳалари бир мунча қисқармоқда, лекин бир қатор ҳолларда, масалан, дастлабки маҳсулотда шламланувчи минералларнинг иштирок этиши, ғовак рудани бойитиш фабрикаларининг ишлаб чиқариш унумдорлиги кичик бўлганда оғир суспензияларда бойитиш чўктириш билан рақобатлаша олмайди.
Чўктиришни кўмирни бойитишда қўллаш оғир фракциянинг миқдори билан чегараланади. Агар дастлабки кўмирда зичлиги 1,8 ва 2,0 г/см3 дан ортиқ фракцияларнинг миқдори 50-55 % дан ортиқ бўлса, чўктиришнинг кўрсаткичлари кескин ёмонлашади. Чўктириш усулида бойитилувчи маҳсулот йириклигининг юқори чегараси: тошкўмир учун 120-175 мм, рудалар учун 40-50 мм. Йирикликнинг қуйи чегараси ажратилаётган минералларнинг зичлигига боғлиқ: кўмир учун 0,3-0,5 мм, қора ва рангли металлар рудалари учун 0,1-0,15 мм, камёб металлар рудалари учун 0,05-0,1 мм.
Чўктириш машиналарининг турини танлаш қайта ишланаётган маҳсулотнинг турига, машинага келиб тушадиган маҳсулотнинг йириклигига ва бойитиш маҳсулотларига қўйиладиган талабларга боғлиқ.
Камёб ва рангли металлар рудаларини чўктириш усулида бойитиш учун чўктириш машиналарида нисбатан кичик амплитудада тебранишлар сонини ошириш (250-500 мин-1) талаб қилинади.
Конструктив шартлар бўйича чўктиришнинг бундай тартиби конусли пульсаторли машиналарда ҳосил қилинади. Шунингдек, сув тебранишининг чўктириш панжарасининг бутун юзаси бўйлаб бир текис тақсимланиши ҳам катта аҳамиятга эга. Бундай шартга диафрагмаси панжара остида жойлашган машиналар жавоб беради.
Қимматбахо компонент ора-сира жойлашган рудалар ва тошкўмир учун бўтананинг тебраниши сиқилган ҳаво ёрдамида ҳосил қилинувчи поршенсиз чўктириш машиналарини қўллаш тавсия қилинади.
Чўктириш машиналарининг ишлаб чиқариш унумдорлиги панжаранинг 1 м2 юзасига тўғри келувчи солиштирма юк нормалари бўйича аниқланади. Машинанинг ишлаб чиқариш унумдорлиги ажралувчи минераллар зичлигидаги фарқнинг ва дастлабки маҳсулот йириклигининг ортиши билан кўтарилади. Думалоқ ва кубсимон шаклдаги заррачаларда ишлаб чиқариш унумдорлиги ясси ва чўзиқ шаклдагига нисбатан юқори.
Чўктириш машиналарининг дастлабки маҳсулот бўйича тахминий солиштирма юки 13-жадвалда келтирилган.
Солиштирма юк меёрлари айнан шунга ўхшаш рудани бойитувчи фабриканинг чўктириш усулида бойитиш амалий маълумотларини умумлаштириш ёки тажриба йўли билан белгиланади.
Аниқ ҳолларда солиштирма юк меёрлари ўртачадан ошиши мумкин. Масалан, енгил бойитилувчи кўмирни бойитишда юк 20-25% га ортиши, қийин бойитилувчи кўмирни бойитишда (чўктиришда) 25-30% га камайиши мумкин. Бирламчи концентратларни бойитишда тозалаш операцияларида солиштирма юкни 16 – жадвалда келтирилгандан 30-40% га камайтириб қабул қилинади.
Колумбитли ва касситеритли сочма кон рудаларини бойитишда чўктириш панжараларининг ҳар бир метр кенглигига 10 т/соат гача юк рухсат этилади.
Сочма конлар олтинли рудаларини бойитишда олтиннинг йириклиги ва чўктириш маҳсулотларининг сифатига боғлиқ ҳолда солиштирма юк кенг чегарада ўзгаради. Йирик олтин заррачаларини ажратиш учун чўктириш машинаси енгил циклга ўрнатилса, айниқса юқори солиштирма юкка (20-40 т/м2соат) ча рухсат этилади.

16-жадвавл



Бойитилувчи маҳсулот

Олинадиган маҳсулот

Дастлабки маҳсулот бўйича солиштирма юк, т/м2соат

Марганецли ва темирли рудалар, 15-20 мм йириклик учун

Бойитма, оралиқ маҳсулот ва чиқинди

5-7

Марганецли ва темирли рудалар, 4-2 мм йириклик учун

Бойитма, оралиқ маҳсулот ва чиқинди

2-5

Қалайли ва вольфрамли туб кон рудалари, 8-16 мм йириклик учун

Дағал концентрат ва кейинги қайта ишлаш учун бой чиқиндилар

5-17

Қалайли ва вольфрамли туб кон рудалари, 3-1 мм йириклик учун

Ташлаб юбориладиган чиқинди ва камбагал бойитма кейинги қайта ишлаш учун

4-6

Олтинли сочма кон рудалари, бирламчи чўктириш

Ташлаб юбориладиган чиқинди ва камбагал бойитма кейинги қайта ишлаш учун

10-20

Олтинли туб кон рудалари, чўктириш машинаси майин туюш ва классификация циклида ишлайди

Бойитмада йирик олтин

20-50 ва ундан ортиқ

Қўрғошин - рухли полиметалл ва рухли, мисли монометалл рудалар

Охирги бойитма, чиқинди ва оралиқ маҳсулотлар

1-2

Айрим ҳолларда чўктириш машинаси шундай шароитда ишлаганда солиштирма юк 80-100 т/м2соат га етади.





Download 87.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling