4-амалий иш мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш
Download 87.69 Kb.
|
4-amaliy
Концентрация столлари
Концентрацион столлар кичик солиштирма ишлаб чиқариш унумдорлигига эга булади ва шунинг учун ўрнатишда полнинг катта майдонини талаб қилади. Камёб металлар сочма ва туб конлари рудаларини бойитиш учун янги лойихаланаётган фабрикаларда концентрацион столлар йириклиги 3 мм ва ундан кичик концентратларни тозалаш мақсадида қўлланилади. Концентрацион столлар билан винтли пурковчи ва конусли сепараторлар рақобатлашиши мумкин. Кўмирни концентрацион столда бойитишда унинг йириклиги 13 мм ва баъзи ҳолларда 25 мм гача етади. Концентрацион столлар бир, уч ва олти ярусли қилиб тайёрланади. Кўп ярусли столлар полнинг кичик майдонини эгаллайди ва бир ярусли концентрацион столларга нисбатан ишлаб чиқариш бирлигига камроқ энергия истеъмол қилади. 0,2 мм дан кичик рудали маҳсулотни бойитишда уч ярусли концентрацион столлар бир яруслига нисбатан бир мунча ёмонрок кўрсаткичларни беради: 0,2 мм синф учун кўрсаткичлар бир хил. Концентрацион столларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги дастлабки маҳсулотнинг йириклигига, ажралувчи минераллар зичлигидаги фарқка, бойитиш маҳсулотларига қўйиладиган талабларга боғлиқ. Рудаларни хомаки концентрат, оралиқ маҳсулот ва чиқинди олиб, бирламчи бойитиш учун бир ярусли концентрацион стол СКМ – 1 нинг ишлаб чиқариш унумдорлиги қуйидаги эмпирик формула орқали ҳисобланиши мумкин. бу ерда: Қ – столнинг дастлабки қуруқ руда бўйича ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/соат. Ф-стол юзасининг майдони, м2. дўр-дастлабки маҳсулотдаги заррачаларнинг ўртача арифметик йириклиги, мм. δ, δ1, δ2 – тегишли равишда руда, қимматбаҳо минерал ва пуч тоғ жинсларининг зичлиги, г/см3. Бойитишни тозалаш операцияларида ишловчи концентрацион столнинг ишлаб чиқариш унумдорлигини асосий циклда ишловчи столдагига нисбатан 20-30 % кам қабул қилиш керак. СКМ – 1 столининг ишлаб чиқариш унумдорлиги 0-1 мм йирикликдаги тошкўмирни бойитишда 6-10 т/соатни, 0-6 мм йирикликда эса 15-18т/соатни ташкил этади. Download 87.69 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling