4-амалий иш мавзу: Янчиш дастгоҳларни танлаш ва параметрларини ҳисоблаш


Download 87.69 Kb.
bet8/10
Sana06.02.2023
Hajmi87.69 Kb.
#1169190
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-amaliy

Винтли сепараторлар
Винтли сепараторлар қўзғолувчи қисмларга эга эмас, механик носозликлар туфайли туриб қолмайди, шу билан бир вақтда юқори даражада бойитиш кўрсаткичларини беради. Винтли сепараторларда қумларни бойитиш нархи чўктириш машиналаридагига нисбатан 15-60%, сув сарфи эса 35-40% га кам. Қулай гранулометрик таркибга эга қумни винтли сепараторларда бойитишда кимматбаҳо минералларнинг бойитишга ажралиши чўктиришдаги ажралишга нисбатан 3-10% га юқори. Туб конлар рудаларини винтли сепараторларда бойитилганда концентрацион столда бойитишдагига нисбатан пастроқ технологик кўрсаткичлар олинади, лекин сепараторлар полни эгаллаган майдон ва эксплуатация харажатлари бўйича сезиларли иқтисод беради.
Винтли сепараторлар юқори зичликка эга қимматбаҳо компонентларни сақловчи қумларни бойитишда ишлатилади. Сепараторга бериладиган маҳсулотдаги пуч тоғ жинслари заррачалар йириклигининнг юқори чегараси 15-20 мм. Винтли сепараторларда самарали ажратиладиган фойдали огир минераллар йириклигининг чегараси 4-0,1 мм, 0,05-0,07 мм дан кичик заррачалар амалда ажратилмайди.
Пуч тоғ жинсларининг ясси заррачалари бойитмани ифлослантиради. Дастлабки маҳсулотни шламсизлантириш мақсадга мувофиқ. Дастлабки маҳсулот таркибида 15-20% дан ортиқ лой-балчиқли маҳсулот бўлса, уни дастлаб шламсизлантириш керак. Камёб минералли туб кон рудаларини бойитишда винтли сепараторлар бойитишнинг асосий циклида дастлабки маҳсулот йириклиги -2 +0,1 (0,074) мм чегарасида ва ташлаб юбориладиган чиқинди олинмайдиган операцияларда қўлланилиши мумкин. Флотация фабрикаларида бу сепараторлар флотация чиқиндиларидан катта зичликдаги йўлдош минералларни ажратиб олиш учун ўрнатилади. Винтли сепараторлар, шунингдек, темирли рудаларни бойитишдан олдин майин туюш талаб этилмайдиган кучсиз магнитли оксидларни ажратиб олиш учун ишлатилади.
Винтли сепараторларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги тарновча ўлчамлари диаметрига, винтли чизиқнинг кўтарилиш бурчагига, бойитилувчи маҳсулотнинг йириклиги ва моддий таркибига боғлиқ. Ўрамнинг диаметри ва винтли чизиқ кўтарилиш бурчаги ортиши билан ишлаб чиқариш унумдорлиги ортади. Дастлабки маҳсулотдаги заррачаларнинг йириклиги ва қимматбаҳо минералларнинг камайиши, шунингдек дастлабки маҳсулот таркибидаги лой ва шламлар миқдорининг ортиши сепаратор ишлаб чиқариш унумдорлигини камайтиради.
Лойихалашда винтли сепараторларнинг ишлаб чиқариш унумдорлиги амалий маълумотлар ёки тажриба ишлари асосида олинади. Сепараторларнинг тахминий ишлаб чиқариш унумдорлиги 17-жадвалда берилган.
17-жадвал

Бойитилувчи маҳсулот

Дастлабки маҳсулот йириклиги, мм

Сепаратор ўрамларининг диаметри, мм

Ишлаб чиқариш унумдорлиги, т/соат

Тоғ жинси

Қимматбаҳо минерал

Қумлар

-16+0,05

+0,25

1200

15-20

Қумлар

-4+0,05

+0,25

1200

10-12

Қумлар

-16+0,05

-0,25

1200

9-10

Қумлар

-1+0,05

+0,25

1200

6-8

Қумлар

-2

-0,25

1200

3-4

Камёб металларнинг туб кон рудалари

-2+0,074

-

1200

10-15

Қумлар

-6

-

600-750

1,5-1,7

Флотациянинг шламсизлантирилган чиқиндиси

-0,6+0,1

-

600-750

1,7-2,3

Рангли металлар гравитация фабрикаларининг чиқиндиси

-0,1+0,4

-

600-750

1,2-1,3




Download 87.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling