Лавлаги. 1ц лавлаги илдиз мевасининг ишлаб чиқариш таннархи (фабрикада
ишлатиладиган ва туғанаги) уларни қанд лавлагининг (фойдаланиладиган баргининг
қиймати харажатлардан чегириб ташлангач) физик массасига бўлиб аниқланади.
Тамаки. Тамаки ва мохорка хом ашёсининг таннархи ишлаб чиқариш
харажатларининг умумий суммаси ва хом ашёнинг ҳисобга
олинган массасидан
келиб чиқиб, харажатларни маҳсулотнинг алоҳида
турларига уларнинг харид
баҳоларидаги қийматига мутаносиб тақсимлаб аниқланади. Уруғчиликда 1 ц тамаки,
мохорка хом ашёси, уруғнинг таннархи муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш
харажатларининг тегишли суммаси ва хом ашё, уруғнинг ҳисобга
олинган
массасидан келиб чиқиб аниқланади.
Картошка. 1 ц картошканинг таннархи картошкани етиштиришга тааллуқли
барча харажатларни палак қийматини чегириб, картошка ҳосилига тақсимлаб
аниқланади.
Мева ва узумлар. 1ц мева ва узум таннархи
харажатларининг умумий
суммасини маҳсулот массасига (турлар, навлар бўйича) тақсимлаб аниқланади.
Чой. Сараланган чой барги таннархини аниқлашда
харажатларнинг умумий
суммасидан дағал
чой барги, кофеин учун таркибий материал ва уруғнинг харид
нархларидаги баҳоси чегирилади. 1ц сараланган чойнинг таннархи шу маҳсулотга
ўтказилган харажатларни сараланган чой барги массасига бўлиб аниқланади.