5. Ўт, зиғир, сабзавот ва бошқа
экинлар
уруғлари
Франко - сақлаш жойлари
6. Озиқа учун кўк масса
Франко – истеьмол жойи
7. Coмон,
хашак
Франко - сақлаш жойи
Деҳқончилик маҳсулотлари кирими қуйидаги ҳужжатлар билан
расмийлаштирилади:
1.Дон ва бошқа маҳсулотларни даладан жўнатиш реестри - донли экин
маҳсулотларини кирими расмийлаштирилади.
2.Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини келиш кундаги - сабзавот, мева, полиз
маҳсулотларини кирим қилишда расмийлаштирилади.
З.Пахта терими тўғрисида кунлик маълумот - пахта хом-ашёсини
кирим
қилишда тузилади.
4.Дағал ва ширали озуқаларни кирим далолатномаси - озуқаларни кирим
қилиниши расмийлаштирилади.
5.Ўсимликчилик маҳсулотларини саралаш ва қуритиш далолатномаси -
донли экин маҳсулотларини саралашда расмийлаштирилади.
6.Дон ва бошқа маҳсулотлар ҳаракати қайдномаси - донли экин
маҳсулотларини йиғиштириб олиш мавсуми даврида расмийлаштирилади.
3. Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ва аналитик
ҳисоби
Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ҳисоби 2000 «Асосий
ишлаб чиқариш счётлари» тизимида олиб борилади. Ушбу счётлар
тизимида
деҳқончилик соҳаларига қараб қуйидаги счётларни ишчи счётлар режасида очиш
мумкин: 2011 «Пахтачилик»; 2012 «Ғаллачилик»; 2013 «Сабзавотчилик» ва
бошқалар.
Ишлаб чиқариш харажатларининг аналитик ҳисоби деҳқончилик соҳаларининг
йўналишларига қараб юритилади. Масалан, 2013 «Сабзавотчилик» счёти
бўйича қуйидаги аналитик счётларни очиш мумкин картошка; помидор; пиёз; сабзи;
карам ва бошқалар.
Қишлоқ хўжалик, корхоналарида ишлаб чиқариш харажатлари счётларининг
(2011, 2012, 2013) дебетида ҳақиқатда қилинган харажатлар акс эттирилади. Бунда,
мос равишда харажатларнинг моддаларига кўра қуйидаги ёзувлар қилинади:
Do'stlaringiz bilan baham: