4-мавзу: деҳҚончилик ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш. Маърузанинг асосий мақсади


Download 475.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/11
Sana17.06.2023
Hajmi475.79 Kb.
#1523682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-mavzu DIChXh

Калькуляция моддалари бўйича деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатлари 
ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисоботда (18-шакл) қуйидаги моддаларга 
ажратилган ҳолда акс эттирилади: 
1. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ягона ижтимоий тўлов;
2. Уруғлик;
З. Ўғитлар; 
4. Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари; 
5. Иш ва хизматлар
6. Асосий воситаларни сақлаш харажатлари; 
7. Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари; 
8.Cуғўрта тўловлари; 
9.Бошқа харажатлар. 
«Меҳнатга ҳақ тўлаш ва ижтимоий суғуртага ажратмалар» моддасида 
бевосита экин ўстириш билан банд бўлган ишчилар меҳнатига ҳақ тўлаш, 
навбатдаги ва қўшимча таътйлларга ҳақ тўлаш ҳамда бу суммаларга нисбатан 
ҳисобланган тегишли ижтимоий суғурта ажратмалари ҳисобга олинади. Бу 
харажатлар бошланғич ҳужжатлар асосида бевосита тегишли экинлар ва иш 
турларига ўтказилади. Қўшимча меҳнат ҳақи суммалари тўғри иш ҳақига 
мутаносиб тақсимланади.
«Уруғлик» моддасида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштириш учун 
сарфланган уруғликлар ҳисобга олинади. Уруғларни экишга тайёрлаш, уларни экиш 
жойига ташиб келтириш харажатлари уруғлар қийматига киритилмайди, балки 
экинларга тегишли харажатлар моддалари бўйича ўтказилади. 
«Ўғит» моддасида қишлоқ хўжалик экинлари учун тупроққа солинадиган 
ўғитлар, шу жумладан саноатда ишлаб чиқиладиган минерал, бактериал ва бошқа 
ўғитлар ҳамда органиқ ўғитлар харажатлари ҳисобга олинади. Харажатлар аналитик 
ҳисобга олишда минерал ва органиқ ўғитлар бўйича алоҳида акс эттирилади. 
Ўғитларни тайёрлаш ва ерга солиш харажатлари бевосита муайян қишлоқ хўжалик 
экинига тегишли харажатлар моддалари бўйича ўтказилиб, бу моддага 
киритилмайди. 
«Ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари» моддасида бегона ўтлар, қишлоқ 
хўжалик экинлари зараркунанда ва касалликларга қарши курашда ишлатиладиган 
пестицид, кимёвий дорилар, гербицид ва бошқа кимёвий, шунингдек биологик 
воситаларни харид қилиш ва сақлаш харажатлари киритилади. Хўжаликнинг ўзи бу 
воситалар билан кўчатлар, экинларга ишлов бергандаги харажатлар моддалари 
бўйича экиннинг таннархига ўтказилади. 

Download 475.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling