4-мавзу: деҳҚончилик ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш. Маърузанинг асосий мақсади


Download 475.79 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/11
Sana17.06.2023
Hajmi475.79 Kb.
#1523682
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
12-mavzu DIChXh

«Иш ва хизматлар» моддаси ўз корхонасининг ишлаб чиқариш эҳтиёжларини 
қондурувчи ёрдамчи ишлаб чиқаришларнинг хизматлари ҳамда шу корхонага бошқа 
корхона ва ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган ишлаб чиқариш характеридаги 
хизматларга ҳақ тўлаш харажатлари акс эттирилади. 
«Асосий воситаларни сақлаш харажатлари» моддасида бевосита ишлаб 
чиқаришда фойдаланйладиган асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш 
билан боғлиқ харажатлар киритилади. Уларга бу асосий воситаларга хизмат 
кўрсатиш ва улардан фойдаланиш харажатлари, амортизацияси ажратмалари ва 
тузатиш харажатлари киритилади. 
Асосий воситаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш харажатларига асосий 
воситаларга хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат ҳақлари, ижтимоий суғуртага 


ажратмалар, ёқилғи ва мойлаш материаллари, ёрдамчи ишлаб чиқариш, шунингдек 
чет ташкилотлар хизматлари ва бошқа харажатлари киритилади. 
Тузатиш харажатларига энг аввало ўзининг таъмирлаш устахоналарининг 
харажатлари киритилади. 
Амортизация харажатларини асосий воситалар бўйича амортизация 
ажратмалари ташкил қилади. Амортизация ажратмалари ҳар ойда алоҳида 
«Деҳқончиликда ишлатиладиган асосий воситалар бўйича таксимланган 
амортизация» аналитик счётида қайд этиб борилади. Йил охирида асосий 
воситаларнинг эскириш суммаси экин ва иш турлари бўйича тақсимланади ва бу
махсус қайднома орқали расмийлаштирилади. «Ёрдамчи ишлаб чиқаришлар»
счётида ҳисобга олинган жорий тузатиш харажатлари амортизация суммасига 
мутаносиб равишда тақсимланади. 
«Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари» моддасида 
умумишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади. 
«Cyғypтa тўловлари» моддасида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили ва 
кўп йиллик экинлар, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, қуён, асалари оилалари ва шу 
кабилар бўйича давлат мажбурий суғурта тўловларига оид харажатлар ҳисобга 
олинади. Бу тўловлар тегишли экинларнинг таннархига бевосита олиб борилади. Бу 
моддада маҳсулотни ишлаб чиқаришда бевосита фойдаланиладиган бино, иншоот, 
машина, ускуна, инвентар ва бошқа асосий воситаларнинг суғурта тўловлари ҳам 
ҳисобга олиб борилади. Бундай суғурта тўловлари маҳсулотни ишлаб чиқаришга 
сарфланадиган харажатларга мутаносиб равишда экин ва маҳсулот турлари бўйича 
тақсимланади. 

Download 475.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling