4-мавзу: деҳҚончилик ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби ва маҳсулот таннархини калькуляция қилиш. Маърузанинг асосий мақсади
Деҳқончилик тармоги соҳаларида етиштирилган маҳсулотларнинг режа
Download 475.79 Kb. Pdf ko'rish
|
12-mavzu DIChXh
- Bu sahifa navigatsiya:
- (ц. да) 1 бирлик таннархи, сўм Сумма, сўм Корр. Счётлар Режа Ҳақиқат Фарқ (+;-) Дт
- 4. Деҳқончилик маҳсулотлари таннархини аниқлаш усуллари
- Асосий маҳсулот деганда
- Ёрдамчи маҳсулот
Деҳқончилик тармоги соҳаларида етиштирилган маҳсулотларнинг режа
ва ҳақикий таннархлари ўртасидаги фарқ ҳисоб-китоби Маҳсулот Миқдори (ц. да) 1 бирлик таннархи, сўм Сумма, сўм Корр. Счётлар Режа Ҳақиқат Фарқ (+;-) Дт Кт Пахта 1500 38000 37000 -1000 -1500000 9110 2010 Дон 2250 15500 14000 -500 -1125000 9110 2010 Дон чиқити а) сотилган б) чорвага 1000 800 200 7725 8000 +275 +275000 +220000 +55000 9110 2020 2010 2010 Сомон 2300 150 155 +5 +11500 а) сотилган б) чорвага 300 2000 +1500 +10000 9110 2020 2010 2010 Помидор 350 10000 11000 +1000 +350000 9110 2010 Пиёз а) сотилган б) қолдиқ 200 150 50 20000 20600 +600 +120000 +90000 +30000 9110 2810 2010 2010 Карам 250 5000 6000 +1000 +250000 9110 2010 Картошка а) сотилган б) қолдиқ 200 150 50 32000 33500 +1500 +300000 +225000 +75000 9110 2810 2010 2010 Сабзи 320 8000 8500 +500 +160000 9110 2010 Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисидаги маълумотлар махсус «Ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида ҳисобот»да (18-шакл) жамаланади. Бухгалтерия ҳисобининг комбинациялашган шаклида ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби қуйидаги махсус реестрларда юритилади: -«Ҳисобот даври харажат (сарф)ларини ҳисобга олиш қайдномасида юритилади (17-илова); -«Деҳқончилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқишини ҳисобга олиш қайдномаси» (18-илова). 4. Деҳқончилик маҳсулотлари таннархини аниқлаш усуллари Деҳқончилик ишлаб чиқаришида асосий, ёндош ва ёрдамчи маҳсулот тушунчалари бир-биридан фарқланади. Асосий маҳсулот деганда қишлоқ хўжалигининг ихтисослашган соҳасини юритишда етиштирилиши бош мақсад қилиб олинган маҳсулот тури тушунилади. Ёндош маҳсулот асосий экинлардан асосий маҳсулотлар билан бир вақтда олинади ва исеъмол хусусиятларига кўра асосий маҳсулотга ўхшаш маҳсулотдир. Ёрдамчи маҳсулот - бу асосий маҳсулот билан бир вақтда олинадиган, аммо хусусиятига кўра иккинчи даражали маҳсулот. Деҳқончиликда ҳар бир алоҳида қишлоқ хўжалик экинидан олинадиган маҳсулот тури калькуляция объекти ҳисобланади. Бир экиндан айни бир вақтда ҳар хил хусусиятдаги маҳсулот олиниши туфайли деҳқончилик маҳсулоти таннархини калькуляция қилишда бевосита ва билвосита усуллардан фойдаланилади. Чунончи, харажатларни маҳсулот таннархига бевосита ўтказиш усули бир экиндан фақат битта маҳсулот тури олинадиган ҳолларда фойдаланилади. Бунда бир бирликнинг таннархи мазкур экинни етиштиришга сарфланган жами харажатлар суммасини олинган маҳсулот миқдорига бўлиш орқали топилади. Айрим қишлоқ хўжалик экинларидан турли маҳсулотлар олинганда алоҳида маҳсулот турлари бирлиги таннархини аниқлашда жами харажатларни умумий бўлган белгиларидан бирининг миқдорий қийматига мутаносиб тақсимлаш усули қўлланилади. Деҳқончилик маҳсулотлари таннархини ҳисоблаш хусусиятларини уларнинг айрим турлари бўйича кўриб чиқамиз. Дон экинлари. Дон экинларини экиш ва йиғиштириш харажатлари (донни хирмонда тозалаш ва қуритиш харажатлари қўшилиб) дон, дон чиқитлари ва сомоннинг таннархини ташкил қилади. Дон ва дон чиқитларнинг таннархини аниқлаш учун, авваламбор, унга тегишли жами харажатларда сомоннинг белгиланган қиймати чегириб ташланади. Қолган харажатлар дон ва дон чиқитларининг таннархини ташкил этади. Доннинг таннархини аниқлаш учун дон чиқитлари (лабораторияда аниқланган доннинг миқдорига қараб) соф донга айлантирилади. Сўнгра уларга тегишли жами харажатлар шартли дон миқдорига бўлиниб 1 центнер (ц) доннинг таннархи аниқланади. Юқоридаги тартибга кўра дон бўйича бир бирлик (1 ц) маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи жорий ҳисоб регистрлари маълумотлари бўйича қуйидаги формула асосида ҳисоб-китоб қилинади: Download 475.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling