5. Бошқарув услублари ҳақида тушунчалар беринг


Download 249.05 Kb.
bet1/11
Sana14.04.2023
Hajmi249.05 Kb.
#1357036
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Psixologiya javoblari


5.Бошқарув услублари ҳақида тушунчалар беринг
Тадқиқотлари натижасида К.Левин бошқарувнинг уч услубига тахминий тавсиф берган:
1. Авторитар услуб (яккаҳокимлик)
Қарорларни раҳбар шахсан қабул қилади. У қўл остидагиларга нисбатан ҳукмронлигини ўрнатади, иштирокчилар вазифасини қатъий белгилайди, батафсил назоратни йўлга қўяди, бошқарувнинг асосий вазифаларини ўз қўлига жамлайди.
2. Демократик услуб
Раҳбар қарор қабул қилишда қўл остидагилар билан ҳамкорликда иш юритади. Бу услубда етакчи, жамоани қўл остидагилар билан ҳамкорликда, уларга эркин ҳаракат шароитини яратиб, ўз қарорларини биргаликда муҳокама қилиб, ташаббусни рағбатлантирган тарзда бошқаришга ҳаракат қилади.
3. Либерал услуб
Ходимлар томонидан қарорлар раҳбар шахси билан боғланади. У амалий жиҳатдан гуруҳни фаол бошқаришдан четлашади, ходимларга тўлиқ эркинлик берган холда, ўзини оддий иштирокчидай тутади. Гуруҳ аъзолар ўзларини хоҳлагандай тутадилар, уларнинг фаоллиги ихтиёрий характерга эга бўлади.
Юқоридагилардан ташқари яна бир услуб ҳам фарқланади:
4. Партисипатив услуб
Партисипатив услубида раҳбарнинг ташкилот мақсадига эришиш йўлида ходимлар билан горизонтал йўналишдаги муносабатларни ривожлантириши тушунилади. Мутахассислар айнан партисипативликни энг самарали услублар қаторида кўрадилар. Бу услуб раҳбарнинг қуйидагича хулқида намоён бўлади:

  1. Раҳбарнинг ходимлари билан мунтазам фикр алмашуви;

  2. Раҳбар ва ходим муносабатидаги очиқлик ва самимийлик;

  3. Ходимларнинг ташкилий қарорлар қабул қилишга жалб этилганлиги;

  4. Раҳбар ўз бурч ва ҳуқуқларининг маълум қисмини ходим зиммасига ўтказиши;

  5. Ташкилот вазифаларини режалаштириш ва амалга оширишда ходимларни жалб этиш;

  6. Мустақил қарор қабул қила олиш ҳуқуқига эга бўлган махсус гуруҳлар тузиш (масалан, «сифат назорати гуруҳи»).

Ривожланган мамлакатлар менежерлари қуйидаги ҳолларда партисипативлик стратегиясига мурожаат этадилар:
(а) ходимлар савиясининг юқорилиги шароитида, қарор қабул қилишни аста-секин марказлашмаган тарзда амалга ошириш мақсадида;
(б) қарор самарали ижро этилиши заруриятида
(в) қуйи бўғин раҳбарлари ва ходимлар малакасини ошириш механизми яратилганда;
(г) “янгиликларни жорий этиш” юзасидан таклифларни кўпайтириш мақсадида

Download 249.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling