5. Бошқарув услублари ҳақида тушунчалар беринг


Бошқарувда низоли вазиятларни бошқариш


Download 249.05 Kb.
bet6/11
Sana14.04.2023
Hajmi249.05 Kb.
#1357036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Psixologiya javoblari

12.Бошқарувда низоли вазиятларни бошқариш
Зиддият, низо (конфликт) – (лот. conflictus – қарама-қаршилик) – томонларнинг ёки ҳамкорликдаги субъектларнинг қарама-қарши йўналишдаги манфаатлари, мақсадлари, позициялари, фикр ва қарашлари тўқнашувидир.
Психологияда низолар ҳақида иккита назария мавжуд:
Биринчиси: Ж.Морено назарияси: Низолар ёмон ва уларни иложи борича четлаб ўтиш керак.
Иккинчиси: Низолар ҳаёт қонунлари каби табиий, муқаррар ходиса бўлиб, улар ривожланиш, тараққиёт учун муҳимдир. Сабаби, ҳар қандай низо муносабатлардаги тараққиётга олиб келиши мумкин. Яъни, янги низо бу янги муносабатлар дегани.
Низоларни бошқариш
Ташкилий чоралар (огоҳлантириш, талабларнинг аниқ баён этилиши, “учинчи ҳакамлар”га мурожаат каби);
Педагогик чоралар (мақбул дунёқараш ва эътиқодни шакллантириш);
Маъмурий чоралар (кўпинча такрорий низоларда қўлланилади).
Низоларни бартараф этиш усуллари
1) низони келтириб чиққан муаммонинг умумий қирраларини очиш, масалан, агар педжамоадаги низо ишга совуққонлик билан қараш оқибати бўлса, аввало иш тақсимоти, ўқитувчининг малакасини кўриб чиқиш керак;
2) низонинг асл сабабини аниқлаш, зеро, айнан шу иш одатда энг мушкул иш ҳисобланади;
3) низонинг ҳақиқий иштирокчиларини аниқлаш – алоҳида шахсми, гуруҳми ёки уюшмами;
4) низога сабаб бўлган шахсий хоҳиш, истаклар, низокашларнинг айнан нимани истаётганлигини аниқлаш;
5) низога қадар низокашларнинг ўзаро муносабатлари қандай бўлганлигини билиш;
6) бевосита низода иштирок этмаган, лекин унинг ижобий ҳал этилишидан манфаатдор бўлган шахслар (норасмий лидерлар)нинг низога муносабати.
Мутахассислар низоларни бартараф этишнинг кўплаб усуллари ва йўллари борасида тавсиялар ишлаб чиққанлар. Масалан, Х.Корнелиус ва Ш.Фейерлар уни ҳал қилиш учун низо харитасини тузишни таклиф этади. Унга кўра, низоли вазиятни аниқлаш учун қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
1) низони келтириб чиққан муаммонинг умумий қирраларини очиш, масалан, агар ишлаб чиқаришдаги низо иш хажмининг тўла бажарилмаганлиги сабабли келиб чиққан бўлса, аввало иш тақсимоти диаграммасини тузиш керак;
2) низонинг асл сабабини аниқлаш, зеро, айнан шу иш одатда энг мушкул иш ҳисобланади;
3) низонинг ҳақиқий иштирокчиларини аниқлаш – алоҳида шахсми, гуруҳми ёки уюшмами;
4) низога сабаб бўлган шахсий хоҳиш, истаклар, низокашларнинг айнан нимани истаётганлигини аниқлаш;
5) низога қадар низокашларнинг ўзаро муносабатлари қандай бўлганлигини билиш;
6) бевосита низода иштирок этмаган, лекин унинг ижобий ҳал этилишидан манфаатдор бўлган шахсларнинг низога муносабати




Download 249.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling