раҳбар муаммоли вазият ҳақида маълумот йиғиши керак.
Муаммо ҳақида бирламчи тасаввур - информацион модел яратилишига асос бўлади. Бу моделнинг ҳақиқатга ва мавжуд вазиятга қанчалик мослиги олинаётган маълумотнинг тўла-тўкислиги, ҳар томонламалигига боғлиқ.
Информацион модел таҳлил этилиши ва қўшимча маълумотлар билан бойитиш натижасида раҳбар онгида концептуал модел, яъни вазият ҳақидаги узил-кесил қараш шаклланади. Концептуал модел ўз ичига информацион моделдан шаклланган фикр ва ҳиссиётларни, шунингдек раҳбарнинг ўтмиш шахсий тажрибаси, билимларини қамраб олади. Раҳбар мавжуд вазиятнинг моҳиятини тушунган пайтда концептуал модель шаклланди дейиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |