5. Бошқарув услублари ҳақида тушунчалар беринг


Замонавий бошқарув услублари


Download 249.05 Kb.
bet7/11
Sana14.04.2023
Hajmi249.05 Kb.
#1357036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Psixologiya javoblari

14. Замонавий бошқарув услублари
Замонавий ѐндашувлардан бири – инсон ресурсларини ривожлантириш концепцияси бўлиб, бунда ташкилот манфаати йўлида ходимнинг ўз ташаббуси бўйича самарали меҳнат килиши учун яратиладиган шароитлар марказий масала деб қаралади. Ташкилот персоналини ривожлантириш омили сифатида ходимларнинг эҳтиѐжини аниқлаш ва қондириш, уларнинг касбий ва шахсий камолотга эришиши учун шарт-шароит яратиш ғояси ѐтади. Аниқланган эҳтиѐжлар мажмуасига ҳар томонлама таъсир этиш натижасида ишчининг меҳнатга ижобий ѐндашуви ва самарали меҳнати таъминланади. Қайд этилган асосий бошқарув концепциялари ўз даврига хос бўлган персонал бошқарув услубларини ифодалайди.
Ҳатто айни пайтда ҳам турли ташкилот ва раҳбарлар санаб ўтилган ѐндашув элементларини ўз фаолиятида қўллаб келадилар. Ташкилот раҳбари мавжуд иқтисодий аҳвол, қўл остидаги ходимлар хусусиятига асосланган ҳолда турли ѐндашувлардан биронтасига урғу бериши, ташкилот манфатидан келиб чиқиб, у ѐки бу йўналиш моделларини жамоалар бошқарувига татбиқ этиши мумкин. Аммо, кўзланган мақсадга ташкилотдаги персоналнинг фаол иштироки орқали эришмоқчи бўлган раҳбар, иложи борича ўз ходимларида ташаббусга мойиллик, иш натижаси учун юксак масъулият уйғота олиши лозим. Айнан шу мақсадни кўзлаган раҳбар иложи борича инсон ресурслари деб номланувчи ѐндашувга асосланиши ўринлидир. Замонавий психология ҳам иложи борича инсонни айнан шу нуқтаи-назарда тушунишга ва шахс камолотини унинг ички заҳираларини уйғотиш орқали эришишга интилади.
Ҳар бир лидер ѐки бошлиқ ўзича индивидуал ва такрорланмасдир. Бунинг боиси ҳар бир замонавий бошлиқ фаолиятини ўзига хос тарзда ташкил этишидадир. Ижтимоий психологияда батафсил ўрганилган муаммолардан бири – турли бошқарув услубларидир. Бу соҳада немис олимларидан Г.Гибш ва М.Форверг, рус олимларидан В.Паригин, Л.Уминский, М.Жуков ва бошқаларнинг ишлари айниқса диққатга сазовордир. Барча илмий тадқиқотлар натижаларини умумлаштирган ҳолда ижтимоий психологияда қабул қилинган уч асосий ва мутлоқ янги яна бир бошқариш услубларига тавсиф бериб чиқамиз. Бу тўрт услуб – авторитар, демократик, либерал ва партисипатив бошқарув услубларидир.
Авторитар услуб Авторитар раҳбар барча кўрсатмаларни ишчанлик руҳида, аниқ, равшан, кескин оҳангда ходимларига етказади. Мулоқот жараѐнида ҳам ходимларига нисбатан дўқ-пўписа, кескин таъқиқлашлар каби қатъий оҳанглардан фойдаланади.

Download 249.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling