5. Бошқарув услублари ҳақида тушунчалар беринг


Z назариясининг асосчиси япон, аммо америкада яшаб, фаолият юритган Уильям Оучи


Download 249.05 Kb.
bet5/11
Sana14.04.2023
Hajmi249.05 Kb.
#1357036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Psixologiya javoblari

Z назариясининг асосчиси япон, аммо америкада яшаб, фаолият юритган Уильям Оучи ҳисобланиб, у 1981 йили «Теория Z. Как американский бизнес может ответить на японский вызов» номли китобини ёзади. Оучи ушбу китобида америкалик тадбиркорларга япон менежментининг ўзига хос хусусиятларини ўрганган ҳолда, баъзи фойдали томонларини америка бизнесига ўтказишни маслаҳат беради. Унинг фикрича, японлар муваффақияти фаол инновацион технологияларни жорий этишда эмас, балки ҳар бир ходимга алоҳида муносабат билдиришда, жамоавий руҳнинг кучлилигида, корпоратив маданиятни шаклантиришда ҳамда ходимга умрининг охиригачам ушбу ташкилотда ишлаш ишончини беришда ва биргаликда қарорлар қабул қилишдадир.

  • У.Оучи назариясининг муҳим жиҳатлари

  • Узоқ муддатга ёллаш усули. Ушбу ҳолатни Оучи япон менеджмент моделидан олган. Йирик япон фирмаларида ходимлар бутун умрга ёлланадилар. Фирмадаги бундай сиёсат ходимларда фирма улар учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ҳамда ишчилар учун иккинчи уйга айланиш ҳиссини уйғотади.

  • Консенсус асосида, яъни гуруҳий қарор қабул қилиш ва бунда ташаббус алоҳида бир ролни ўйнайди.

  • Қарор қабул қилиш натижалари учун масъулият худди америка тизими сингари жамоавий бўлади. Яъни қарор конценсус асосида қабул қилинган бўлса-да, менежер уни эшиттиради, шу билан бирга ҳар бир ходимни индивидуаллигини сақлаб қолган ҳисобланади.

  • Лавозим бўйича кўтарилиш секин, бевосита ходим компанияда неча йил ишлагани, ҳамда ўзининг неча ёшда эканлигидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.

  • Назорат механизми норасмий, худди япон анъаналари каби аниқ ва яққол қоидаларга эга эмас, аммо назоратни амалга оширувчи инструментлар эса қатъий белгиланган.

  • Ишчига бўлган эътибор: Оучи компанияни ўз иккинчи уйидек кўриш япон анъанасини мослаштирган.

  • Шундай қилиб, Оучи бўйича идеал модель бу инсонни жамоада бўла туриб, ўз япон индивидуаллигини сақлаб қолишни уйғунлаштиришга интилиш бўлган


    Download 249.05 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling