5-мавзу. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари ва кўрсаткичлари
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар муштараклиги
Download 39.68 Kb.
|
5-МАВЗУ
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар муштараклиги — бу корхона бўлинмалари ва персоналнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари муштарак бўлишини тақозо этади. Ваколатларнинг чегараланиши — бу тамойилга кўра, линия раҳбарлари маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлашга оид қарорлар қабул қилинишини, функцияли раҳбарлар мазкур қарорларни тайёрлашлари ва улар ижросини таъминлашлари керак. Тежамкорлик — бошқарув ташкилий тузилмаси учун сарф-харажатлар оқилона бўлишини англатади. Бошқарув услублари — ишлаб чиқаришни бошқариш мақсадларига эришиш учун персоналга бошқарув таъсирини ўтказиш воситаларидир. Бошқарувнинг қуйидаги услублари яъни: I. Бошқарувнинг маъмурий услублари. Бу услуб ҳокимиятга, персоналга имтиёзлар бериш ва жазо чоралари кўришга асосланган. Персоналга маъмурий таъсир кўрсатишнинг беш асосий воситаси мавжуддир. 1. Ташкилий таъсир 2. Фармойиш билан таъсир кўрсатиш 3. Моддий масъулият 4. Интизомий масъулият 5.Маъмурий масъулият II. Бошқарувнинг иқтисодий услублари— персоналга иқтисодий қонунлар ва меъёрий хужжатлар асосида таъсир кўрсатишдир. Уларнинг қуйидаги турлари мавжуддир. 1. Хўжаликни режали юритиш 2. Хўжалик хисоби 3. Меҳнатга ҳак тўлаш 4. Ишчи кучи 5. Бозор нархининг шаклланиши 6. Қимматбаҳо қоғозлар 7. Солиқ тизими 8. Мулк шакли 9. Ижтимоий ишлаб чиқариш босқичлари III. Бошқарувнинг ижтимоий услублари Персонални бошқаришда муҳим роль ўйнайди. Бу услублар ходимларнинг жамоадаги ўрни ва моҳиятини, етакчиларни аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, ходимларни ишга қизиқтиришни корхона пировард мақсадлари билан боғлаш, меҳнат низоларининг олдини олиш, улар рўй берган тақдирда бу низоларни ҳал этиш имконини беради. Ушбу услублар қуйидаги хусусиятларга эга: 1. Ижтимоий режалаштириш 2. Тадқиқотларнинг ижтимоий услублари 3. Шахсий сифатлар 4. Ахлоқ 5. Шерикчилик 6. Мусобақалашиш 7. Мулоқот 8. Музокаралар 9. Низолар (конфликтлар) Download 39.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling