4- гурух — Скандинавия мамлакатлари (Дания, Финляндия, Норвегия, Швеция).
5- гурух — Лотин Америкаси мамлакатлари (Аргентина, Чили, Колумбия, Мексика, Перу, Венесуэла).
6- гурух — Яқин Шарқ (Греция, Туркия, Эрон).
7- гурух — Узоқ Шарқ (Индонезия, Малайзия, Филиппин, Сингапур, Вьетнам).
8- гурух — Араб мамлакатлари (Бахрайн, Қувайт, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари).
Мустақил давлатлар (бошқа мамлакатлар билан яқин ўхшашлиги йўқ — Япония, Хиндистон, Исроил).
Бу рўйхат жузъий камчиликлардан холи эмас. Жумладан, ундан бугунги жаҳон иқтисодиётида етакчи ўринга эга Хитой, шунингдек, Африка, Шарқий Европа, Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари ўрин олмаган.
Шундай бўлса-да, тили, маданияти, урф-одатлари, қадриятлари нисбатан ўхшаш мамлакатларни гурухларга ажратиш халқаро майдонда тардбиркорлик билан шуғулланаётган менежерлар учун фойдадан холи эмас.
Персонални бошқаришда миллий ўзига хосликнинг хусусиятлари қуйидаги жадвалда Америка Қўшма Штатлари ва Германияда персонални бошқариш хизматлари функциялари (4.4- жадвал)ни таққослашда яққол намоён бўлади.
Савол ва топшириқлар Савол ва топшириқлар 1. Персонални бошқариш тамойиллари деганда нимани тушунасиз? 2. Персонални бошқаришга оид қандай ёндашувлар мавжуд? 3. Бошқарувнинг ташкилий тузилмаларини тушунтириб беринг. 4. Бошқарувнинг қандай услубларини биласиз? 5. Персонални бошқариш вазифа ва функцияларини изохланг. 6. Персонални бошқаришнинг ижтимоий-психологик услублар таснифига нималар киради? 7. Персонални бошқариш хизмати деганда нимани тушунасиз? 8. Персонални бошқаришнинг гурухли (матрицали) ташкилий тузилмасининг мохиятини тушунтириб беринг. 9. Персонални бошқариш хизмати функцияли тузилмасига қайси бўлимлар киради? 10. Персонални бошқаришда чет эл тажрибаларини ўрганишнинг мохиятини тушунтириб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |