5-мавзу. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари ва кўрсаткичлари


Персонални бошқаришнинг чет эл тажрибалари


Download 39.68 Kb.
bet8/10
Sana19.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1607985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-МАВЗУ

5.3. Персонални бошқаришнинг чет эл тажрибалари


Трансмиллий корпорациялар, қўшма корхоналар, 100 фоизли Низом жамғармасига эга чет эл сармояси ҳисобига шаклланган қўшма корхоналар жадал ривожланиб бораётган ҳозирги глобаллашув шароитида персонални бошқаришнинг умум эътироф этилган қоида ва тамойиллари билан бир қаторда ушбу соҳада ҳар бир давлатнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш керак.


Икки ёки бир неча мамлакат ишбилармонлари иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналарда тадбиркорлар ўз шерикларининг давлатидаги нафақат амалдаги қонунчилиги, балки ўзига хос меҳнат этикаси, миллий хусусиятларини, маданиятини, урф-одатларини ҳам жуда яхши билишлари талаб этилмоқда.
Шунинг учун, айтайлик, япониялик ишбилармонлар ўзларининг АКШда жойлаштирилган корхоналарида персонални бошқаришнинг анъанавий услубларини америкаликларнинг ички ишлаб чиқариш муносабатлари ва турмуш тарзини ҳисобга олган ҳолда сезиларли даражада ўзгартирадилар.


Трансмиллий компания ва фирмаларнинг менежерлари, масалан, Францияда персонал қаттиқ назоратнинг ҳар қандай кўринишларига жуда фаол қаршилик кўрсатишларини билишлари шарт. Персонални бошқаришнинг Голландия модели эса кўп жиҳатдан муросасозлик тамойилига асосланган. Ушбу тамойил биргаликдаги фаолият давомида жамоа бўлиб бир қарорга келишга кўмаклашадиган кўпдан-кўп таркибий тузилмалар орқали амалга оширилади.
Голландия моделида имзоланган битимларга ҳурмат ҳамда фирманинг ҳар бир аъзоси томонидан бу битимлар ижросини энг яхши тарзда бажариш учун мақбул йўлларни излаш хосдир.


Ғарблик тадқиқотчилар жаҳон халқлари миллий хусусиятлари, қадриятларини ҳисобга олган ҳолда ер юзидаги давлатларни қуйидаги гуруҳларга ажратганлар:
1- гурух — инглиз тилида сўзлашувчи давлатлар (Австралия, AҚШ, Буюк Британия, Канада, Янги Зеландия).
2- гурух — Герман мамлакатлари (Австрия, Германия, Швейцария).
3- гурух — Ғарбий Европа мамлакатлари (Бельгия, Франция, Италия, Португалия, Испания).

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling