5-мавзу. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари ва кўрсаткичлари
Download 39.68 Kb.
|
5-МАВЗУ
Персонални бошқаришдаги иккинчи „меҳнат бозори" ёндашуви иш берувчини ташқи меҳнат бозорида энг мақбул касбга эга ишчи кучини қидиришга рағбатлантирувчи омиллар билан боғлиқдир. Жумладан, кадрларни танлаш учун сарф-харажатлар талаб этилади. Бозор конъюнктураси мазкур фирма учун талаб этилаётган малакали ишчи кучига таклифни камайтириши мумкин, ушбу шароитларда ташқи мехнат бозоридан фойдаланиш персонални ёллаш билан боғлиқ харажатларни кўпайтириб юборади. Натижада, корхона (фирма) учун ишчи кучини ўзи ривожлантириши манфаатлироқ бўлади. Малакали ва тажрибали персонални ишда сақлаб қолишга эътибор кучаяди. Учинчи ёндашув „корхонага содиқлик"ка асосланган. Бу холда персонални корхона (фирма) фаолиятига жалб этиш шу даражага етадики, ходимларда корхонага ўз мулкидек муносабатда бўлиш шаклланади. Мазкур ёндашувда ходим ва иш берувчи билан иқтисодий муносабатлар персонал ва корхона ўртасидаги шартномада мустаҳкамланган бўлади. Ушбу шартномада иш хақи, бошқа иқтисодий масалалар масъулияти, хокимиятни суиистеъмол қилиш чекловлари белгилаб қўйилади. „Корхонага садоқат" психологик омиллар — персоналнинг сидқидиллиги, топшириқларнинг аниқлиги ва уларнинг ижрога боғлиқлиги, шахсий қадриятлар ва фирма қадриятлари, шахсий ва гурухий муносабатларни қамраб олади. Персонални бошқариш тизими қуйидаги тамойилларга жавоб бериши керак: Эгилувчанлик - ишлаб чиқаришда ва персонал таркибида рўй бераётган ўзгаришларга мувофиқ қисқа муддатда тизим тузилмасини қайта ташкил этиш имконияти. Марказлаштириш — корхона бўлинмалари ва хизматларидаги ходимлар функцияларини оқилона марказлаштириш, тезкор бошқариш функцияларини қуйи бўғинлар ихтиёрига бериш. Бошқарув меъёрлари — ҳар бир бўғин раҳбарига бўйсунувчи ходимлар миқдорининг оқилона бўлиши. Амалиётда корхона юқори бўғини раҳбарларига бўйсунувчи ходимлар 4 — 8 кишини, ўрта бўғинда (функцияли раҳбарлар) — 8 - 20 кишини, қуйи бўғинда (катта усталар, уста-бригада бошлиқлари) — 20 — 40 кишини ташкил этиши мақсадга мувофиқдир. Download 39.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling