5-мавзу. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари ва кўрсаткичлари


Download 39.68 Kb.
bet6/10
Sana19.06.2023
Hajmi39.68 Kb.
#1607985
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
5-МАВЗУ

1. Оддий
2. Линияли (чизиқли)
3. Функцияли ташкилий тузилмаси мавжуд.


1. Персонални бошқаришнинг оддий ташкилий тузилмаси ишлаб чиқаришда бир турдаги ишларни бажаришда, персонал ихтисосликлари бўйича табақалаштирилмайдиган шароитларда қўл келади.
Ушбу тузилмада тез қарор қабул қилиш, ташқи муҳитдаги ўзгаришларга қараб, шошилинч чоралар кўриш, персонални қизиқтириш ва улар фаолияти устидан назорат қилиш учуй норасмий ёндашиш имкониятлари катта. Бу корхонага муайян афзалликлар туғдиради.


2. Персонални бошқаришнинг чизиқли ташкилий тузилмаси ишда нисбатан мустақилликни, алоқаларнинг юқоридан пастга (вертикал) бўлиши, ўз-ўзини бошқариш имкониятлари берилиши билан ажралиб туради.
Шунинг учуй улар қуйи ишлаб чиқариш бўғинлари, оилавий ва хусусий тадбиркорликда кенг қўлланилади.


3. Персонални бошқаришнинг функцияли-ташкилий тузилмаси меҳнатнинг функционал тақсимоти ва функционал ихтисослашишга асосланган ишлаб чиқаришлар учуй мўлжалланган. Бу энг кўп учрайдиган ташкилий тузилма ҳисобланади.
Корхонада айрим функциялар (масалан, мутахассисларни ишга қабул қилишни режалаштириш, мехнатга ҳақ тўлаш ва тариф сиёсати, ижтимоий ривожланиш) ташкилий жиҳдатдан шаклланиши билан мазкур тузилмаларни ягона тизимга боғловчи ва бўйсуниш тартибини белгиловчи персонални бошқаришнинг ташкилий тузилмаси таркиб топади.


Персонални бошқариш хизматлари жаҳондаги етакчи компаниялар ва фирмаларда корхонанинг асосий бўлинмаси ҳисобланади. Амалиётда улар зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилган:
— компания ёки фирмани юқори малакали ва манфаатдор ходимлар билан таъминлаш;
— персонални ишга қизиқтириш тизимларини такомиллаштириш;
— персоналнинг барча тоифаларини ўз меҳнатидан қониқиш ҳосил қилиш даражасини ошириш;


— персонал малакасини ошириш ва касбий таълим тизимини ривожлантириш ва юксак даражада ушлаб туриш;
— қулай маънавий муҳитни сақлаш;
— ходимлар ва раҳбарият учун ўзаро фойда келтиришини кўзлаган ҳолда персонални корхона ичида алмашинувларини бошқариш;
мартабани режалаштириш;
— персонал ижодий фаоллигини ошириш, компания ёки фирма инновация режаларини амалга оширишда кўмаклашиш;
— персонал фаолиятини баҳолаш ва бошқарув персоналини аттестациядан ўтказиш услубларини такомиллаштириш.

Download 39.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling