5-мавзу. Тармоқлар ва уларнинг иқтисодий тавсифлари ва кўрсаткичлари
Download 39,68 Kb.
|
5-МАВЗУ
Персонални бошқариш муайян, аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирларни кўриш жараёнида амалга оширилади. Бу жараён қуйидагиларни кўзда тутади. — персонал билан ишлашнинг мақсадлари ва асосий йўналишларини аниқлаш; — қўйилган мақсадга эришишнинг восита ва услубларини аниқлаш; — қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш; — белгиланган тадбирлар бажарилишини назорат қилиш; — персонал билан ишлашни мунтазам такомиллаштириб бориш. Персонални бошқариш стратегияси бошқарувнинг асосий функцияларини қамраб олади ва қуйидагилардан иборат бўлади: — ишлаб чиқариш мақсадларига муваффақиятли эришиш учун корхона персоналини танлаш, ёллаш ва шакллантириш; — персонални бахолаш; — ташкилий тузилмани ривожлантириш хамда корхонада хар бир ходим ижодий фаоллигини намоён этишга ёрдам берадиган маънавий мухитни яратиш; — ходимлар салохиятидан имкон борича яхши фойдаланиш, мазкур салохиятни рағбатлантириш; — корхонанинг хар бир ходим олдидаги ижтимоий масъулияти кафолатини таъминлаш. Амалий жихатдан персонални бошқаришнинг қуйидаги асосий функцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин: — ўз фирмаси стратегик ва тактик мақсадларини, буларни амалга ошириш йўлларини аниқ билиш; — олдини олиш чораларини кўриш учун мехнат бозори ва ўз жамоасидаги ахволни башорат қилиш; — мавжуд кадрлар салоҳиятини таҳлил қилиш ва истиқболни кўзлаган ҳолда бу салоҳиятни ривожлантиришни режалаштириш; — персонални қизиқтириш, кадрларни баҳолаш ва ўқитиш, жорий этилган янгиликларга ходимлар кўникишига кўмаклашиш, жамоада ижтимоий қулай муҳитни яратиш, ходимларнинг психологик жиҳатдан ўзаро бир-бирларига мос келишлари масалаларини ҳал этиш ва бошқалардир. Бу ўринда персонал билан ишлашда анъанавий вазифалар ҳам сақланиб қолишини таъкидлаш лозим. Мутахассислар персонални бошқаришнинг бир неча ташкилий тузилмалари мавжудлигини кўрсатадилар. Уларнинг ҳар бири бу масалага ёндашув тамойилини ифода этади. Персонални бошқаришнинг умум эътироф этилаётган уч яъни: Download 39,68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling