5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
 
 


108 
6.4. Бозор «кашфиѐтчилари» 
 
Стратегик нуқтаи-назардан, саноат маркетологи қабул қилишига 
тўғри келадиган энг муҳим қарорлардан бири бозорда янги 
технология пайдо бўлганда издош бўлиш ѐки бозор етакчиси 
бўлишдан бирини танлаш ҳисобланади. Бозор «кашфиѐтчиси» 
маҳсулот ишлаб чиқиш, бозорни ўзлаштириш бўйича молиявий 
мажбуриятларни (ва улар билан боғлиқ рискларни) ўз зиммасига 
олади, шунингдек, асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш қувватларига 
сезиларли инвестициялар киритади. Бундан ташқари, «кашфиѐтчи» 
технологик «омадсизлик»ка тайѐр бўлиши лозим. Янги технология 
амалга оширилиши мумкинлиги ва яшамоллигини кўрсатиб, 
«кашфиѐтчи» ўз рақобатчиларини кичикроқ риск ва харажатлар 
билан маҳсулотни имитация қилишга рағбатлантиради, бунда 
маҳсулотнинг ўзи бир мунча такомиллашган бўлади. Бироқ 
«кашфиѐтчи» рақобатчиларнинг бозорга чиқиши учун сезиларли 
тўсиқлар яратиши мумкин. 
«Кашфиѐтчи»нинг жиддийроқ рисклари янгилик-маҳсулот 
муваффақиятга эришган ҳолатда иқтисодий фойда катта эканлиги 
билан боғлиқми? Таҳлил натижалари шуни кўрсатадики, айрим 
ҳолатларда саноат бозори «кашшофлари» ҳақиқатда юқори фойда 
меъѐрига эга бўлади. «Кашфиѐтчилар» бозор улуши ҳажми борасида 
издошлар олдида катта устунликка эга бўлади. Аниқланишича, 
«кашфиѐтчи»ларда маҳсулот сифати яхшироқ, товар линиялари 
кенгроқ, хизмат кўрсатиладиган бозорлар эса ривожланганроқ экан. 
Бу кўрсаткичлар ўртача битим қиймати баланд бўлган тармоқларда 
янада юқоридир. Шунга қарамай, юқори сифат устунлиги вақт ўтиши 
билан рақобатчилар ҳаракатлари туфайли йўқотилади. Шунингдек, 
бозор улушининг йириклиги билан боғлиқ устунлик қўшилган 
қиймат юқори (яъни хариднинг сотувга нисбати коэффициенти энг 
паст) бўлган тармоқларда энг катта эканлиги аниқланди. Бозорда 
етакчилик агарда бозор улуши арзон нархлар ва тўғридан-тўғри 
ишлаб чиқариш харажатлари пастлиги ҳисобига эришилган бўлса, у 
борасида энг кам фойда беради. 


109 
Энг муваффақиятли «кашфиѐтчилар» бу – рақобатчилар бу 
бизнес билан шуғулланмасидан олдин кенг товар линияси ва юқори 
маҳсулот сифати таклиф этган ҳолда бозорда етакчи позиция эгаллаш 
учун етарли ресурсларга эга бўлган компаниялар ҳисобланади. 
Бозорда етакчилик мижозлар учун ишлаб чиқарувчининг нуфузи ва 
имиджи жуда муҳим бўлган; ишлаб чиқариш тажрибаси тўпланиши 
билан харажатларни пасайтириш самарасини такрорлаш осон 
бўлмаган; ушбу ишлаб чиқарувчи брендига содиқлик тўхтовсиз 
ортган; паст харажатлар билан боғлиқ устунлик таъминотчилар ва 
дистрибьюторлар билан ўзаро манфаатли келишувлар туфайли 
эришилган ҳолларда ўринли бўлади. 
Бозорга кейинроқ чиқадиган компаниялар «кашфиѐтчилар»нинг 
хатоларидан сабоқ олиш имкониятига эга бўлади. Улар 
технологияларни такомиллаштириши, маҳсулотни охирига етказиши 
ѐки маҳсулотни позициялаштириш ва бозорни сегментлашни 
самаралироқ бажариши мумкин. Самарали нарх рақобати айниқса, 
ишлаб чиқариш кўламининг ортиши ва технологик жараѐн 
такомиллашуви билан боғлиқ паст харажатлар устунлигига 
асосланган ҳолларда издошлар учун муҳим дифференциация 
манбасига айланиши мумкин. Агар издош ролини йирик компания 
ўйнайдиган бўлса, у ўз рақобатчилари учун ўсиқлар қўйган ва йирик 
миқѐсли ишлаб чиқариш қувватлари барпо этган ҳолда етакчи билан 
муваффақиятли рақобатлашиши мумкин. Агар бозор «кашфиѐтчиси» 
етакчи позицияни эгаллаш учун етарли миқдордаги ресурсларга эга 
бўлмаса, илк издошлар катта фойда келтирадиган бозор улуши учун 
курашда ғолиб чиқиши мумкин. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling