5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7.1. Нарх товар таклифининг бир қисми сифатида
112 7-БОБ. НАРХ ШАКЛЛАНТИРИШ СТРАТЕГИЯСИ 7.1. Нарх товар таклифининг бир қисми сифатида Нарх B2B бозорида фаолият кўрсатаѐтган компания маркетинг стратегиясининг энг муҳим элементларидан биридир. Нарх унинг барча элементларини алоҳида олинган ҳолда ва биргаликдаги самарадорлигини белгилаб беради. Компаниялар нарх шакллантириш стратегиясини ишлаб чиқишда одатда амал қиладиган мақсадлар компаниянинг маркетинг стратегияси умуман олганда эришиши кўзда тутилган мақсадларга мос келиши лозим. Нархни товар таклифининг бир қисми сифатида кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ. Демак, нарх стратегияси маҳсулот стратегиясига қўшимча равишда кўриб чиқилиши лозим. Биринчидан, нарх харидорнинг маҳсулотни қабул қилишига – унинг очиқлиги, сифати ва бошқа тавсифномалари борасидаги фикр- мулоҳазаларига таъсир этувчи муҳим омил ҳисобланади. Айнан нарх маҳсулот қимматининг харидор томонидан умумий қабул қилинишини шакллантиради. Саноат мижози ѐки давлат муассасаларидан бўлган мижоз учун маҳсулот нархи харажатлар структурасида муҳим омил саналади. Иккинчидан, сотувчи нуқтаи-назаридан, маҳсулотга белгиланган нарх унинг фойдалилигидан ташқари товар таклифининг қолган барча жиҳатлари, жумладан, техник қўллаб-қувватлаш, сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш, етказиб бериш, кредит тақдим этиш ва ҳ.к. билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилиши мумкин бўлган соф фойдани ҳам белгилаб беради. Учинчидан, нарх маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даврини режалаштиришда муҳим стратегик кўрсаткич саналади. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври модели учун шу нарса хоски, маржинал фойда ўсиш босқичида энг юқори бўлади – бу кучли рақобат йўқлигида нисбатан юқори нархлар қўллаб-қувватлаш имкониятини изоҳлаб беради. Бундай вазият маҳсулот етуклик босқичига кирганда ўзгаради. Раҳбарият маҳсулотнинг ҳаѐтийлик 113 даври бошланғич босқичида ишлаб чиқаришни рақобатчилардан кўра тезроқ ўзлаштириш ниятида сотув ҳажми катталиги ва арзон нархлар стратегиясини танлаши мумкин. Бундай ѐндашув рақобатчилар пайдо бўлишининг олдини олиши ва инновацион маҳсулот ишлаб чиқарувчига бозорда етакчи позиция эгаллашга ѐрдам бериши мумкин. Компания маҳсулотнинг бозорда ривожланиш босқичи ва нарх нисбатини эътиборга олиши ва маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври ҳар бир босқичи учун махсус нарх шакллантириш стратегияси ишлаб чиқиши зарур. Товар таклифи ва нарх шакллантиришнинг бир-бирига боғлиқлиги ҳақидаги бу кузатувлар дифференциацияланмаган маҳсулотлар – масалан, каустик сода, изопропанол ѐки сульфат кислота билан ишлашда муҳимдир. Агар таъминотчи фақат бундай товарларни сотадиган ва унда хизматлар ѐрдамида товар таклифини дифференциациялаш имкони бўлмаса, эҳтимол, унда нархга устама қўшиш учун асос бўлмайди. Бу ҳолатда агар мижозларга маҳсулотнинг кафолатланган тарзда очиқлиги, сифат доимийлиги ѐки мижоз томонидан амалга ошириладиган ишлаб чиқаришда ѐрдам кўрсатиш каби ўзига хос фойда таклиф этилмаса, компания нуфузи катта аҳамиятга эга бўлмайди. Шундай қилиб, ҳаттоки хомашѐ товарлари учун ҳам «нарх-маҳсулот» ўзаро боғлиқлиги долзарб саналади. Хомашѐ товари товар нархини талаб қилади, яъни унга ҳам устама қўшилиши мумкин. Маркетинг бўлими ходимларининг вазифаси маҳсулотга турли хусусиятлар қўшиш ва унга хизматлар илова қилиш билан унинг мақомини оширишдир. Бундай имконият доим мавжуд бўлиб, у қимматроқ нарх белгилаш ва шу тариқа компания оладиган фойдани оширишга имкон беради. Бироқ, мижозлар учун бундай хизматлар тўплами уларни тақдим этишга маркетинг харажатларини оқлаш учун етарли бўлган қимматга эга бўлмаслиги риски доим мавжуд бўлади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling