5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
Қисқа хулосалар 
Бозорни янги маҳсулот вақт ўтиши билан тарқатиладиган 
ижтимоий тизим кўринишида тасаввур этиш мумкин. Ушбу ҳолатда 
ижтимоий тизимнинг элементлари компания ва унинг ходимлари
шунингдек, айрим четдан жалб қилинган мутахассислар ҳисобланади.
Инновацион маҳсулотни, бозорни шакллантириш муваффақиятли 
бўлиши учун тарқатилиши лозим бўлган ғоя ѐки концепция сифатида 


110 
тасаввур қилиш мумкин. Тарқатиш – унинг доирасида ижтимоий 
тизим аъзолари бир-бирига бевосита ва билвосита таъсир 
кўрсатадиган жараѐн бўлиб, янги маҳсулотдан фойдаланишда 
олинадиган фойдани намойиш этишга, шунингдек, инновацион 
маҳсулотни қабул қилишга ундайдиган босим кўрсатишга имкон 
беради.
Саноат бозорларида инновацион маҳсулотлар тарқатиш жараѐни 
– нафақат ижтимоий ўзаро алоқалар жараѐни, балки иқтисодий 
жараѐн ҳам бўлиб, унинг натижасида рақобат шароитлари, бозор 
структураси, даромадлар ва харажатлар ҳажми ўзгаради.
Янги маҳсулотни мижозлар томонидан қабул қилиш жараѐни – 
янги маҳсулотдан фаолроқ фойдалана бошлаган компания доирасида 
рўй берадиган жараѐн. Бу ўзига хос «янги вазифаларни ҳал қилиш 
учун харид», муаммо ечимининг кенгайтирилган мисоли харид 
ҳақида қарор қабул қилиш жараѐнининг барча босқичларини ўз ичига 
олади. 
Янги маҳсулотни қабул қилиш жараѐни босқичлари хабардор 
бўлиш, қизиқиш, баҳолаш, синаб кўриш ва қабул қилишни ўз ичига 
олади. 
 
Назорат ва муҳокама учун саволлар 
1. Саноат бозорларида инновацион маҳсулотларни тарқатиш 
жараѐнининг моҳиятини тушунтириб беринг. 
2. Янги маҳсулотни қабул қилиш жараѐни қандай босқичларни ўз 
ичига олади? 
3. Янги маҳсулот тарқалишига таъсир этувчи омилларга нималар 
киради? 
4. Бозорни сегментлашнинг қандай усулларини биласиз? 
5. Бозор ―кашфиѐтчилари‖ қандай тавсифланади? 
Адабиѐтлар 
1. Каримов И.А. 2014-йил юқори ўсиш суръатлари билан 
ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини 


111 
оқлаган ислоҳотлар стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. 
www.gov.uz
2. Каримов И.А. «Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва 
модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш.» //«Халқ сўзи», 
2013 йил, 19 январь. 
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 
декабрдаги 
ПҚ-1442-сонли 
―2011-2015 
йилларда 
саноатни 
ривожлантириш устуворликлари тўғрисида‖ги Қарори 
4. И.А.Каримов. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни 
янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш 
концепцияси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик 
палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси. Т.: 
Ўзбекистон, 2010. – 56 б. 
5. Основы промышленного маркетинга /Фредерик Уэбстер. – М.: 
Издательский Дом Гребенникова, 2005. – 416 с. 
6. Майкл Трейси, Фред Вирсема. Маркетинг ведущих компаний. 
– М.: ООО «И.Д.Вильямс», 2007. – 304 с. 
7. Дадабаев Қ.А. Корхонада маркетинг. Маърузалар матни. Т.: 
ТДИУ, 2005. 226 б. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling