5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
 
 


119 
7.3. Нарх шакллантириш усуллари 
Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатлари саноат бозорида маҳсулот 
нархини белгилаб берадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади. 
Соддалаштирлиган тарзда нарх белгилаш жараѐни ушбу ҳолатда 
қуйидагича 
бўлади: 
барча 
ишлаб 
чиқариш 
харажатлари 
кўрсаткичларини баҳолаш, фойда олиш учун белгиланган устама ва 
мос келувчи қайд қилинган харажатлар оқилона улушини қўшиш, 
бунда эҳтимолий сотув ҳажмига нисбатан башоратларни эътиборга 
олиш лозим.
Харажатлар асосида нарх шакллантириш максимал фойда 
олишни таъминлаши лозим бўлган нарх белгилаш, талаб ва нарх 
ўртасидаги 
нисбатни 
баҳолаш 
муаммоси 
билан 
боғлиқ 
қийинчиликларни айланиб ўтишга имкон беради. Харажатлар асосида 
нарх шакллантириш ишончлироқ ҳисобланади: агар ишлаб чиқариш 
ҳажмининг мақсадли башоратлари тўғри бўлса, бунда компания 
инвестиция қилинган капиталга мақсадли фойда олинишидан ишончи 
комил бўлса бўлади. 
Харажатлар асосида нарх шакллантириш билан бошқа 
қийинчиликлар ҳам боғлиқ. Биринчидан, бир нечта маҳсулотлар учун 
умумий бўлган қайд қилинган харажатларни алоҳида ҳар бир 
маҳсулот учун ҳисоблаб чики доимо осон бўлмаган. Иккинчидан, 
инвестициялар мақсадли қайтими ѐки фойда ҳажми ноўрин бўлиб 
чиқиши мумкин. Учинчидан, нархни бозорда талаб қилинган 
маҳсулот миқдори билан боғлашга ҳаракат қилинмайди. Бу эса 
харажатлар нархлардан қатъи назар башорат қилинадиган сотув 
ҳажмини эътиборга олган ҳолда ҳисоблаб чикилишини англатади. 
Харажатлар асосида нарх шакллантириш талаб асосида нарх 
шакллантиришдан кўра камроқ сонда башоратлар талаб қилади.
Нарх шакллантиришга қабул қилинадиган қиймат асосидаги 
ѐндашув маҳсулотнинг мижоз учун қандай қиймат касб этишини 
аниқлашни талаб этади. Битта маҳсулотнинг ўзи турли мижозлар 
учун турлича қийматга эга бўлиши мумкинлиги сабабли қабул 
қилинадиган қиймат асосида нарх шакллантиришнинг асосий шарти 


120 
бозорни сегментлаш ҳисобланади. Айрим бозор сегментларида 
нархга оид мослашувчанлик бошқа сегментлардан кўра кўпроқ 
бўлади. Бундан ташқари, товар таклифи ва хизматлар пакети таркиби 
турли сегментларда жиддий фарқ қилиши мумкин. Шундай қилиб, 
қабул қилинадиган қиймат асосида нарх шакллантириш комплексли 
ѐндашув талаб қилиши мумкин. 
Маҳсулот қийматига асосланадиган нарх шакллантиришга 
ѐндашув мижознинг маҳсулот қмматини турли шароитлар ва 
вазиятларда қабул қилишига асосан ташкил қилинади. Бундай 
ѐндашувга кўра қуйидаги қадамларни амалга ошириш талаб этилади: 
1) мижоз маҳсулотдан фойдаланадиган вазиятни ўрганиш; 
2) бундай вазиятда маҳсулотдан фойдаланишда мижоз оладиган 
фойдани белгилаб берадиган кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил 
қилиш; 
3) маҳсулотдан фойдаланишда мижоз харажатларини белгилаб 
берадиган кўрсаткичларни аниқлаш ва таҳлил қилиш; 
4) мижоз маҳсулотдан фойдаланадиган вазиятда «харажатлар-
фойда» нисбатини аниқлаш. 
Товарнинг 
қабул 
қилинадиган 
қиймати 
асосида 
нарх 
шакллантириш воқелиги зарурий сотув ҳажмини белгиланган нарх 
билан боғлайдиган талаб эгри чизиғининг асосида ѐтадиган шарт-
шароитлардан сезиларли фарқ қилади. Лекин шунга қарамай, нархга 
оид мослашувчанлик ва талаб эгри чизиғи концепцияси «сотув 
ҳажми-нарх» нисбати ҳақидаги масалани кўриб чиқишда фойдали 
бўлиши мумкин. Бироқ ҳақиқатда фойдали таҳлилий концепция 
сифатида тан олиниш учун талаб эгри чизиғи синовлар йўли билан 
баҳоланиши лозим. Бу эса нарх ва сотув ҳажми ўртасидаги нисбат 
ўтмишдаги ѐки экспериментлар давомидаги сотувлар ва нархлар 
ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ѐрдамида ўлчаниши мумкин 
эканлигини англатади. Нархнинг бошқа маркетинг ўзгарувчилари 
билан ўзаро алоқалари мураккаб саналади, шу сабабли синовлар йўли 
билан бевосита нарх ва зарурий маҳсулот миқдори ўртасидаги 
нисбатни аниқлаш қийин бўлади. 


121 
Бутун тармоқ учун талаб эгри чизиғи, маълум бир ишлаб 
чиқарувчи учун талаб эгри чизиғидан фарқли равишда, осонлик 
билан ҳисоблаб чиқилиши мумкин, чунки айрим – масалан, 
маркетинг ѐндашувлари, товар таклифлари ва мижозларнинг афзал 
кўришлари борасида нозик жиҳатларни ҳисобга олишнинг зарурати 
йўқ, бу ҳам талабнинг ўзгаришига таъсир кўрсатади. Талаб эгри 
чизиғини тузишда асосийси – бутун тармоқнинг маҳсулотга бўлган 
талаби нархга қанчалик боғлиқ эканлигини аниқлаш ҳисобланади. 
Кўплаб саноат бозорларида умумий талаб нарх ўзгаришларига 
нисбатан сезувчан бўлмаслиги мумкин. Бу қисман шу ҳолат билан 
боғлиқки, саноат маҳсулотларига талаб OEM-маҳсулотлар ва 
истеъмол товарларига бўлган талабнинг ҳосиласи ҳисобланади. 
Масалан, автомобиль ўқларига талаб бу ўқлар нархи билан эмас, 
балки мижозларнинг автомобилларга бўлган талаби билан 
белгиланади. Бошқа томондан, у ѐки бу автомобиль ўқи ишлаб 
чиқарувчининг бозор улуши рақобатчилар таклиф этаѐтган нарх 
билан таққослаганда, белгиланган нархга сезгир жавоб қайтариш 
оқибатида ўзгариши мумкин. 
Гарчи тармоқда маълум бир саноат маҳсулотига умумий талаб 
белгиланган вақт оралиғи доирасида нарх ўзгаришларига етарли 
даражада сезувчан бўлмай чиқиши мумкин бўлсада, у кутилмаганда 
улар белгиланган доирадан четга чиққанда ушбу нархларга нисбатан 
жуда сезувчан бўлиши ҳам мумкин. Сезувчанликнинг, демак, 
талабнинг ҳам ўзгариши ўринбосар-маҳсулотлар мавжудлигига 
боғлиқ бўлади. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling