5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.
7.5. Нарх шакллантиришда етакчилик Олигополия – бу шундай бозор ҳолатики, унда нисбатан кам сонли сотувчилар мавжуд бўлади ва уларнинг ҳар бири маҳсулот нархига таъсир кўрсата олади. Аслини олганда, олигополия кўпчилик саноат бозорлари учун хос бўлган ҳолат. Олигополистик бозорларда ҳар бир компания томонидан белгиланадиган нарх рақобатчилар таклифлари таъсирига учрайди ва ўзи ҳам қолган қатнашчилар нархларига таъсир кўрсатади. Алоҳида сотувчилар нархлари талаб ва таклиф маҳсулот нархини белгилаб берадиган тўлалигича рақобатбардош бозор шароитлари билан эмас, балки айнан шу бир- бирига боғлиқлик билан тўхтатилиб туради. Эҳтимол, B2B соҳасида тўлалигича рақобатли бозор муҳитига ягона мисол кўплаб сотувчилар амалда бошқалар таклиф этаѐтган маҳсулотлардан фарқ қилмайдиган ўрмон, денгиз ва фермер хўжаликлари маҳсулотлари бозори ҳисобланади. Олигополия бозорида шундай вазият юзага келиши мумкинки, бунда сотувчилардан битта ѐки бир нечтаси тармоқнинг қолган 124 корхоналари унга тенглашадиган нархлар белгилайди. Бундай вазиятларда нарх белгилайдиган компаниялар нарх бўйича етакчилар ҳисобланади. Тармоқдаги қолган компаниялар издошлар саналади. Электр ускуналар олигополия бозорида нарх шакллантиришга бағишланган Салтэн (Sultan) тадқиқоти нарх шакллантиришда етакчилик ўрнатишга хизмат қиладиган шартларни ўрганишга ажойиб мисол ҳисобланади. Бу тадқиқот 1960-йилларда нархларни қатъий белгилаб қўйишда айбланган, электр ускуналар ишлаб чиқарувчи учта энг йирик компания раҳбарияти аъзоларининг бир нечтаси устидан бўлиб ўтган суд ишлари натижасида мумкин бўлди. Оқибатда ушбу ташкилотлар томонидан кўплаб йиллар давомида қўлланиб келган нарх шакллантириш сиѐсатини акс эттирадиган ушбу компанияларнинг ҳисобот ҳужжатлари эълон қилинди. Нарх шакллантиришда етакчилик қилиш ѐки етакчининг изидан бориш қарори маркетолог учун жуда муҳим стратегик танлов ҳисобланади. Нарх бўйича етакчига айланиш учун айрим стратегик ҳаракатларни амалга ошириш – тадқиқот ва ишланмаларга кўпроқ инвестиция киритиш ҳисобига технологик етакчиликка эришиш ѐки харажатларни пасайтиришда тармоқ етакчиси бўлиш талаб этилади. Нарх бўйича етакчига айланиш учун компания сезиларли бозор улушини эгаллаб олиши лозим. Бозор етакчисида бозор улуши катта, ишлаб чиқариш тўғридан- тўғри харажатлари паст, маркетинг ресурслари катта ва технологик ишланмаларда позицияси етакчи бўлиши лозим. Бу омилларнинг барчаси етакчига ўзининг бозор улушини бошқариш имкониятини тақдим этади. Бозорда самарали етакчилик раҳбариятда етакчилик қилиш учун истак ҳам, қобилият ҳам бўлишини талаб этади. Издошларда эса, аксинча, бозор улуши қоидага кўра кичикроқ, юклама харажатлар баланд бўлади, технологиялар эса ортда қолади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling