5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


-БОБ. ЯНГИ САНОАТ МАҲСУЛОТИ УЧУН БОЗОРНИ


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

6-БОБ. ЯНГИ САНОАТ МАҲСУЛОТИ УЧУН БОЗОРНИ 
ШАКЛЛАНТИРИШ 
 
6.1. Инновацион маҳсулотларни тарқатиш 
 
Бозорни янги маҳсулот вақт ўтиши билан тарқатиладиган 
ижтимоий тизим кўринишида тасаввур этиш мумкин. Ушбу ҳолатда 
ижтимоий тизимнинг элементлари компания ва унинг ходимлари, 
шунингдек, айрим четдан жалб қилинган мутахассислар ҳисобланади.
Инновацион маҳсулотни, бозорни шакллантириш муваффақиятли 
бўлиши учун тарқатилиши лозим бўлган ғоя ѐки концепция сифатида 
тасаввур қилиш мумкин. Тарқатиш – унинг доирасида ижтимоий 
тизим аъзолари бир-бирига бевосита ва билвосита таъсир 
кўрсатадиган жараѐн бўлиб, янги маҳсулотдан фойдаланишда 
олинадиган фойдани намойиш этишга, шунингдек, инновацион 
маҳсулотни қабул қилишга ундайдиган босим кўрсатишга имкон 
беради.
Саноат бозорларида инновацион маҳсулотлар тарқатиш жараѐни 
– бу нафақат ижтимоий ўзаро алоқалар жараѐни, балки иқтисодий 
жараѐн ҳам бўлиб, унинг натижасида рақобат шароитлари, бозор 
структураси, даромадлар ва харажатлар ҳажми ўзгаради.
Янги маҳсулотни мижозлар томонидан қабул қилиш жараѐни – бу 
янги маҳсулотдан фаолроқ фойдалана бошлаган компания доирасида 
рўй берадиган жараѐн. Бу ўзига хос «янги вазифаларни ҳал қилиш 
учун харид», муаммо ечимининг кенгайтирилган мисоли харид 
ҳақида қарор қабул қилиш жараѐнининг барча босқичларини ўз ичига 
олади. 
Янги маҳсулотни қабул қилиш жараѐнининг босқичлари хабардор 
бўлиш, қизиқиш, баҳолаш, синаб кўриш ва қабул қилишни ўз ичига 
олади. Хабардорликни шакллантириш босқичида мижоз маҳсулот ѐки 
хизматнинг мавжудлиги ҳақида билиб олади. Қизиқиш юзага келиши 
босқичида мижозлар ўзини фаолроқ тутади: харид ҳақида қарор 
қабул қилиш учун жавобгар ходимлар янги маҳсулотни баҳолаш учун 
маълумот тўплайди. Баҳолаш босқичида потенциал харидор янги 


99 
маҳсулотнинг афзаллик ва камчиликларини диққат билан баҳолаш, 
уни истеъмол қилиш ҳақида қарор қабул қилиш билан боғлиқ 
рисклар ҳақида тасаввурга эга бўлишга интилган ҳолда муайян 
вазиятнинг ўзига хосликларини ҳисобга олган ҳолда харид 
имкониятини кўриб чиқади. Синаб кўриш босқичида янги маҳсулот 
ѐки хизмат бозорга чегараланган миқдорда таклиф этилади. Синаб 
кўриш ҳақидаги қарорнинг ўзи рискли ҳисобланади, чунки у вақт, 
молиявий ва инсон ресурслари сарфланиши билан боғлиқ бўлади. 
Ушбу синаб кўриш босқичи кўп жиҳатдан жуда муҳим ҳисобланади, 
чунки мижоз маҳсулотни қабул қилиши ѐки уни рад этиши ҳал 
қилинади. Қабул қилиш босқичида мижоз янги маҳсулотдан тўлиқ 
ҳажмда фойдалана бошлайди. Саноат бозорида янги маҳсулотни 
қабул қилиш кўпинча мавжуд асбоб-ускуналарнинг маълум бир 
қисмини 
алмаштириш, 
шунингдек, 
«харидор-сотувчи» 
янги 
муносабатлари шакллантириш зарурати билан боғлиқ бўлади. 
Саноат бозорларида инновацион маҳсулотларни тарқатиш 
жараѐнининг тадқиқотчилари бир фикрга қўшиладики, бу жараѐнни 
вақт бўйича тавсифлаш учун S-симон мантиқий эгри чизиқ тўғри 
келади: дастлаб инновацион маҳсулот қабул қилувчи компаниялар 
сони жуда секин ўсади, сўнгра у тобора тез ўса бошлайди. Потенциал 
издошларнинг тахминан ярми янги маҳсулотдан фойдаланишга ўтиб 
бўлганидан сўнг маҳсулотнинг тарқалиш тезлиги ўз максимумига 
етади, сўнгра маҳсулотни кейинги кўпчилик ва «қолоқлар» тоифасига 
кирадиган компаниялар қабул қила бошлагач, аста-секинлик билан 
пасая 
бошлайди. 
Тадқиқотларнинг 
кўрсатишича, 
потенциал 
издошларнинг 
тахминан 
ярми 
инновацион 
маҳсулотдан 
фойдаланишга ўтиши 5-10 йил давомида рўй беради. 
Мантиқий эгри чизиқ ушбу базавий моделига кўра, инновацион 
маҳсулотни тарқатиш тезлиги иккита ўзгарувчига боғлиқ бўлади: 
1) инновацион 
маҳсулотнинг бошқа имкониятлар билан 
таққослаганда потенциал издош учун фойдалилиги; 
2) компания умумий активларида инновацион маҳсулот қабул 
қилиш учун зарур бўлган инвестициялар фоизи. 


100 
Илк издошлар қоидага кўра, тармоқдаги йирик компаниялар 
бўлиб чиқади. Бунинг сабаби йирик компанияларга зарур 
маблағларни инвестиция қилиш ва илк издошлар дуч келадиган 
рискларни қабул қилиш имконини берадиган кенг молиявий 
имкониятлар мавжудлиги ҳисобланади. Бундан ташқари, йирикроқ 
компаниялар қоидага кўра, ўз ҳажми туфайли кўпинча маълум бир 
маҳсулотни алмаштириш заруратига дуч келади, шунингдек, янги 
маҳсулотларни қўллаш учун кўпроқ потенциал имкониятга эга 
бўлади. Йирикроқ компаниялар ўз фаолияти кўлами ва назорат 
қилинадиган бозор улуши туфайли инновацион маҳсулот қабул 
қилишдан фойда олишга имкон берадиган қулайроқ ҳолатда турган 
бўлиши мумкин.
Инновацион маҳсулот улар учун инвестициялар қайтими энг 
катта бўлишини таъминлайдиган компаниялар илк издошлар 
қаторига киради. Бу шуни англатадики, маркетолог мақсадли 
тармоқлар ва компанияларни ажратишдан олдин потенциал мижозлар 
саналган компаниялар структураси ва эҳтиѐжларини диққат билан 
таҳлил қилиб чиқиши лозим. Бундан ташқари, айтиб ўтилган ҳолат 
инновацион маҳсулот нархи ва унинг тарқалиш тезлиги ўртасида 
тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжудлигидан далолат беради. Бошқа 
барча шартлар бир хиллигида нарх қанчалик баланд бўлса, потенциал 
мижозлар учун фойдалилик шунча паст бўлади. 
Мижозларнинг инновацион маҳсулотни қабул қилиш тезлиги 
компаниянинг техник прогрессивлиги ва бошқарув прогрессивлиги 
деб аташ мумкин бўлган кўрсаткичлар билан боғлиқ. Илк издошлар 
орасида ИТТКИга кўпроқ маблағ сарфлайдиган, уларнинг раҳбарияти 
ѐш бўлган ва яхшироқ таълим олган компаниялар кўпчиликни 
ташкил қилади. ИТТКИ хизматини ривожлантиришга сезиларли 
маблағлар сарфлайдиган компаниялар катта ишонч билан янги 
технологияларни баҳолаши мумкин, шунингдек, улар ҳақида тўлароқ 
ахборотга эга, инновациялар ва турли ўзгаришлар жорий қилишга 
мойилроқ бўлади. Илк издошларнинг бу тавсифномаси бозорни 
сегментлашда катта аҳамиятга эга. 


101 
Иқтисодий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, инновацион 
маҳсулотлар марказлашув даражаси пастроқ бўлган тармоқларда 
тезроқ тарқалади. Шундай қилиб, янги саноат маҳсулотлари учун энг 
яхши мақсадли бозорлар бир нечта йирик компания назорати остида 
бўлмаган тармоқлар ҳисобланади. Илк издошлар нарх рақобати 
чегараланган, марказлашув даражаси юқори бўлган тармоқларда 
пайдо бўлади. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling