5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

 
Қисқа хулосалар 
Янги маҳсулотлар ҳисобига компаниянинг ассортименти 
узлуксиз равишда янгиланиб туриши, фойда ҳажмини сақлаши ва 
ошириши лозим.
Маҳсулот стратегияси – бу стратегик режалаштиришнинг 
мослашувчан ва динамик соҳасидир. Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври 
– бу вақт ўтиши билан стандарт маҳсулот фойдаси ва сотув 
ҳажмининг 
қандай 
ўзгаришини 
тавсифлайдиган 
концепция. 
Тадқиқотчилар 
ҳаѐтийлик 
даври 
босқичларини 
турлича 
тавсифлайдилар, айрим олимлар тўрт босқичли моделларни таклиф 


96 
этади. Беш босқичли модель қуйидаги босқичларни ўз ичига олади: 
маҳсулотни жорий қилиш; сотувнинг ўсиши; бозор етуклиги; бозор 
тўйиниши; пасайиш. 
Маҳсулот ҳаѐтийлик даврининг ҳар бир босқичида маркетинг 
стратегиясини ишлаб чиқиш ўз хусусиятларига эга. 
Вақти вақти билан, компаниялар ўзининг маҳсулот портфелини 
қайта кўриб чиқиши лозим. Маҳсулот портфелини таҳлил қилиш 
мантиқи бўйича бозор улуши асосий стратегик ўзгарувчи 
ҳисобланади, чунки ишлаб чиқариш ва сотув ҳажми энг катта бўлган 
рақобатчи харажатлари паст бўлган ишлаб чиқарувчининг 
устунликларига эга бўлади деган муҳим фикр билан белгиланади. Бу 
нарх устунлигининг иккита асосий манбаси – «миқѐс самараси» ва 
«тажриба эгри чизиғи» туфайли рўй беради. 
Миқѐс самараси – ишлаб чиқариш ва харидлар ҳажми ва ўлчами 
билан асосланадиган тежамкорликдир. Тажриба эгри чизиғи эса (ѐки 
ишлаб чиқаришни ўзлаштириш эгри чизиғи) тажриба тўплаш 
жараѐнини акс эттиради. 
Янги маҳсулот ишлаб чиқиш қуйидаги етти босқичга эга:
1) янги маҳсулотга нисбатан стратегия ишлаб чиқиш; 2)янги 
маҳсулот ғоясини яратиш; 3) ғояларни бирламчи танлаш; 4)бизнес-
таҳлил; 5)бевосита маҳсулотни ишлаб чиқиш; 6) маҳсулотни 
бозорда синаб кўриш; 7) тижоратлаштириш. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling