5А 230401- маркетинг (товарлар ва хизматлар) магистратура мутахассислиги талабалари учун мўлжалланган


 Саноат маҳсулотининг ҳаѐтийлик даври ва бозор


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/100
Sana20.06.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1636899
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100
Bog'liq
Sanoat marketingi.Ergashxodjaeva 2014.

5.2. Саноат маҳсулотининг ҳаѐтийлик даври ва бозор 
структураси 
 
Маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври ортида ташқи муҳитнинг бир 
қатор комплексли, ўзаро алоқада ҳаракат қиладиган омиллари, 
жумладан, технологиялар, иқтисодий муҳит, ҳукумат қарорлари, 
маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган материаллар ва 
таркибий қисмлар таъминотчилари, рақобатчилар ва уларнинг товар 
таклифлари, мижоз тармоғидаги рақобат шартлари ва ҳ.к. яширинган 
бўлади. Ҳар бир потенциал таъминотчи, рақобатчи ва мижозни унинг 
жорий иқтисодий кўрсаткичлари, унинг ташқи муҳит шартлари, 
харажатлар структураси, бизнес-стратегиялари, раҳбарлик қилиш 
услуби бўйича тавсифлаш мумкин – бу кўрсаткичларнинг барчаси 
бир-бири билан биргаликда ҳаракат қилади. 
Натижада бозорда узлуксиз ўзгаришлар кузатилади. Маҳсулот 
ҳаѐтийлик даврининг ҳар бир босқичида маркетинг стратегиясини 
ишлаб чиқишда бозор структурасидаги бундай ўзгаришларни ҳисобга 
олиш лозим.
Маҳсулотни бозорга жорий қилиш босқичида бозор кичик бўлиб, 
ўсади ва рақобатчилар сонининг камлиги билан тавсифланади, шу 
сабабли бозорнинг ривожланиши билан маҳсулот тақчиллиги сезила 
бошлайди. Ушбу босқичда фирманинг асосий маркетинг муаммолари 
мижозларни 
излаб 
топиш, 
хабардорликни 
шакллантириш, 
маҳсулотдан синов тариқасида фойдаланишни рағбатлантириш ва 
селектив тақсимот тизимини қўллаш ҳисобланади. 
Ўсиш босқичида бозор анча йирик бўлиб, тез ўсади. 
Рақобатчилар сони анча кўп бўлиб, доимий равишда ўсади. Ушбу 
босқичда маркетологни ҳаммадан кўра бозорнинг ўсиш суръатларини 
башорат қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришбозор 
улушини ўзлаштириш ва ушлаб туриш, брендни дифференциация 
қилиш ва истеъмолчилар афзал кўришини шакллантириш, товар 
линиясини кенгайтириш, маҳсулотни янги харидорлар томонидан 
синов тариқасида фойдаланишни ва мавжуд мижозлар томонидан 


84 
такрорий фойдаланишни рағбатлантириш, шунингдек, дистрибуция 
тизимини ривожлантириш каби муаммолар ташвишлантиради. 
Етуклик ва бозор тўйиниши босқичларида рақобатчилар сони 
максимал бўлади ва пасая бошлайди. Бозор етуклик босқичида секин 
суръатларда бўлсада, кенгайишда давом этадиган ишлаб чиқариш 
кучлари ортиқча эканлиги туфайли тўйинган бўлиб қолаверади. 
Маркетинг стратегияси тобора сегментланган ва алоҳида қисмлардан 
иборат бўлган – моделлар ва брендларнинг кўплиги ҳамда товар 
линияларининг кенгайиши туфайли хилма-хилроқ бўлган бозор 
улушларини сақлашга қаратилади. Маркетинг коммуникациялари 
маҳсулотни дифференциация қилиш воситасига айланади ва сотувни 
қўллаб-қувватлаш тизими барпо этади. Консолидацияланган 
(жипсланган) дистрибуция айниқса, фирма бор эътиборни кам сонли 
бозор сегментларига қаратадиган пайтларда, бозорнинг тўйиниш 
босқичида танлаш хусусияти кучайиши мумкин. Бозорнинг тўйиниш 
босқичида барча рақобатчилар, қоидага кўра, ўз харажатларини 
пасайтиришга интилади, шу сабабли бундай вазиятда фирмаларнинг 
бозор улушини сақлаб қолиш учун кураш давомида нархларни 
сезиларли пасайтириш ўринга эга бўлиш эҳтимоли юқори. Натижада 
тармоқдаги фойдалилик даражаси жуда паст ѐки ҳатто манфий 
бўлиши ҳам мумкин. 
Ниҳоят, пасайиш босқичида бозорда фақат бир нечта «жон 
сақлаган» рақобатчи компаниялар қолади. Бозор нархлари бу ишлаб 
чиқарувчиларнинг энг энг самарасизи харажатлар структураси билан 
белгиланади. Қолган фирмалар бозор ҳажмини ошириш ѐки 
мижозларни рақобатчилардан оғдириб олиш ўрнига фойда ҳажмини 
ошириш учун ИТТКИ хизмати ва маркетинг харажатларини 
қисқартира бошлайди. Ушбу босқичда мижозларга хизмат кўрсатиш 
харажатлари тармоқ тарихида энг қуйи кўрсаткични ташкил қилиши 
мумкин, дистрибьюторлар сони қисқариб, маркетинг ҳаракатлари кам 
сонли бозор сегментларига қаратилади. Бозор тўйиниб, унинг сиғими 
секин қисқаришда давом этади. Омон қолган фирмалар эҳтимол, бу 
маҳсулотлардан ижобий нақд пул оқимига эга бўлади, чунки нархлар 


85 
барқарорлашади, маркетинг ва ишлаб чиқариш харажатлари эса 
қисқаришда давом этади. 
Стратегик режалаштириш институти (Strategic Planning Institute) 
томонидан ўтказилган, маркетинг стратегиясининг фойдага таъсири 
(PIMS-таҳлил) бўйича тадқиқотлардаги 1148 та саноат компанияси 
ҳақидаги маълумотлардан фойдаланиб Торелли (Thorelli) ва Барнетт 
(Burnett) саноат маҳсулотлари фойда ва сотув ҳажмининг ўсиши 
айнан қай даражада маҳсулотнинг ҳаѐтийлик даври моделига мос 
келишини текширдилар. Улар шунингдек, бозор тузилмасидаги 
ўзгаришларни, айниқса, рақобатчилар сони, шунингдек, янги 
рақобатчилар пайдо бўлиши ва маҳсулотни такомиллаштириш 
суръатини тавсифлайдиган бир нечта ўзгарувчиларни кўриб 
чиқдилар. Бу ўзгарувчилар қиймати маҳсулот ҳаѐтийлик даврининг 
қайси босқичида эканлиги билан белгиланади. Саноат маҳсулотлари 
фойда ва сотув ҳажмининг ўзгариши одатда маҳсулотнинг ҳаѐтийлик 
даври 
моделига 
риоя 
қилади. 
Умуман 
олганда, 
саноат 
маҳсулотларининг ҳаѐтийлик даври истеъмол маҳсулотлари 
ҳаѐтийлик давридан кўра узунроқ бўлади. 
Маҳсулотлар ўсиш босқичидан ўтиб, етуклик босқичига кирганда 
бозорда пайдо бўладиган рақобатчилар сони ортган. Бу тўртта энг 
йирик рақобатчи қўлидаги бозор улуши сифатида белгиланадиган 
бозор марказлашувининг пасайиши билан биргаликда кузатилган. 
Янги маҳсулотнинг барча кўрсаткичлари одатда ҳаѐтийлик даври 
ўтиши билан ѐмонлашади – эҳтимол, рақобатчилар белгиланган 
фойда даражасини сақлаб қолиш учун ишлаб чиқариш жараѐнларини 
оптималлаш, маҳсулотни такомиллаштириш, тадқиқотлар ва 
маркетинг харажатларини қисқартиради. Ялпи фойда маҳсулотнинг 
эскириши натижасида камайди, бироқ сотувдан олинган даромад ва 
инвестициялар қайтими (Return on Investment, ROI) маҳсулотнинг 
«ѐши»га тўғридан-тўғри боғлиқ бўлмаган. Бошқа томондан, нақд пул 
оқими маҳсулот ѐшига боғлиқ бўлади. Маҳсулотлар етуклик 
босқичига эришганда саноат компаниялари фойда меъѐрини сақлаш 
ва нақд пул оқимини ошириш учун бу маҳсулотларни 
инвестициялашни қисқартиради. 


86 
Халқаро савдо соҳасида айрим моделлар ўз тасдиғини топган. 
Маҳсулотлар маҳаллий бозорларда етуклик босқичига етганда саноат 
маркетологлари фойда ва сотув ҳажмининг ўсишини қўллаб-
қувватлаш учун халқаро бозорга чиқишга интилади.
Етук маҳсулотни хорижий бозорга чиқариш маҳсулотнинг 
ҳаѐтийлик даврини «янгилаш» усулларидан биридир. Дастлаб 
маҳсулот хорижий бозорда ўзига хос ҳолатни эгаллайди, бироқ унинг 
сотуви ўсгандан кейин у маҳаллий рақобатчиларни жалб эта 
бошлайди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан рақобат ўсади, 
улар қоидага кўра транспорт харажатлари пастлиги ва тўпланган 
тажрибалар туфайли нарх устунлигига эга бўлади. Мазкур босқичда 
дастлабки 
ишлаб 
чиқарувчининг 
экспорт 
ҳажми 
одатда 
рақобатчиларнинг тобора фаол ҳаракатлари туфайли пасая бошлайди. 
Вақт ўтиши билан бу хорижий рақобатчилар ҳаттоки ишлаб чиқариш 
харажатлар паст эканлигидан фойдаланган ҳолда ўз товарларини 
дастлабки ишлаб чиқарувчи мамлакатга экспорт қилиши мумкин. 
Маҳсулот эскирганда экспорт ҳажми қисқаради, импортчилар 
томонидан рақобат эса кучаяди. 

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling