“6-7-sinf o’quvchilar shaxsini diagnostika qilish maqsadida “ Proektiv metodikalardan biri “ Kaktus ” va “ Avtoportret ” rasmini chizish ”metodikasi
Download 83.86 Kb.
|
B A Y O N N O M A L A R LOTIN
- Bu sahifa navigatsiya:
- К У Н Т А Р Т И Б И Д А
Б А Ё Н Н О М А С И
“___” _________20___ йил Шароф Рашидов туман Қатнашдилар: Мактаб директори С.Балхиев ММИБДЎ О.Мустанов Мактаб психологлари :Ғ.Тўраев,Д.Довурбоева Мактаб ўқитувчилари К У Н Т А Р Т И Б И Д А: Ўқувчи ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш. Мактабдаги юқори синф (9-11) ўқувчилари ўртасида якка тартибда профилактик шуғулланишни ташкил этиш борасида жиноятга мойил, ҳулқ-атвори лаёқатсиз, ота-она назоратисиз бўлган ҳамда энг намунали вояга етмаганларни (қизил, сариқ, яшил) аниқлаб, уларга сўровнома асосида ташхис – хулоса қўйиш ишларини олиб бориш. Йиғилишни мактаб директори С.Балхиев очиб бериб, кун тартибидаги масала ва ташриф буюурган меҳмонлар билан йиғилиш қатнашчиларини таништириб ўтди ва кун тартибидаги масалалар бўйича ўз сўзида қуйидагилар ҳақида сўз юритди. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2018 йилнинг 15 ноябрь куни ўтказилган “Жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш” борасида ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар асосида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2017 йил 18 ноябрь кунги “Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-261-III-сонли қарори ижросини таъминлаш, умумтаълим мактабларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда фаолият олиб бориш ва ушбу йўналишда тизимли назорат ўрнатиш ишларини такомиллаштириш мақсадида юқори синф (9-11) ўқувчилари ўртасида якка тартибда профилактик шуғулланишни ташкил этиш борасида жиноятга мойил, ҳулқ-атвори лаёқатсиз, ота-она назоратисиз бўлган ҳамда энг намунали вояга етмаганларни (қизил, сариқ, яшил) аниқлаб, уларга сўровнома асосида ташхис – хулоса қўйиш, улар билан мунтазам равишда тизимли ишлар олиб бориш режалаштирилган. ММИБ директор ўринбосари О.Мустанов С.Балхиев айтиб ўтган фикрларга қўшилган ҳолда мактада ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар билан якка тартибда фаолият олиб бориш ва ушбу йўналишда тизимли назорат ўрнатиш ишларини таъминлаш мақсадида сўровнома анкетасини синфлар кесимида ҳар бир ўқувчиларга алоҳида тарқатиб, анкета саволларига жавобларни мактаб психологлари томонидан махсус таҳлил билан ташхис қўйиб, хулоса берилиши, натижаларни жорий йилнинг 28 сентябрь кунига қадар туман Халқ таълими бўлимининг маънавий-аҳлоқий тарбия бўлимига тасдиқланган, муҳрланган ҳолатда (переплёт-жамлама) ва электрон шаклда топширилиши лозим эканлиги айтиб ўтди. Юқоридагиларни инобатга олиб, Download 83.86 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling