6-боб. Ахборот хизматининг замонавий турлари


Прививка — файлларда худди вирус зарарлагандек из колдиради. Бунинг натижасида вируслар «прививка килинган» файлга ёпишмайди. Фильтрлар —


Download 0.72 Mb.
bet14/44
Sana17.06.2023
Hajmi0.72 Mb.
#1549064
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44
Прививкафайлларда худди вирус зарарлагандек из колдиради. Бунинг натижасида вируслар «прививка килинган» файлга ёпишмайди.
Фильтрлар — кўрикловчи дастурлар куринищида булиб, резидент холатда ишлаб туради ва вирусларга хос жараёнлар бажарилганда, бу хакда фойдаланувчига хабар беради.
Ревизорлар — энг ишончли химояловчи восита булиб, дискнинг биринчи холатини хотирасида саклаб, ундаги кейинги узгаришларни доимий равишда назорат кутлиб боради.
Детектор дастурлар компьютер хотирасидан, файллардан вирусларни кидиради ва аникланган вируслар хакида хабар беради.
Доктор дастурлари нафакат вирус билан касалланган файлларни топади, балки уларни даволаб, дастлабки холатига кайтаради. Бундай дастурларга Aidstest, Doctor Web дастурларини мисол килиб келтириш мумкин. Янги вирусларнинг тухтовсиз пайдо булиб туришини хисобга олиб, доктор дастурларини хам янги версиялари билан алмаштириб туриш лозим.
Фильтр дастурлар компьютер ишлаш жараёнида вирусларга хос булган шубхали харакатларни топиш учун ишлатилади.
Бу харакатлар куйидагича булиши мумкин:
• файллар атрибутларининг узгариши;
• дискларга доимий манзилларда маълумотларни ёзиш;
• дискнинг ишга юкловчи секторларига маълумотларни ёзиб юбориш.
Текширувчи (ревизор) дастурлари вирусдан химояланишнинг энг ишончли воситаси булиб, компьютер зарарланмаган холатидаги дастурлар, каталоглар ва дискнинг тизим майдони холатини хотирада саклаб, доимий равишда ёки фойдаланувчи ихтиёри билан компьютернинг жорий ва бошлангич холатларини бир-бири билан солиштиради. Бунта ADINF дастурини мисол килиб келтириш мумкин.
Вирусларга царит чора-тадбирлар
Компьютерни вируслар билан зарарланишидан саклаш ва ахборотларни ишончли саклаш учун куйидаги коидаларга амал калиш лозим:
• компьютерни замонавий антивирус дастурлар билан таъминлаш;
• дискеталарни ишлатишдан олден хар доим вирусга карши текшириш;
• кимматли ахборотларнинг нусхасини хар доим архив файл куринишида саклаш.
Компьютер вирусларига карши курашнинг куйидаги турлари мавжуд:
- вируслар компьютерга кириб бузган файлларни уз холига кайтарувчи дастурларнинг мавжудлиги;  
- компьютерга пароль билак кириш, диск юритувчиларнинг ёпик туриши;
- дискларни ёзишдан химоялаш;
— лицензион дастурий таъминотлардан фойдаланиш ва угирланган дастурларни кўлламаслик;
- компьютерга киритилаёттан дастурларда вирусларнинг мавжудлигини текшириш;
- антивирус дастурларццан кенг фойдаланиш;
— даврий равишда компьютерларни антивирус дастурлари ёрдамида вирусларга карши текшириш.
Антивирус дастурларидан DrWeb, Adinf, AVP, BootCHK ва Norton Antivirus, Kaspersky Security каби- лар кенг фойдаланилади.
8-боб.

Download 0.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling