6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 Зардуштийлик таълимоти. Ясналарнинг 7 бобида Зардушт орқали хабар берилган 
башоратларда чуқур фалсафий ғоялар ўз ифодасини топган. Зардушт Охура Маздадан ўз 
ахлоқий қонун-қоидаларини маълум этишни сўраган. У бунга жавобан бутун 
мавжудликнинг икки олий ибтидоси – эзгулик ва ѐвузлик ҳақида ваҳй қилган. Бир-бирига 
қарама-қарши бўлган бу бошланғич кучлар ҳар доим биргаликда мавжуд бўлиб, улар ҳаѐт 
ва ўлим, осмон ва жаҳаннам маъноларини англатган. Жаҳаннам Охура Мазда ваҳийсида 
―ҳаѐтнинг энг ѐмон онлари‖, осмон эса руҳнинг энг юксак ҳолати сифатида 
гавдалантирилган. Оламдаги ѐвузлик, нокомиллик нарса, ҳодисалар ва уларнинг 
моҳиятидан келтириб чиқарилган. Уларни бартараф этиш эса, истиқболдаги иш бўлиб, 
иймонли кишилар бу жараѐнда энг катта фаоллик кўрсатишга даъват эътилган. Улар 


Охура Мазда юборган қонунлар, ўгит насиҳатларга амал қилсалар, эзгулик ѐвузлик 
устидан тантана қилиб бораверади деб ҳисоблаганлар. 
Олам қарама-қаршиликлар кураши асосида қурилган, бўлиб, у тирик табиатда ҳаѐт 
ва ўлим, маънавий оламда эзгулик ва ѐвузлик, ижтимоий ҳаѐтда адолатли қонунлар билан 
қонунсизликлар ўртасидаги курашларда у ўз ифодасини топган. Диний соҳа эса, 
эзгуликни қарор топтириш руҳи билан ѐвузлик руҳи ўртасидаги курашга асосланган. 
Охура Мазда эзгуликни вужудга келтираверади, ѐвузлик руҳи бўлган Аҳриман унга қарши 
тарзда одамларни ѐмон ишларга бошлайверади деб ҳисобланган. 30- башоратда эзгулик ва 
ѐвузлик соҳасидаги абадий курашда оралиқ йўл йўқ, бинобарин, ҳар бир одам бу 
жараѐннинг у ѐки бу томонида иштирок этишга мажбур, дейилган. Шунинг учун 
диндорлик иймон-эътиқод, баркамоллик нишонаси сифатида муҳим бўлиб, у одамларга 
эзгуликни ѐвузликдан фарқлаш имконини беради, деб фараз қилганлар. Иймон- эътиқодли 
одам албатта эзгулик тарафида туради деб таъкидланган, ѐвуз руҳлар – дев, иблис ва 
бошқалар эса гуноҳлар, адашишлар, ѐлғонлар, касалликлар тимсоли сифатида 
тасвирланиб, Охура Мазданинг улардан сақланишга қаратилган даъватлари ѐзилган. 
Ёсиннинг биринчи башоратида Худо – мен эзгу фикр (ният)ларни, эзгу сўзларни ва эзгу 
амалларни ѐқтираман. Мен маздаѐсин қонунларига асосланган тарғиботларни улуғлайман, 
деб ѐзган. Демак, зардуштийлик иймони қуйидаги 3 таянчга асосланган: фикрлар софлиги, 
сўзнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги Охура Мазда одамларни ўз истакларида 
холис бўлиб, бир – бирлари билан муроса қилиб яшашни одат қилишлари, ғаразгўйлик, 
димоғдорлик, шуҳратпарастлик, қонунбузарлик каби иллатлардан ўзларини тийиб 
юришга чақирган.
Охура Мазда берган панд-насиҳатга биноан ―Берган сўзнинг устидан чиқиш, унга 
содиқ қолиш, савдо-сотиқда шартномага қатъий амал қилиш, қарзни вақтида тўлаш, 
алдамчилик ва хиѐнатдан ҳоли бўлиш иймонлилик аломатларидир‖. Унинг фикрича, 
иймонли одам ўғрилик ва талончиликдан, бегоналарнинг мол-дунѐсига кўз олайтиришдан, 
ўз–ўзига ҳиѐнат қилишдан, яъни иймонига хилоф иш қилишдан ўзини сақлай биладиган 
комил инсондир. ―Танангизга нисбатан, қалбингиз ҳақида кўпроқ қайғуринг‖, яъни аввал 
маънавий дунѐйингиз мусаффао бўлса, моддий турмушингиз ҳам мукаммал бўлиб 
бораверади,- деган эди, у. 
―Авесто‖нинг муқаддас китобидаги ғояларга мурожаат қилинган. Унда қадимги 
дунѐ фалсафасининг 4 асослари (субстанцияси) – тупроқ, сув, ҳаво, олов 
муқаддаслаштирилган. Тупроқ, сув, ҳавони булғаш, ифлослантириш энг оғир гуноҳлар 
қаторига қўшилган. Ҳатто марҳумларнинг мурдалари ерни, сувни, ҳавони заҳарлаб 
қўймасликлари учун уларни жасадларини махсус сопол идишларда кўмиш расм бўлган. 
Охура Мазда ―ерга яхши, мустаҳкам уруғлар қадашдан ортиқ савоб иш йўқ‖ деган. 
Худонинг бу айтганига амал қилиш, 10 минг марта ибодат этиш ѐки юзлаб жониворни 
қурбонликка сўйишдан афзал ҳисобланган. Зардуштийликнинг бу ғоялари миллий 
ўзликни англаш жараѐнига, миллий руҳиятни шаклланишига, унинг доно ўгитлари она 
заминга, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчиликка ва ватанга, халққа улуғ муҳаббат 
руҳи билан уйғунлашиб кетган. Зардуштийлик эътиқодича, одам ўлгандан сўнг унинг 
жони уч кун давомида танада турар экан, тўртинчи кунда у ўз маҳрами – фариштаси 
йўлбошчилигида нариги дунѐдаги ―Чинвот‖ деган кўприкдан ўтиши керак. Эзгу ишни 
қилган одамлар учун бу кўприк кенгайган ҳолда туради. Улар ундан бемалол ўтиб, 
умрлари абадий роҳат-фароғатда ўтади, оҳиратда ўликлар тириладиган кунда ўз 
таналарига кириб ѐтади. Ёзув ишлар билан шуғулланганлар учун ―Чинвот‖ қилдай тораяр 
ва улар жаҳаннам азобларига маҳкум бўлар эканлар. 
Зардуштгача бўлган Охура, Митра, Мазда, Онахит ва бошқа худолар ҳақида бошқа 
фикрлар бўлган. Аммо улар одамлардек ҳаѐт кечирган бўлсалар, Зардушт талқинида 
Охура Мазда Олий ибтидо бўлиб, унинг на хотини, на болалари бор. У ҳамма 
мавжудотларни яратувчи ва бошқарувчи сифатида, эзгуликни барқарор қилувчи, одамлар 
қалбини мунаввар этувчи Олий руҳ сифатида намоѐн бўлади. 


 Башоратлардаги Одам Ато ҳақидаги ривоятлар ўзига хослиги билан ажралиб 
туради. Буларда ийим номи билан биринчи одам ва унинг фаолияти ҳақидаги гаплар 
ѐзилган. Масалан, у Охура Мазда иродасига мувофиқ, одамларни, ҳайвонларни ва 
қушларни парваришлаган ва у бутун ер юзида қизил шуълали оловни кўпайтирган ва шу 
тарзда 300 йил яшаган. Охураммазда унга олтин найза билан олтин қамчи ҳадя этган. Ер 
одамлар яшаши учун торлик қилиб қолганда. Ийим найзани ерга суқиб, худодан уни 
кенгайтиришни илтижо қилган ва бунга эришган. Охура Мазда Одам Атога музламачилик 
офати келаѐтганидан хабар берган, бу офатнинг олдини олиб қолиш кераклигини айтган. 
Ийим маҳсус уй қуриб, мавжуд ҳамма ҳайвон ва ўсимликларнинг энг яхши зоти ва 
навидан бир жуфтдан сақлаган, натижада дунѐда тирик табиатни офатлардан сақлаб 
қолган. Бироқ Ийим ўз ишига ортиқча баҳо бериб, мағрурланиб кетган ва худо тақиқлаган 
неъмат – йирик шоҳли хайвон гўштидан тановул қилиб қўйган. Оқибатда у худонинг 
қаҳрига учраб, абадийликдан махрум бўлиб қолган. Одамзод ҳаѐтининг бу биринчи 
босқичидан сўнг, иккинчиси бошланар экан. Бу давр Зардушт фаолияти ва унинг диний 
ислоҳоти билан боғлиқ бўлиб, у дин ва иймон учун беомон курашлардан иборатдир. 3000 
йиллик курашлардан сўнг Зардуштнинг фарзанди бошчилигида дунѐда осойишталик ва 
фаровонлик даври юзага келар экан, ѐвузлик кучлари тимсоли бўлган дев –Ахриман 
енгилар экан. 3- даврда қиѐмат-қойин бошланар ва ўликлар тирилиб, худо ҳузурига ўз 
қилмишлари ҳақида ҳисоб бергани боришар экан. Ҳамма ишлардан вокиф бўлган ва 
ҳисоб-китоб қилиб борган худони алдаб бўлмас экан. 
Зардуштийликда бир кеча-кундуз беш қисмга бўлинади: рату (белгиланган илоҳий 
тартиб), хавани (саҳардан тушгача), рапитвина (тушдан соат 3-4 гача), узайярина 
(оқшомгача), авиструтрима (ярим тунгача), ушахина (тун ярмидан саҳаргача). Сутканинг 
бу номлари ҳам худога ўхшатилиб, ҳар бирига ибодат қилинади – бир кунда беш марта 
намоз ўқилади. 
Кўпчилик диншунослар зардуштийликни дуализмга оид деб ҳисобласалар-да, лекин 
унда Ахура-Маздадан кейинги даражаларда турувчи ўзига хос худолар пантеони мавжуд 
эканини таъкидлаш лозим. Уларнинг энг буюклари Амеша Спента (Абадий муқаддас) – 
Ахура Мазда яратган 7 махлуқдан бири. Бошқа фикрга кўра, Амеша Спента – Ахура 
Мазданинг тимсоли, Язатлар - Ахура Мазда яратган қуйи руҳлар бўлиб, улар Ердаги 
турли ҳодиса ва ҳолатларга масъулдирлар. Енг машҳур язатлар Сраоша, Митра, Рашну ва 
Веретрагна ҳисобланади. Фраваши Осмонларда яшовчи ва Зардуштга ваҳий олиб тушувчи 
махлуқотлар. Шу билан бирга Спента-Маню (ѐруғлик, яралиш ибтидоси), Аша Вахишта 
(адолат, ҳақиқат), Воху Мана (ақл, езгу фикр, тушуниш), Хшатра Ваиря (қудрат, 
қатъийлик, ҳукмронлик), Спента Армаити (муҳаббат, ишонч, раҳм, фидойилик), 
Хаурватат (саломатлик, мукаммалллик), Амеретат (бахт, абадийлик) езгулик 
тарафдорлари ҳисобланади. Анхра-Майню, Друдж (ѐлғон), Индра (зўрлик, зулм), Акем 
Мана (ѐмон фикр, адаштириш), Шаурва (қўрқоқлик, пасткашлик), Тарамаити 
(такаббурлик), Таурви (касаллик, нуқсонлик), Заурви (қарилик, ўлим) эса ѐвузлик 
тарафдорлари ҳисобланади. 
Иймон калимаси, покланиш (ювиниш гигиенаси) ѐвузликни лаънатлаѐтган пайтда 
танани қандай маромда тутишлик, дев иблисларни ҳайдашга қаратилган ҳаракатлар, 
гуноҳдан фориғ бўлиш, кечирим сўрашга доир дуолар мавжуд. Гуноҳдан фориғ бўлиш, 
иймонни сақлаб қолиш учун масалан, мана бундай дуолар ўқиш тавсия этилган: ―Эй 
оламнинг хукмдори Охура Мазда! Мен барча гуноҳларимга иқрорман, уларни 
такрорламаслик учун сенга сўз бераман, сўзларим ва амалий ишларим орқали бундан буѐн 
ишончингни оқлайман, гуноҳларимни кенг караминг ила кечиргин, у дунѐю бу дунѐйимни 
мунаввар этгил, эй парвардигорим!‖ 
Зардуштийликда ҳар бир диндор шубҳасиз тасдиқлаши зарур бўлган муҳим 
ақидалар ишлаб чиқилган. Унга кўра, олий меҳрибон худо Ахура Мазданинг ягона ва 
мавжуд, Гегиг (Ер) ва Меног (Руҳ) оламлари мавжуд, Зардушт инсоният тарихида Ахура 
Мазданинг илк пайғамбари, "Авесто"нинг барча қисми илоҳий ҳақиқат, муқаддас олов 


Худонинг Ердаги тимсоли, Мубодлар Зардуштнинг биринчи шогирдлари ва ваҳийларнинг 
муҳофазачилари, покланиш маросимларини бажарувчи, муқаддас оловни сақловчи ва 
таълимотнинг шарҳловчилари, барча Яхшиликларнинг барҳаѐт фравашилари мавжуд 
бўлиб, одамларнинг фравашилари Ерда ѐвузликка қарши курашиш йўлини танлаганлар, 
якунда езгулик ва ѐвузлик кучларининг уйғунлашиши, келажакда Саошянта (халоскор) 
келиши ва унинг ѐвуз Фрашо Керети устидан ғалаба қозониши, охири замоннинг содир 
бўлиши, ўлимдан сўнг ҳисоб-китобнинг бўлиши, адолатнинг қарор топиши, ѐвузликка 
қарши кураш ва покликни сақлаб қолиш мақсадида зардуштийлик анъаналари ва 
маросимларга амал қилишнинг зарурлигига еътиқод қилиш шарт қилинган. 
Зардуштийликда дафн маросими ва ундан кейинги тадбирлар мураккаб бўлишига 
қарамай ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Дастлаб киши жасади подѐб (ўликни 
тўлиқ ювиш) маросими олиб борилади. Жасадни кўтарган ва ювган кишилар барашнум 
(ўликка тегиб кетган ва оғир гуноҳлар қилган кишиларни поклаш) узоқ вақт давом 
этадиган маросим бўлиб, у итлар ѐрдамида амалга оширилади. Маросимнинг ўлимдан 
кейинги ҳаѐт учун фойдали экани уқтирилган ҳолда, ҳар бир диндорга умри давомида бир 
марта бўлса-да, тавсия қилинади. Ундан ташқари Ясна (Яснанинг 27 бўлими ўқилиши) 
маросими муқаддас олов олдида Мобадлар томонидан амалга оширилиб, унда дрон 
(махсус тайѐрланган нон) ва хум (хаома, махсус тайѐрланадиган муқаддас ичимлик) 
иштирокчиларга тарқатилади. 
Анъанавий дафн маросими бўйича жасадни дахма (ердан 4-5 метр баландликда 
цилиндр шаклида бўлган махсус жой) га қўйилиб, унга ўликлар устма-уст тартиб билан 
ѐтқизилади. Таълимотга кўра, ўлик Ахриманниннг вақтинчалик ғалабаси оқибати бўлгани 
боис у нопок ҳисобланади. Шунинг учун йиртқич қуш ва ҳайвонлар ихтиѐрига 
топширилган жасаддан қолган суяклар териб олиниб, новус (махсус қутича)ларга 
солингандан сўнг дахмага қўйилади. Аммо, 1970-йиллар бошларида Эронда жасадни 
бетон қабрларга кўмиш амалиѐти бошланган. Дафн маросимида насуса (қутига 
кўмувчилар)лар номли ижтимоий табақа вакилларидан камида икки киши иштирок этиши 
лозим. Дафннинг бир киши томонидан амалга оширилиши катта гуноҳ ҳисобланади. 
Ноилож вақтда эса итнинг кўмагидан фойдаланиш мумкин. 
Зардуштийликка кўра, инсон вафотидан уч кундан сўнг унинг руҳи жасадидан 
ажралиб, Осмон (Қўшиқлар уйи)га олиб борувчи Чинват кўприги (Ажратиш кўприги)га 
боради. Чинвадда инсон руҳини эзгулик язатлари Сраоша, Митра ва Рашну ҳимоя қилади. 
Агар инсон руҳининг эзгу амаллари бир тола соч вазнида ҳам ѐвуз амаллардан оғир келса, 
қўшиқлар уйига боради. Акс ҳолда унинг руҳини дев Визареш дўзахга ташлайди. 
Чинвадда инсон ўз Даен (имон)ини учратади. Эзгу амал соҳибига имон гўзал қиз 
қиѐфасида кўриниб, уни кўприкдан олиб ўтишга ѐрдам беради. Ёвуз амал эгасини эса, 
жодугар аѐл кўприкдан дўзахга йиқитиб юборади. 
Зардуштийликка кўра, дунѐга 3 нафар саошянта келиши лозим. Улар Зардушт 
таълимотини қайта тиклайди, қиѐматга Яқин уларнинг охиргиси Анхра-Майню билан 
жанг қилиб, барча ѐвузлик кучларини мағлуб етади. Барча ўлганлар қайта тирилади ва 
олов орқали ҳисоб-китоб қилинади. Одамлар эриган металл оқимида барча гуноҳ ва 
нуқсонлардан тозаланади. Яхши одамлар учун олов сут буғидек туюлади, ѐмон одамлар 
эса ѐниб кетадилар. Шундан сўнг олам ўзининг асл ҳолатига абадий қайтади. 
Зардуштийликда маросимлар қатъий белгиланган тартибда ўтказилади. Ҳар ким 
амал қилиши лозим бўлган шарт амаллар бўлиб, уларга кўра, барча маросимларни диний 
малакага эга эркак кишигина амалга ошириши мумкин, иштирокчилар пок ҳолда, Садре 
(оқ рангли махсус зардуштийлик кўйлаги), Кушти (махсус камар) ва бош кийимда 
бўлиши, аѐллар эса сочларини рўмол билан беркитиши, иштирокчилар тик турган ҳолда 
оловга юзланиб, ибодатлар авеста ѐки паҳлавий тилида олиб борилиши таъминланади. 
Маросимда динсиз ѐки бошқа дин вакилининг иштироки хосиятсиз ҳисобланади. 
Зардуштийлар кунлик гоҳи - куннинг гоҳ, деб номланувчи вақтларида беш маҳал - 
Хаван гоҳ (тонгдан пешингача), Рапитвин гоҳ (пешиндан сўнг), Узарин гоҳ (кун ботишдан 


олдин), Аивисрутрим гоҳ (кун ботгандан сўнг), Ушахин гоҳ (ярим кечадан тонгача) 
ибодатни амалга оширганлар. 
Зардуштийлик маросимлари замирида ҳар қандай нопокликка қарши кураш 
таълимоти ѐтади. Бунда покланиш муқаддас олов ѐрдамида амалга ошади. Зардуштийлар 
ибодатхонасида (оташкаде) узлуксиз равишда муқаддас оловнинг ѐниб туриши 
таъминланади. Баъзи ибодатхоналарда бир неча юз йиллардан бери муқаддас оловлар 
ўчмасдан келмоқда. Муқаддас оловларни ўчиб қолмаслигини Мубод (диний 
маросимларни авлоддан авлодга сақлаб қолиш масъулиятини олган, коҳинлар оиласи)лар 
таъминлайди. Мобадлар оловни ҳар қандай ҳолатда ҳам асраши зарур бўлган. Янги 
оловни ѐқиш фақатгина истисно вазиятларда амалга оширилади. 
Муқаддас оловларнинг Шоҳ оташ Варахрам (олий даражадаги Шоҳ Баҳром олови) 
махсус шоҳона маросимлар, йирик ғалабаларга бағишланиб ѐқилган. Уни ѐқишда 16 хил 
олов жамланиб, бирлаштирилган. Ушбу олов билан боғлиқ маросимларни юқори 
мартабадаги руҳонийлар амалга оширишган. Оташ Адуран (ўрта даражадаги аслзодалар 
олови) 1000 кишидан кам бўлмаган аҳоли турар жойларида Мобадлар томонидан ѐқилади. 
Бунинг учун жамиятнинг руҳоний, ҳарбий, деҳқон ва ҳунармандлардан бўлган табақалари 
иштирок етиши лозим бўлади. Олов олдида Нозуди (коҳин, амалдор ва ҳукмдорлар 
шарафига ўтказиладиган маросим), Гавахгиран (тўй маросими), Садре пуши (Зардуштий 
шахснинг махсус кўйлак кийиш ва камар тақиш маросими), Гаханбар (Язатлар шарафига 
ўтказиладиган йил давомидаги байрамлар) каби маросимлар ўтказилади. Оташ Додгоҳ 
(қуйи даражадаги олов) маҳаллий жамоаларнинг кундалик диний еҳтиѐжлари учун 
ишлатилган. Форсларда бу каби жойлар Дар ба меҳр (адолат егаси Митранинг ҳовлиси) 
деб аталган. 
Зардуштийликни қабул қилаѐтган шахс диннинг арконларини тан олиб, Фраван 
дуосини ўқиши, Садре ва Куштини тақиши лозим. Динни қабул қилиш одатда ўсмирлик 
вақтидан бошланади. Зардуштийликни қабул қилаѐтган вақтда киши ҳушѐр ва оғир 
гуноҳларни қилмаган ҳолда бўлиши лозим. Бу динни қабул қилмоқчи бўлган кишининг 
баъзи маросимларни бажариши кифоя ҳисобланса-да, ҳинд зардуштийларнинг дастурига 
кўра, келиб чиқиши эроний бўлмаган бошқа дин вакиллари эҳтиромга лойиқ эмас. 
Шундай бўлса-да, зардуштийликка кўра, инсон вафотидан сўнг унинг ҳукми диний 
мансубликка эмас, балки фикри, сўзи ва амалларига мувофиқ бўлади. Бошқа диндан воз 
кечган шахс эса зардуштий билан камида бир йил алоқада бўлган ва бу вақт давомида 
Мобад ѐки Беҳдин (руҳонийлар оиласига мансуб бўлмаган, аммо диний малакаси юқори 
бўлган шахс)лардан таълим олган бўлиши лозим. 
Мобад томонидан дам солинган инсонни ички ва ташқи ѐвузликдан сақловчи ва 
худо билан алоқага киришда Садре ва Куштидан фойдаланилади. Садре кийиш зардуштий 
учун фарз амаллардан ҳисобланади. Куштини муҳим маросимлар ва ҳар ибодатдан олдин 
ечиб ва тақиб туриш лозим. Улар доимо тоза ҳолда сақланиб, йилда икки марта Наврўз 
(эзгуликнинг ѐвузлик устидан ғалабасига бағишланган янги йил байрами бўлиб, йилнинг 
кун ва туни тенг 21 мартда нишонланади) ва Меҳржон (Ҳосил байрами 23 сентябр куни 
нишонланади) байрамларида алмаштирилади. 
Ит ѐрдамида одамдан девларни қувиш ва поклаш учун Соғдид маросими 
ўтказилади. Маросим хушсиз одамларни тирик ѐки ўлик эканини аниқлашда ҳам 
ўтказилган. 
Таълимотга кўра, биринчи инсон Говмард (форсча - ҳўкиз-одам) бўлган. Биринчи 
шоҳ Йима (Жамшид) ҳукмронлиги олтин давр ҳисобланган. Унинг даврида кишилар 
бекаму-кўст, бахтиѐр яшаганлар. 900 йил ўтгач, шоҳ Йима ғурурга берилиб, ман этилган 
сигир гўштини ейди ва ѐвузлик рамзи Ахриман ҳукмидаги кучлар бош кўтаради. 
Оқибатда оламни музлик қоплайди. Йима Ахура-Мазда амри билан одамлар ва 
ҳайвонларни совуқдан сақлаб қолиш учун қўрғон қуриб, унга ҳар бир жонзотдан бир 
жуфтини жойлаштиради. Инсоният тарихининг илк олтин даври тугагач, Яхшилик ва 


ѐмонлик ўртасидаги кураш даври бўлган иккинчи давр бошланган. Учинчи даврда Ахура-
Мазда ғалаба қилиб, езгулик салтанати қарор топади, ўлганлар қайта тирилади. 
Зардуштийлик таълимотига кўра, дунѐ синовлардан эмас, балки ѐвузликка қарши 
курашдан иборат, холос. Таълимотда инсоният яшаѐтган дунѐ муҳим ҳисобланади. 
Шунинг учун унда дунѐвий лаззатлардан охират учун воз кечиш масалалари илгари 
сурилмайди. Эзгу амаллар қилиш орқали ѐвузликни енгиш мумкин. Ҳар бир зардуштий 
ҳаѐтини эзгу фикр - хумата, эзгу сўз - хухта, эзгу амал - хвартша асосига қуриши ҳамда 
ѐвуз фикр - дужвартшта, ѐвуз сўз - дужухта, ѐвуз амал - дужматадан сақланиши зарур. 
Ҳар бир инсон виждон амрига биноан эзгулик ва ѐвузлик орасидаги фарқни топа 
олиши лозим. Ҳар ким Анхра-Майню ва унинг тарафдорларига қарши курашиши зарур. 
Жумладан, Анхра-Майню яратган чаѐн, илон ва бошқа турли йиртқич ҳайвонлар храфстра 
(жирканчли) деб аталиб, уларни ўлдириш мумкин. 
Зардуштий учун ҳар доим пок ҳолда бўлиш аҳамиятли ҳисобланади. Инсон ўзини 
пок сақлаши учун ѐмон ўй-хаѐллар, касаллик, ўликларга Яқинлашмаслиги ҳатто уларга 
қарамаслиги ҳам зарур. Истисно тариқасида нопок бўлиб қолган киши янгидан 
покланиши керак. Инсон жасадини оловда ѐқиш, муқаддас оловни ўчириш ва 
руҳонийларни ўлдириш энг оғир гуноҳлардан саналади. Зардуштийлар реинкарнацияни 
рад этадилар. 
Зардуштийлик таълимоти Марказий Осиѐда ибтидоий даврда мавжуд бўлган табиат 
кучларини илоҳийлаштирувчи эътиқодларга (Марказий Осиѐ қадимги аҳолисининг «эски 
дини»га) нисбатан монотеистик таълимотдир. У беҳуда қон тўкувчи қурбонликлар, 
ҳарбий тўқнашувлар, босқинчилик урушларини қоралаб, ўтроқ, осойишта ҳаѐт кечиришга, 
меҳнатга, деҳқончилик, чорвачилик билан шуғулланишга даъват этади. 
Моддий ҳаѐтни яхшилашга уринишни ѐвузликка қарши кураш деб ҳисоблайди. 
Зардуштийлик динида қўриқ ер очиб, уни боғу роғга айлантирган одам илоҳиѐт раҳматига 
учрайди. Аксинча, боғлар, экинзорларни, суғориш иншоотларини бузганлар катта гуноҳга 
қоладилар. Зардушт инсонларга тинч-тотув яшашни, ҳалол меҳнат қилишни ўргатмоқчи 
бўлади. Бунга кўра инсоннинг бу дунѐдаги ҳаѐтига яраша нариги дунѐдаги тақдири ҳам 
бўлажак, ҳар бир инсон ўлгандан сўнг ўзининг бу дунѐдаги қилмишига яраша абадий 
роҳат – жаннатга ѐки ѐмон ишлари кўп бўлса, на хурсандлик ва на хафалик кўрмайдиган 
аросат жой – мисвонгатуга тушади. 
Зардуштийлик негизида оламнинг қарама-қаршиликлар кураши асосига қурилгани 
туради: яхшилик ва ѐмонлик, ѐруғлик ва қоронғулик, ҳаѐт ва ўлим ўртасида абадий кураш 
давом этади. Барча яхшиликларни Ахура-Мазда ва барча ѐмонликларни Анхрамайнью 
(ѐки Ахриман) ифодалайди. 
Ахура-Мазда инсонларга эзгу ишларни баѐн этиб уларга амал қилишни буюради, 
ѐмон ишлардан сақланишга чақиради. 
Зардуштийликда имон учта нарсага асосланади: фикрлар софлиги, сўзнинг 
собитлиги, амалларнинг инсонийлиги. Ҳар бир зардуштий кунига беш марта ювиниб, 
покланиб, қуѐшга қараб, уни олқишлаб сиғиниши шарт. 
Зардуштийлик ибодатхоналарида доимий равишда олов ѐниб туради. Уларда 
дунѐдаги тўрт унсур – сув, олов, ер ва ҳаво улуғланади. 
Зардуштийлик дафн маросими ўзига хос бўлиб, ўлганлар бир неча паст, баланд 
«сукут миноралари» – дахмаларга солинади, у ерда мурдаларнинг гўштларини қушлар еб, 
суякларини тозалайди. Гўштдан тозаланган суяклар махсус сопол идишларга солиниб, 
минора ўртасидаги қудуққа сочиб юборилади. Бунда поклик билан нопокликнинг бир-
бирига яқинлашмаслигига эришилади. 
Зардуштийлик дини дунѐдаги энг қадимий динлардан бири ҳисобланиб, мил. ав. ХII 
– VI асрларда Марказий Осиѐ, Озарбайжон, Эрон ва Кичик Осиѐ халқлари унга эътиқод 
қилганлар. Эронда Сосонийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида унинг муқаддас китоби 
Авесто руҳонийлар томонидан оғзаки ривоятдан йиғилиб, биринчи марта китоб шаклига 


келтирилган. Айрим қисмларига, айниқса, «Видевдат» бўлимига ўзгартиришлар 
киритилиб, қайта ишланган. 
VIII асрда Ўрта Осиѐга ислом дини кириб келиб кенг тарқалгунига қадар 
зардуштийлик маҳаллий халқларнинг асосий дини ҳисобланган. Буни, жумладан, 
археологик тадқиқотлар исботлайди. 
Ҳозирги кунда зардуштийликка эътиқод қилувчилар сони 2.6 млн.дир. Улар 
Ҳиндистоннинг Мумбай (Бомбей, Ғужарот штатларида), Покистон, Шри Ланка, Буюк 
Британия, Канада, АҚШ, Австралия ва Эроннинг баъзи чекка вилоятларида сақланиб 
қолган. Эрон Ислом Республикасида зардуштийлик динига эътиқод қилиш қонун 
томонидан рухсат этилган. Мумбайда зардуштийларнинг маданий маркази Кома номидаги 
институт фаолият олиб боради. Ундан ташқари Мумбайда ҳомий Дхалла раислигида дунѐ 
зардуштийлари маданияти фонди ишлаб турибди. 1960 йилда зардуштийларнинг I 
умумжаҳон конгресси Теҳронда ўтказилди. Кейинги конгресслар Бомбейда ўтказилди. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling