6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

 3. Диний толерантлик ва плюрализм. 
Динларнинг келиб чиқиши бир бўлишига қарамай жаҳондаги халқлар турли 
динларга, ҳаттоки бир миллат вакиллари ҳар хил динларга эътиқод қилиши ҳам мумкин. 
Диний таълимотлардаги мавжуд эзгу фикрлар асосида турли динларга эътиқод қилувчи 
халқлар ўртасида бағрикенглик тамойили ҳукм суради. Чунки, диний таълимотлардаги 
Худога сиғиниш, кишилар ўртасидаги тотувлик, инсонпарварлик, меҳр-оқибатлилик, 
виждонийлик, ҳалоллик, поклик, инсоф-диѐнатлилик каби талаблари шахс, гуруҳ ва 
жамият аъзолари ҳаѐтида муҳим рол ўйнайди.
Диний бағрикенглик турли дин вакиллари эътиқодидаги мавжуд ақидавий 
фарқлардан қатъи назар, уларнинг ѐнма-ѐн, ўзаро тинч-тотув яшашини англатади. Хар ким 
ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани холда бу хуқуққа бошкалар хам эга эканини 
эътироф этмоғи лозим.
Ислом дини ўзининг илк давридаѐқ бағрикенглик дини сифатида намоѐн бўлди. 
Жахон динларининг ичида фақат исломда эътиқод эркинлиги очик-ойдин эълон килинган 
: «Бақара» сурасининг 256-оятида «Лаи краха фид-дин» - «Динда зўрлаш йўқ», дейилган. 
Дарвоқе, ислом душманлари хатто мана шу оятни хам икки бошқа оят билан қуйидаги 
тартибда келтириб, Қуръонни «қоралашга», тирноқ ичидан кир қидиришга харакат 
килганлар : 1. «Бас, имон келтирмайдиган қавмга халокат булгай» (23:44); 2. «Динда 
зўрлаш йўқ» ( 2: 256); 3. «Хохлаган киши имон келтирсин, хохламаган киши кофир 
бўлсин» (18:29). Вахоланки , мазкур оятларнинг нозил бўлиш сабаблари ва 
хронологиясини эътиборга олиб, бошқача; 1. «Динда зўрлаш йўқ»; 2. «Хохлаган киши 
имон келтирсин, хохламаган кимса кофир булсин»; 3. «Бас, имон келтирмайдиган қавмга 
халокат бўлгай» каби тартибда келтирилса, уларнинг «диалектик изчилликда экани ва 
бир-бирини тўлдираѐтгани» яққол кўзга ташланади.[7, 94-бет] 
Ислом манбаларида Қуръон, хадис, ижмо ва қиѐс асосида ишлаб чиқилган 
қадриятлардаги диний бағрикенглик ғоялари асрлар давомида мусулмон халқлари, 
хусусан ўзбек халқи ижтимоий-маънавий хаѐтида муҳим ўрин эгаллаб келган. Зеро, ислом 
динининг ақидавий, ижтимоий-ҳуқуқий, ғоявий, маънавий-аҳлоқий, кўрсатмалари 
мазмунида диний бағрикенглик тамойиллари алохида ифодасини топган. Қуръонда 
инсонларнинг турли миллатларга ва динларга мансублиги бир-биридан фарқ қилишлари 
табиий эканлиги, аммо бу нарса улар ўртасидаги адоват, низо ва урушлар учун сабаб 
бўлаолмаслиги ҳақида кўпгина оятлар келтирилган: 
«Эй инсонлар, дархакикат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аел (Хавво)дан 
яратдик хамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) 
халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. Албатта, Аллох наздида (энг азизу) 
мукаррамрогингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллох билувчи ва хабардор зотдир» 
(Хужурот сураси, 13-оят). Дархақиқат, турли-туман элат, миллат ва халқ бўлиб яралган 
инсон зоти Ўзбекистонда нафакат танишиш, бир-бирини билиш, балки ўзаро тенг, тотув, 


хамкор бўлиб, бир хил хуқуқ ва имкониятларга эга холда хаѐт кечираѐтганлари 
Ватанимизда миллатлараро муносабатларда олиб борилаѐтган адолатли сиѐсат 
махсулидир. 
Динда зўрлик, тазйиқ, тахдидлар йўқлиги тўғрисидаги исломий тамойил жамият 
хаѐтининг турли жабхаларида амалга оширилаѐтганлиги, турли элат ва миллатлараро 
муносабатлар, турли конфессиялараро муносабатларда қўлланилаѐтганлиги Ўзбекистон 
Республикасида мустахкам хуқуқий асосларга эгалиги ва давлат сиѐсатининг устувор 
йуналишларидан бири эканлигида яққол намоѐн бўлмоқда. 
«…Агар Аллох хохласа эди, сизларни бир уммат (бир хил шариатда) қилиб қўйган 
бўлур эди. Лекин Узи берган нарса (шариатлар)да сизларни синаш учун (бир хил 
килмади)…» (Моида сураси,48-оят). Турлича дин(шариат)га мансуб инсонлар бизнинг 
юртимизда эмин-эркин умргузаронлик килмокдалар. Давлатимиз томонидан олиб 
борилаетган окилона ва одилона сиѐсат туфайли халкимиз Аллохнинг синовларидан 
шараф билан утиб бормокда. 
Қуръонга кўра (30:22), одамларнинг тили ва рангидаги фарқлар тушунувчилар учун 
Аллоҳнинг оятларидан (мўъжизаларидан)дир. Миллий ва диний ранг-баранглик ҳамда 
эътиқод эркинлигини қарор топтириш масалаларида Қуръон тўлиғича бағрикенглик рухи 
билан суғорилган. Умуман олганда, Қуръони каримнинг 50 дан ортиқ сурасидаги юзлаб 
оятларида мусулмонлар мўмин-қобиллик, тинчликпарварлик ва бошка эътиқод 
вакилларига нисбатан бағрикенгликка даъват этилганлар. 
Ислом асосий манбаларидан бири бўлган ҳадисларда хам бошқа диндаги кишиларга 
нисбатан адоват қилиш, зулм ўтказиш, айниқса, одам ўлдириш у қандай миллатга ва динга 
мансуб бўлишидан қатъий назар катта гуноҳ хисобланиши ҳақида чукур мазмунли фикр 
ва курсатмалар мавжуд: 
«Иймоннинг афзали сабр ва бағрикенгликдир» деб Пайғамбаримиз бу фазилатларни 
Ислом дини устуни бўлган иймон, имонлийлик мақомида кўрганликларини англатади. Бу 
ерда сабр-тоқатли ва бағрикенг бўлиш фарз даражасига кўтарилмоқда. 
Мусулмон юртида яшовчи бошқа дин вакилларига муносабат хақида шундай 
хадислар келади: «Кимки зиммийга озор берса, мен унга душмандурман, менинг 
душманлигим қиѐмат куни бўлур», «Кимки зиммийга зулм қилса, менга зулм қилибди». 
Ғайридинларга озор бериш, зулм ўтказишни ўзларига озор етказиш, таъзиқ қилишдек 
қабул қилган Мухаммад (с.а.в) канчалик бағрикенг инсон бўлганликларини кўрсатади. 
Бошка дин вакилини сўкиш, хақоратлаш охиратда оғир жазога маҳкумлиги хақида: 
«Кимки ғайридинни хақорат қилса, қиѐмат куни олов қамчи билан урилади» деган хадис 
мавжуд. Бошкаларга бағрикенглик улар томонидан ўзимизга хам худди шундай муносабат 
бўлиши хақида шундай хадис бор: «Одамларга кенг қалбли бўлинглар, шунда одамлар 
хам сизларга шундай бўлурлар». 
Бағрикенглик бошкалардан озор, тазйиқ, адолатсизлик бўлганда ҳам кечиримли 
бўлиш кераклилиги ва бу Аллох наздида юкори такдирланиши тўғрисида шундай 
дейдилар: «Аллох афв этувчидир ва афв этувчи кишиларни дўст тутади». 
Инсонларнинг 
бағрикенглик 
фазилати 
ўз 
диндошларининг 
хатоларию 
камчиликлари, қилган айбларию гунохларини юзига солмаслик, элга ѐймасликда намоѐн 
булиши ва бу улкан ажрларга олиб келиши тўғрисидаги хадисда шундай дейилади: 
«Кимки бирор мўмин кишининг айби ѐки гунохини билиб туриб уни фош этмай яширса, 
гуѐ тириклай кўмилган гўдакни тирилтирганчалик савобга эга булур». 
Ислом дини бағрикенглик, сабрлилик, тоқатлилик, бошқаларга озор бермаслилик 
тўғрисида ўгитлар берар экан, инсон қайси холларда айбли бўлиб қолиши хақида 
Пайғамбаримизнинг аниқ кўрсатмалари бор: «Учта сифатга эга бўлган киши айбли 
хисобланур: 1. Ўзидаги айбларни кўрмай, ўзгалардагини кўрса; 2. Ўзида хам бор (айбли) 
ишда бошқаларни айблаб, устидан кулса; 3. Сухбатдошига азият берса». 
Ислом динида диний муросасозлик ва бағрикенгликнинг ҳуқуқий асослари хам 
ишлаб чиқилган бўлиб, улар асрлар давомида халқимиз хаѐтида муҳим ахамиятга эга 


бўлди. Жумладан, мусулмон қонунчилиги бўйича мусулмон давлатига тижорат ѐки бошқа 
бирор сабаб билан келган ғайридин давлатининг фуқароси худди шунингдек, мусулмон 
давлати фуқароси бошқа ғайридин мавжуд бўлган давлатларга борганда омонлик, яъни 
ҳимояга кафолат олиши шарт ҳисобланган. Бу ва шунга ўхшаш диний бағрикенглик билан 
боғлиқ ҳуқуқий қонунлар ал-Марғинонийнинг ―Хидоя‖ асарида ишлаб чиқилган. Бу 
диний ҳуқуқий асослар асрлар давомида мусулмон ва ғайридин мамлакатлари ўртасида 
тинчлик-осойишталик ўрнатиш, ижтимоий-иқтисодий ва тижорат ишларини йўлга 
қўйишга хизмат қилган. Шу билан бирга турли динларга мансуб давлатлар, халқлар 
ўртасида ишонч, дўстона мунособатларни ва диний бағрикенглик ришталарини 
мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишига ўз хиссасини қўшган. 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling