6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
тадан 17 та аъзога – Ўзбекистонда фаолият юритаѐтган диний конфессиялар вакиллари
ҳисобига кенгайди. 2018 йилнинг 16 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиѐев «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сонли Фармонни имзолади. Мазкур ҳужжат Ўзбекистонда диний таълим тизимининг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган: бошланғич босқичдан (ўрта махсус ислом таълим муассасалари ѐки мадрасалар) тортиб, то олий ва ундан кейинги диний таълимгача. 2019 йил 4 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Диний- маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4436-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ѐшлар Иттифоқи, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши билан жамиятда виждон эркинлиги ва диний-маърифий муҳит барқарорлиги кафолатларини таъминлаш мақсадида мустаҳкам ва доимий ҳамкорликни назарда тутувчи янги тизим жорий этилди. 2017-2022 йилларда диний таълим тизими ҳам тубдан такомиллаштирилди, янгидан-янги таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирги кунда республикамизда дунѐвий ва диний илмларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайѐрлашга ихтисослашган Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти, ―Мир Араб‖ олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, 10 та ўрта махсус ислом билим юрти ҳамда православ ва протестант семинариялари фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, ҳудудларда махсус илмий мактаблар ҳам ташкил этилган бўлиб, уларда ислом дини таълимотлари ўрганилади, жумладан, Фарғонада ―Фиқҳ‖, Самарқандда ―Калом‖ ва ―Ҳадис‖, Қашқадарѐда ―Ақида‖ ва Бухорода ―Тасаввуф‖ мактаблари ўз тингловчиларига эгадир. Шунингдек, юртимизда Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби буюк алломаларнинг ҳаѐти ва ижодини ўрганишга мўлжалланган илмий тадқиқот марказлари ҳам фаолият олиб бормоқда. Фуқароларнинг маиший диний эҳтиѐжларини қондириш мақсадида ―Қуръони карим ва тажвид‖ курслари фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур ўқув курсларини 25 минг нафардан зиѐд фуқароларимиз муваффақиятли тамомлади. Ҳозирда 3 464 нафар фуқаролар навбатдаги босқичда таҳсил олмоқда. Ўзбекистонда аҳолининг 96 фоизи мусулмонлардир. Мусулмонларнинг аксарияти Ҳанафия мазҳабига мансуб. Ҳукумат таъқидлашича, аҳолининг тахминан 1 фоизи шиаларнинг Жаъфарий мазҳабига мансубдир ҳамда улар Бухоро ва Самарқанд вилоятиларида ғуж бўлиб яшайди. Аҳолининг 2,2 фоизга яқин православ христианларидир, 2019 йилда улар 3,5 фоиз бўлган; ҳисоботлар ва статистика маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич этник руслар ва бошқа православ кишиларнинг эмиграцияси сабаб пасайиб бормоқда. Ҳукумат қайд этишича, аҳолининг қолган 1,8 фоизига католиклар, этник корейс христианлари, баптистлар, лютеранлар, 7-кун адвентистлари, Инжил христианлари, пятидесятниклар, Иегова шоҳидлари, буддистлар, баҳоийлар, ―Кришна онги‖ халқаро жамияти аъзолари ва атеистлар киради. Яҳудийлар жамоати аъзоларига кўра, яҳудий аҳоли сони – ашкеназлар билан сефардлар (Бухоро яҳудийлари) – 10 000 кишидан камроқ. Шулардан 6000 нафар ашкеназ ва 2000 камроқ Бухоро яҳудийси Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Фарғона водийсида истиқомат қилади. Яҳудий аҳоли сони эмиграция сабаб камайиб бормоқда. 2022 йил охирида мамлакатда 16 та турли конфессияга мансуб 2293 та диний ташкилот мавжуд бўлган, 2019 йилда эса 16 та конфессиянинг 2280 та диний ташкилоти бор эди. Мусулмон диний ташкилотлари 2071 та суннийлар масжиди (2019 йилги кўрсаткич 2065 та бўлган) ва 4 та шиийлар масжидини, 15 та муфтият ва 13 та таълим институтини бошқарган. Давлат рўйхатидан ўтган 190 та номусулмон ташкилот сирасига 38 та православ черкови (2019 йилги кўрсаткич билан бир хил), 5 та католиклар черкови, 60 та Пятидесятниклар черкови (бу кўрсаткич 2019 йилда 56 та бўлган), 24 та баптистлар черкови, 10 та Еттинчи куни адвентистлари черкови (2019 йилги кўрсаткичдан 1 та кўп), 4 та Янги Апостол черкови, 2 та Лютеран черкови ва 1 та Иегова шоҳидлари подшолиги зали ва 1 та ―Худо овози‖ черкови, 27 та Корейс протестантлари черкови, 2 та Арман апостол черкови, 8 та Яҳудийлар жамоати, 6 та Баҳоий маркази, 1 та Ҳаре Кришна ибодатхонаси ва 1 та Будда ибодатхонаси кирган. Яна Ўзбекистон Библия жамияти ҳам давлат рўйхатига олинган. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling