6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Секуляризм назарияси ва постсекуляр концепциялар
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
4. Секуляризм назарияси ва постсекуляр концепциялар
Диний можаролар ер юзидаги барқарор ва тинчликка таҳдид солаѐтган ҳозирги кунда дин ва сиѐсатнинг ўзаро алоқаси, уларнинг ижтимоий ҳаѐтга таъсири муаммосини тадқиқ қилиш ўта долзарб бўлиб, нафақат назарий, балки амалий аҳамиятга ҳам эгадир. Дин билан сиѐсатнинг ўзаро нисбатини тавсифлаш учун илмий адабиѐтларда ―секуляризм‖ атамаси қўлланилади. Бу атама лотинча ―saeculum‖ сўзидан келиб чиққан ―секуляризация‖ терминидан олинган. ―Секуляризм‖ атамасига Вебстер изоҳли луғатида қуйидагича таъриф берилади: ―секуляризм – дин ѐки диний ақидаларга нисбатан мўътадил позицияда бўлиш‖. Оксфорд қисқа луғати секуляризмни ―Худога ишонч, эътиқоддан холи бўлган ҳаѐтда инсон фаровонлиги ҳақида қайғурадиган маънавиятга асосланган доктрина‖ деб таърифлайди. Мутахассислар эса секуляризмни таърифлашда уни беш қисмга бўлишади: 1. Диннинг инқирози; 2. Замонавий ҳаѐт тартиб-қоидаларига риоя қилиш; 3. Диннинг давлатдан ажратилганлиги; 4. Диний ақидалар ва диний институтларнинг кучсизланиши; 5. Дунѐнинг десакрализациялашуви (муқаддасликдан узоқлашиш). Юқоридаги таърифларга кўра, замонавий араб жамиятида ―секуляризм‖ ―‗алманийа‖ (ةي نامل ع), ―секуляризация‖ эса ―‗алмана‖ (ةن مل ع) атамалари билан ифодаланмоқда. Шундай қилиб, бугунги кунда кенг тарқалган талқинга кўра, секуляризм – барча динлар ҳамда турли қарашларни тенг ҳурмат қилиш, барча фуқароларнинг қонун олдида тенглигидир. Айни вақтда, ―секуляризм‖ атамаси бир маъноли тушунча бўлмай, вақт, минтақа ва мамлакатга қараб тинимсиз ривожланиб боради. Дунѐвийлик ва динийлик ўртасидаги нисбат, унинг шаклий ўзгаришлари Марказий Осиѐда доимо муҳим ўрин эгаллаб келган. Ҳудуддаги ижтимоий-сиѐсий воқеалар дунѐвий-маърифийлик ва динийлик ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши ва ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Дунѐвийлик ва ижтимоий-иқтисодий тараққиѐт эҳтиѐжлари ҳамиша ҳамоҳанглик касб этиб келган. Яъни дунѐвийлик қотиб қолган догма эмас, аксинча, у мунтазам равишда такомиллашиб борувчи ҳодисадир. Замонавий илмий тилда айтганда, дунѐвийлик модернизация деб номланувчи жараѐннинг ҳаракатлантирувчи кучдир. У жамият илмий салоҳиятининг узлуксиз ошиб бориши, технологик тараққиѐтнинг давомийлиги, иқтисодий ҳаѐтнинг рационаллашуви, маданиятнинг юксалиб бориши каби муҳим жараѐнлар билан уйғун равишда такомиллашиб боради. Афсуски, собиқ тузум даврида динга оид нашрларнинг биронтасида, ҳатто энг машҳур изоҳли луғатларда ҳам ―дунѐвийлик‖ тушунчасининг аниқ таърифи берилмаган: дунѐвийлик – бу дунѐвий тушунчалар талабларга жавоб берувчи (яъни, ғайридиний, дунѐвий, фуқаровий – динийликнинг акси), деган анчагина мужмал изоҳ билан чекланилган. Жамиятни даҳрийлаштиришда секуляризация жараѐни ниқоб сифатида фойдаланилди. Бунинг исботи учун ўша даврда нашр қилинган китобдан иқтибос келтирамиз: ―…Социалистик жамиятда диннинг социал илдизлари қўпориб ташланган, шунинг учун бу шароитда секуляризация жараѐни чуқур, кенг ва тўлиқ амалга ошади. Дин барҳам топиб бориши билан бир қаторда оламга илмий-материалистик қарашлар, кишилар онги, хулқ-атвори ва муносабатларида чинакам инсоний нормалар ва қадриятлар қарор топиб бораверади‖. Юқоридаги талқинларнинг асосий сабаби тараққиѐтнинг дунѐвий йўли собиқ мафкура ―қолиплари‖га тушмаслиги, яъни бу тушунчанинг даҳрийлик ҳам ва айни пайтда, динийлик ҳам эмаслиги билан боғлиқ. Бундан ―дунѐвийлик – зикр этилган икки қарама- қарши қутбнинг оралиғида жойлашган маънавий-маданий ҳолат‖, деган хулосага келиш мумкин. Чунки у динийликни ҳам, даҳрийликни ҳам инкор этмайди, уларнинг ҳар иккаласини объектив ижтимоий ҳодиса деб эътироф этади. Бундан келиб чиқадиган мантиқий хулоса шуки, дунѐвийлик тушунчаси плюралистик, ҳурфикрлилик тамойилига асосланади. Инглиз тилидаги ―secularity‖ ҳамда рус тилидаги ―светскость‖ тушунчалари билан туташ ―дунѐвийлик‖ деган истилоҳнинг қандай талқин этилиши ҳар қандай мамлакатдаги давлат ва дин ўртасидаги муносабатларнинг мазмун-моҳиятини белгилаб беради. Таъкидлаш жоизки, мамлакатни дунѐвий асосда ривожлантириш ва дунѐвий давлат қуриш йўлидан бораѐтган Ўзбекистонда ―дунѐвийлик‖нинг мазмун-моҳияти тўғри англаб етилди. Шунга кўра, бугунги кунда секуляризм – мустақил Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиѐсий ва конституциявий маслагидир. Замонавий ўзбек жамиятида дунѐвийлик тамойили бир-биридан ажралмас уч қадриятга асосланади. Булар: 1. Виждон эркинлиги; 2. Барча дин ва диний ташкилотларнинг қонун олдида тенглиги; 3. Диннинг сиѐсатдан ажратилганлиги. Ҳар бир дунѐвий давлатда бўлгани каби Ўзбекистонда ҳам динга бўлган муносабат муайян меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва қонунлар орқали тартибга солинади. Жумладан, мамлакатимизда эътиқод эркинлиги ва диний бағрикенгликни мустаҳкамлашда 1992 йил қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, 1998 йил янги таҳрирда қабул қилинган ―Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида‖ги қонуни асосий мезон бўлиб хизмат қилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, дунѐвий давлатда дин давлатдан ажратилса-да, жамиятдан ажратилмайди. У муҳим социал институт сифатида ижтимоий ҳаѐтда ўзининг алоҳида ўрнига эга. Давлатдан ажратилган бўлса-да, дин ижтимоий муаммоларни бартараф қилишда дунѐвийлик билан яқиндан ҳамкорлик қилади. Шундай экан, дунѐвий тараққиѐт йўлини танлаган мамлакатда мазкур тараққиѐтга мослашув жараѐни ҳам қийин кечиши табиий. Бу ҳақда ўтган асрнинг 80-йилларидаѐқ машҳур Рим клубига тавсия қилинган ҳисоботларнинг бирида, хусусан, А.Кингнинг ―Инсоният учинчи минг йиллик бўсағасида‖ деб номланган ҳисоботида алоҳида урғу берилиб тўхтаб ўтилган эди. Ушбу ҳисоботда мамлакатнинг қолоқлиги мазкур мамлакат халқининг танбаллиги ѐки дангасалигида эмас, балки бу халқларнинг дунѐни диний- мифологик идрок этиш шакли ва унга амал қилган ҳаѐт тарзининг яроқсизлигида экани кўрсатиб ўтилади. Дунѐвий тараққиѐт йўлини танлаб олган мамлакат ѐки халқ биринчи навбатда дунѐни идрок этиш анъанасини қайта кўриб чиқиши, эндиликда дунѐга бўлган муносабатлари жаҳон тараққиѐти тажрибаси синовдан ўтган мантиқий хулосаларга асосланиши лозим бўлади. Дунѐвий давлат тушунчаси. Дунѐвий давлат – бу, дин давлатдан ажратилган давлат. Бинобарин, дин дунѐвий давлат ишига, сиѐсатига аралашмайди. Айни пайтда, давлат диний ташкилотлар зиммасига ўзининг ҳеч қандай вазифасини бажаришни юкламайди. Уларнинг давлат қонунларига зид бўлмаган фаолиятига аралашмайди. Дунѐвий давлат – бу, ўз фуқаролари учун виждон эркинлигини эълон қиладиган давлат. Бундай давлатнинг фуқаролари динга муносабатидан қатъи назар қонун олдида тенг бўладилар. Фуқароларнинг динга қандай муносабатда бўлишига қараб, улар ҳуқуқларининг бирон бир тарзда чекланишига йўл қўйилмайди. Шунингдек, ҳар бир фуқарога диний эътиқодини рўкач қилиб, давлат қонунида унга нисбатан белгилаб қўйилган мажбуриятларни бажаришдан бош тортишига ҳам йўл қўйилмайди. Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling