6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси
Download 1.27 Mb. Pdf ko'rish
|
6-Маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Плюрализмнинг бир тури диний плюрализмдир
- Плюрализмнинг ҳуқуқий асоси.
Плюрализм лотинча «pluralis» сўзидан олинган бўлиб, «кўплик» деган маънони
билдиради. Яъни бир нечта мустақил ва турли эътиқод, келиб чиқиш, турмуш тарзи, фикрлаш ва дунѐқарашга эга бўлган одамлар бир жамиятда бирга яшаши ва ижтимоий ҳамда сиѐсий жараѐнда тенг равишда иштирок этишини тарғиб қилувчи ғоя плюрализм дейилади. Бунда жамиятда турли гуруҳларнинг иштироки барча учун бирдек зарур ва фойдали экани таъкидланади, айнан шу орқали умумий манфаатга мос бўлган қарорлар қабул қилиниши мумкин. Давлат бошқарувида плюрализм турли манфаатлар, эътиқодлар ва турмуш тарзига эга бўлган шахсларнинг тинч-тотув яшаши ва бошқарувда иштирок етишига имконият яратилишини ѐқлайди. Плюрализмнинг бир тури диний плюрализмдир. Мазкур ғоя барча диний эътиқод турлари ѐки конфессияларнинг тарафдорлари бир жамиятда уйғун бирга яшаши ва муносабатда бўлишини тарғиб этади. Диний плюрализм дин эркинлигидан фарқ қилади, яъни бунда барча динларнинг қонунлар ҳимояси остида мавжуд бўлишига йўл қўйилиши эмас, турли диний гуруҳлар ихтиѐрий равишда бир-бири билан ўзаро манфаатли алоқада бўлиши назарда тутилади. Масалан, бир кўчада православ черкови, мусулмон масжиди, ҳинд ибодатхонасининг мавжудлиги, аввало, хилма-хиллик бўлса-да, улар бир-бири билан ўзаро дўстона алоқада бўлса, бундай муносабатлар диний плюрализмга айланади. Плюрализмнинг ҳуқуқий асоси. Плюрализмга оид асосий ғоя, қараш ва таълимотларнинг вужудга келиши олис даврларга тўғри келса ҳам, унинг халқаро миқѐсда ҳуқуқий принцип сифатида тан олиниши Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларга бориб тақалади. 1948 йилда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси»да жамиятда турли хил фикрларнинг яшаши ва ўзаро муносабатда бўлишига шарт-шароит яратиш муҳимлиги таъкидланди. Жумладан, декларациянинг 18- моддасида инсоннинг фикр эркинлиги қайд этилган. Унга биноан, ҳар бир шахс ўз мустақил фикрига эга бўлиши, уни ошкора ѐки бошқалар билан биргаликда билдириши мумкин. Шунингдек, моддада плюрализминг зарурий элементларидан саналган эътиқод эркинлиги ҳам айтиб ўтилган. 19-моддада эса ҳар бир инсон ҳеч бир тўсиқсиз ўз фикрига собит бўлиш ҳуқуқига эгалиги эътироф этилган. Бу ҳар бир инсон ўз фикрини давлат чегарасидан қатъи назар, ѐзма равишда ѐки матбуот орқали ѐки бошқача усулларда баѐн этиш ва тарқатиш воситасида амалга оширилади. Декларацияда кўзда тутилган мазкур қоидалар 1966 йилда қабул қилинган «Фуқаровий ва сиѐсий ҳуқуқлар тўғрисида» халқаро пактда янада мустаҳкамланди. Ўз навбатида, пактнинг 22-моддасида ҳар бир инсоннинг бошқалар билан уюшиш эркинлиги, ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун уюшмаларга кириш ҳуқуқи ўрнатилди. Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлигининг конституцион таъминланиши фуқароларда дин ва диний қадриятларга нисбатан адолатли ва холисона муносабатни белгилаш имкониятини яратди. Виждон эркинлиги фуқароларнинг у ѐки бу динга эътиқод қилиш ѐки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқидир. Виждон эркинлиги инсон ҳуқуқлари масаласининг энг муҳим кирраларидан биридир. Шунинг учун ҳам Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1948 йилда қабул қилинган «Инсон ҳуқуқлари Декларацияси»да бу масалага алоҳида эътибор берилган. Хусусан, Декларациянинг 18-моддасида бундай деб ѐзиб қўйилган: «Ҳар бир инсон... виждон ва дин эркинлиги ҳуқуқига эгадир». Мустақил Ўзбекистон Республикаси ҳам инсон ҳуқуқлари бўйича Халқаро меъѐрларни тан олган ва мазкур масала хусусида халқаро хамжамият қабул қилган хужжатларга қўшилган. Шунинг учун ҳам давлатимизнинг Асосий Қонуни- Конституциямизнинг 31-моддасида қуйидаги сатрлар битилган: «Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳохлаган динига эътиқод қилиш ѐки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқукига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди». Бу Қуръони каримнинг Бақара сураси 256-ояти мазмуни билан ҳамоҳангдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Динда зўрлаш йўқ, зеро, тўғри йўл янглиш йўлдан ажрим бўлди. Бас, ким шайтонни (ѐхуд бутларни) инкор этиб, Аллоҳга имон келтирса, демак, у бузилмас, ишончли ҳалқани тутибди. Аллоҳ эшитувчи ва билувчидир», дейилган. Ояти кариманинг нозил бўлишига ушбу воқеа сабаб бўлган: «Мадиналик Абул Ҳусайн деб аталувчи бир мусулмон киши насроний динидаги икки ўғлини ислом динини қабул қилишга мажбур этган. Лекин улар кўнишмаган. Шунда ота ва ўғиллар бу муаммони ҳал қилиб бериш учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга мурожаат қилишган. У зот ўғилларини Исломга мажбуран киритишдан отани қайтарганлар» («Мадорик ат-танзил ва ҳақоиқ ат-таъвил»). Download 1.27 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling