6-мавзу. Дин маданият феномени. Буддавийлик ва христиан дини тарихи ва фалсафаси


Download 1.27 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/59
Sana18.06.2023
Hajmi1.27 Mb.
#1555452
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59
Bog'liq
6-Маъруза

Виждон эркинлиги – бу фуқароларнинг хоҳлаган динга эътиқод қилиш ѐки ҳеч 
қайси динга эътиқод қилмаслик бўйича кафолатланган конституциявий ҳуқуқидир. Ислом 
дини бирор инсонни динга зўрлаб киритишга, ўз эътиқодини бошқаларнинг хоҳишига 
қарши ўлароқ тиқиштиришга йўл қўймайди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло бундай марҳамат 
қилади: «Агар Раббингиз хоҳласа эди, Ер (юзи)даги барча кишилар ѐппасига имон 
келтирган бўлур эдилар. Бас, Сиз одамларни мўмин бўлишларига мажбур қиласизми?!» 
(Юнус сураси, 99-оят). 
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 5 июлда қабул қилинган ЎРҚ-699-сонли 
―Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида‖ги Қонуни Республикамиз 
Конституцияси тамойилларига асосланган. (Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 4 
майда қабул қилинган, Сенат томонидан 2021 йил 26 июнда маъқулланган). Қонун 
фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ѐки ҳеч қандай динга эътиқод 
қилмасликдан иборат кафолатланган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни 
таъминламоқда. 
Шунингдек, давлат томонидан ҳар бир конфессия билан ўзаро алоқаларни амалга 
ошириш қуйидаги тамойилларига асосланади: 
диний туйғуларни ҳурмат қилиш; 
фуқароларнинг шахсий эҳтиѐжи сифатида диний эътиқодни эътироф этиш; 
диндан ғайриқонуний мақсадларни амалга ошириш учун фойдаланишга йўл 
қўймаслик; 
фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиши ѐки ҳеч бир динган эътиқод 
қилмаслигидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш ва уларни таъқиб қилишга 
йўл қўймаслик. 
Мазкур тамойиллар асосида эса давлат турли динларга эътиқод қилувчи ва уларга 
эътиқод қилмайдиган фуқаролар, ҳар хил эътиқодларга мансуб диний ташкилотлар 
ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, шунингдек давлат диний 
конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. 
Виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари қуйидагилардан 
иборат: 
фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран 
сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини 
амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш; 


 конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, жамиятда диний 
бағрикенгликни таъминлаш; 
жамоат тартибига, республика фуқароларининг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва 
эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва 
тарқатилишига қарши курашиш ва бошқалар. 
Виждон эркинлиги дейилганда, айни пайтда фуқароларнинг динга муносабатидан 
қатъи назар, уларнинг тенг ҳуқуқлилиги, барча динларнинг қонун олдида тенглиги, динга 
эътиқод қилиш ѐки қилмасликка нисбатан ҳеч қандай мажбуриятнинг йўқлиги, диний 
ташкилотлар (масжид, черков, синагог ва х.к.) учун мажбурий йиғимлар тўплашнинг 
таъқиқланганлиги, диний эътиқод туфайли ўзаро адоват ва нафрат кўзғатишнинг 
тақиқланиши каби масалалар ҳам тушунилади.
Айни пайтда, шу нарсани алоҳида таъкидлаш зарурки, динга эътиқод қилиш 
эркинлиги фақат миллий хавфсизлик ва жамоат тартибини, бошқа фуқароларнинг ҳаѐти, 
саломатлиги, аҳлоқи, ҳуқуқи ва эркинлигини таъминлаш учун зарурият туғилгандагина 
чекланиши мумкин. 
Бинобарин, виждон эркинлиги демократиянинг таркибий қисми ҳамдир. 
2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта 
устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида сўнги 3 йил 
давомида диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида қуйидаги чора-тадбирлар амалга 
оширилди: 
БМТ Бош Ассамблеяси 2018 йилнинг 12 декабр ойида ўтказилган ялпи 
мажлисда «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюцияни 
қабул қилди. Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат лойиҳаси БМТнинг барча 
аъзо давлатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Мазкур резолюцияни қабул 
қилиш ташаббуси 2017 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги 
72-сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиѐев томонидан илгари 
сурилди. 
2018 йил 16 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятини 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3668-сонли Қарорига мувофиқ 
Қўмита ҳузурида фаолият юритадиган жамоатчилик-маслаҳат органи ҳисобланмиш 
Конфессия ишлари бўйича кенгашнинг янги таркиби тасдиқланди. Кенгаш таркиби 9 

Download 1.27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling